Президент шунингдек, Россия ТИВ махсус топшириқлар бўйича вакили Андрей Аветисянни тақдирлаш ҳақида ҳам фармон имзолади. “Ҳурмат” орден “ТФ ташқи сиёсий йўналишини амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси ва кўп йилик ҳалол дипломатик хизмати” учун берилади. Россия Халқ артистлари Борис Щербаков ва саҳналаштирувчи кинооператор Владимир Климов, Россия миллий мусиқа музейи бош директори Михаил Брызгалов ҳам орден билан мукофотланди.
Май ойи бошида Путин Шимолий Корея этакчиси Ким Чен Ынни "Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги" юбилей медали билан тақдирлагани ҳақида хабар берилган эди. Шимолий Корея раҳбарига совет республикалари ҳудудларида вафот этганлар ва дафн этилганлар хотирасига, шунингдек, ёдгорликларнинг сақланишида катта ҳисса қўшгани учун тақдирланди.
Путин Захаровани тақдирлади
Россия Президенти Владимир Путин ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори, шунингдек, ушба маҳкаманинг расмий вакили Мария Захарова ва Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензяни “Ҳурмат” орденлари билан мукофотлади. Бу ҳақида ТАСС хабар қилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси