Принтер учун

Туркия коронавирусга қарши курашда Хитойга ёрдам беради

Туркия янги турдаги коронавирус (Kovid-19) тарқалишига қарши курашда Хитойга ёрдам кўрсатяпти. Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойга тиббиёт ходимлари учун 2000 та ҳимоя комбинезонлари ва 2000 та фильтрли ниқоб тақдим этди. Бу ёрдам Хитойнинг Анқарадаги элчихонасига топширилди.

Элчихона ходимлари Туркия ҳукуматига Хитой халқи номидан миннатдорчилик билдирди. Бутун Осиё бўйлаб тарқалаётган ҳалокатли вирус одамдан одамга ҳаво-томчи йўли билан ўтади.
Хитой ҳукумати ўтган йилнинг декабри охирларида Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум бўлган пневмония тарқалгани ҳақида хабар берганди.
Аниқланишича, касалликни қўзғатувчи янги турдаги коронавирус - 2019-nCoV ҳисобланади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)