close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таъзия (видео)

Islamonline.uz сайти жамоаси – Хайрулла Ҳамидовга  оталари Убайдуллоҳ ҳожининг вафоти муносабати чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло марҳумнинг барча чеккан заҳматлари, тортган дардларини каффорот қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўзининг шомил мағфиратига, чексиз раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз. Парвардигоримиз марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байти ва фарзандларига сабру салвон берсин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

 Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Медиа

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase