close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украинада дин ишлари бўйича маҳкама ташкил қилинади

Украина Вазирлар Маҳкамаси Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизмати ҳақида низомни тасдиқлади. Мос келувчи ҳужжат Украина этносиёсат ва виждон эркинлиги бўйича Давлат хизматининг «миллатлараро муносабатлар, дин ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳаларида давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича» бўйича ижроия ҳукумати маркази органи сифатида асосий вазифалари ва функцияларини белгилаб беради.

Жамиятда ҳамжиҳатлик ўрнатиш, дин ва эътиқод эркинлиги ва миллий озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш, мамлакатнинг барча этник ва диний гуруҳларини ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсати самарадорлигини ошириш маҳкаманинг асосий вазифасига айланади, - деб ёзади Интерфакс-религия.
Тахмин қилинишича, янги хизмат фаолияти миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат-черков муносабатларини уйғунлаштириш билан боғлиқ масалаларни тезкор ва сифатли ҳал қилишга имкон беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase