close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Франция Руандадаги режимни геноцид оқибатлари ҳақида қайғурмасдан очиқчасига қўллаб-қувватлади

Руандадаги геноциднинг "молиявий ҳомийларидан" бири Фелиcиен Кабуга Парижда ҳибсга олиниши муҳим воқеа, аммо унутмангки, Франция ушбу Шарқий Африка мамлакатида геноцид режасини оммавий этник тозалашни тўхтатиш учун сиёсий ирода кўрсатмасдан қўллаб-қувватлаган.

Ушбу фикрни "Франция давлати ва Руандадаги тутсига қарши геноцид" тадқиқотининг муаллифларидан бири Франсуа Граер "Анадолу" агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Франция ва бошқа мамлакатлардаги католик черкови вакиллари геноцидни қўллаб-қувватлаб, кейинчалик Руандадаги ваҳшийликда иштирок этганларни таъқиб қилишдан ҳимоя қилишган.
Эксперт Руандадаги геноцидда иштирок этганлиги учун халқаро қидирувда бўлган бошқа шахслар Францияда сиёсий васийликдан фойдаланиб, яшириниб юрганига ишонч билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Кабуга ҳибсга олиниш француз полициясининг халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари каби хатти-ҳаракатларининг натижаси эмаслиги тасодиф эмас. "Бошқа одамлардан фарқли ўлароқ (геноцидда ҳам рол ўйнаган), бу сафар Кабуга қочиб кетишга йўл қўйилмади" деди Граньер.
Унинг сўзларига кўра, французлар орасида Франция Руандадаги қонли воқеалардаги ролни тан олишига ишонадиганлар кўп, аммо ҳақиқатни яширишни афзал кўрганлар ҳам бор. Бундан ташқари, иккинчи тоифанинг кучи ва таъсир воситаси бор, деди Граньер.
Эксперт Франция президенти Эммануел Макрон бир пайтлар Руандадаги геноцидда Парижнинг ролини аниқлаш учун махсус комиссия тузганини эслади.
Граньернинг сўзларига кўра, комиссияни тузиш яхши қадам, аммо Макроннинг биринчи маърузасида комиссия аъзолари мамлакатнинг Руандадаги жиноятларга алоқадорлигини инкор этганлигини ҳисобга олиб, бу муаммони ҳал қилиш учун етарли эмас.
"Комиссия таркибига Руандадаги геноцид пайтида Франция президенти бўлган Франсуа Миттераннинг маслаҳатчиси киритилганидан кейин холис бўлишни тўхтатди. Франция ҳукуматининг геноциддаги ролини унутиш учун ҳамма нарса қилинган ", деди Граньер.
Унинг сўзларига кўра, Франция геноцид оқибатлари ҳақида қайғурмасдан, сўнгги кунгача Руандадаги режимга очиқдан-очиқ ёрдам кўрсатган. Париж барча мумкин бўлган дипломатик ва сиёсий дастаклардан фойдаланди, оммавий ахборот воситаларида тарғибот олиб борилди, қурол-яроғ етказиб берилди, ёлланма жангарилар юборилди, деди эксперт.
25 йил олдин, 1994 йил 7 апрелда Руандада тутсиларни оммавий йўқ қилиш бошланди, кейинчалик бу геноцид деб тан олинди. Қатли ом 100 кун давом этди, бир миллионга яқин одам геноцид қурбонига айланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase