Эроннинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Чехармеҳал ва Бахтиария вилоятларида тўй маросимига келган 40 нафар иштирокчи янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) юқтириб олган. Туман маъмурияти раҳбари Ардал Маҳмуд Кияни ИСНА агентлигига маълум қилишича, маросимдан сўнг коронавируснинг янги турини аниқлаш учун 118 синов ўтказилган.
Унинг сўзларига кўра, фуқароларнинг дафн маросими ва тўй маросимларида оммавий иштирок этиши COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайишига ёрдам беради. Кияни таъкидлашича, бундан буён ҳокимият бундай тадбирларни уюштирган шахсларга маъмурий жазо тайинлайди.