Принтер учун

New York Times: Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 аъзоси коронавирусга чалинган бўлиши мумкин

Саудия Арабистони қироли оиласининг 150 га яқин аъзоси COVID-19 коронавирус касаллигини юқтириб олган бўлиши мумкин, деб ёзади американинг The New York Times нашри қироллик оиласига яқин манбага таяниб. Айни пайтда ар-Риёд губернатори саналган шаҳзодалардан бири реанимацияда. Қироллик оиласининг ўнлаб аъзолари коронавирус юқтириб олган бўлиши мумкинлиги расман тасдиқланди.

Қироллик оиласиг хизмат қилувчи Қирол Фейсал номидаги касалхонада 500 киши учун VIP-ўрин тайёрлаб қўйилганмест.
84 ёшдаги қирол Салмон ҳозирда Жиддадан узоқ бўлмаган Қизил денгиздаги ороллардан бирида. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ва унинг вазирлари ҳам изоляцияда.
Ҳозирги пайтда Саудия Арабистонида COVID-19 коронавирус касаллиги юқтириб олинган 3122 ҳолат маълум. 41 киши вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)