Принтер учун

Чеченистонда коронавирус туфайли комендант соати жорий қилинди

Чеченистон Россия Федерацияси минтақалари орасида давом этаётган коронавирус эпидемияси тарқалишига қарши курашда кўрилаётган чоралар кескинлиги бўйича етакчилик қилмоқда. Энди эса комендант соати эълон килинган биринчи минтақа бўлди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров тунги пайт комендант соати жорий қилингани ҳақида маълум қилинди.
"Соат 20:00 дан 8:00 гача Чеченистон аҳоли пунктлари бўйлаб транспорт ва пиёдалар ҳаракатини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилинди", – деб ёзди у телеграм-каналида.
Бу чора 3 апрелдан бошлаб кучга киради. Чекловлар қачон бекор қилиниши номаълум.
Комендант соати ҳақида қарорни у коронавирус касаллиги эпидемиясига қарши кураш бўйича режага кирадиган «мажбурий чора» деб атади.
Қодировнинг эслатишича, бешинчи апрелдан бошлаб барча транспорт турларининг Чеченистонга кириши тақиқланади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)