Маълум қилинишича, бу узоқ масофали ракетанинг эски версиясидир.
Оқ уй 12-март, сешанба куни Украинага 300 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилиши кутилмоқда. Ва у бир нечта ATACMS ракеталарини ўз ичига олади, деб ёзади Politico нашри америкалик амалдорлардан бирига таяниб.
Манбанинг таъкидлашича, пакетга «бир нечта» АПАМ ракеталари, тахминан 160 км масофага учадиган ва кассетали жанговар каллакларга эга ATACMS нинг эски версияси. Шунингдек, пакетда 155 мм гаубицалар ва бараварига отадигна бошқариладиган ракети тизими (РСХО) учун қўшимча снарядлар бўлиши хабар қилинган.
Қайд этилишича, Пентагон Украинага қурол-яроғ етказиб бериш бўйича олдинги армия шартномаси бўйича тежалган маблағлардан фойдаланишга муваффақ бўлган.
Politico ёзишича, «Украиналиклар янги қуролларни олқишласада, бу пакет фақат вақтинчалик ечим».
АҚШ Украинага янги ёрдам пакети доирасида ATACMS ракеталарини беради, - Politico
Маълум қилинишича, бу узоқ масофали ракетанинг эски версиясидир.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|