Wall Street Journal нашри маҳаллий амалдорларга ҳавола қилган ҳолда отишма уюштирган шахс узоқ вақт давомида шаҳар коммунал хизматлар соҳасида ишлагани ва яқинда ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берди.
Муниципал бинодаги отишмани шаҳар коммунал хизматларининг кўп йиллик иш стажига эга бўлган норози ходими уюштиргани ҳақида шаҳар полицияси бошлиғи Джим Сервера гапириб берди. Полицияда ўқчи бир ўзи ҳаракат қилган деб ҳисоблашмоқда. Серверанинг маълум қилишича, соат тахминан 16 атрофида ўқчи муниципал комплекс биносига кирган ва «дарҳол ҳеч нарсани ажратмасдан ўқ ота бошлаган».
«Бизда қурбонлар кўп, ўлим билан тугаган яраланиш кўп. Ўн бир киши ҳалок бўлди. Яна бир киши касалхонада, унинг аҳволи қандай эканлиги ҳақида менда маълумот йўқ», - деди матбуот анжуманида Сервера. Унинг сўзларига қараганда, жабр кўрганлар орасида бир киши – полиция офицери, лекин уни зирҳли нимча сақлаб қолган. Ҳодиса жойида ФБР ходимлари ишламоқда. Сервера бу вокеани шарҳлаш учун сўз ҳам топа олмаслигини қўшимча қилди. «Ҳеч бир полиция шефи, мамлакатнинг бирон нуқтасида бундай хабарни маълум қилишни истамайди», - деди у.
Кейинроқ маълум бўлишича, 11 эмас, 12 киши ҳалок бўлибди. Жиноятчининг ўзи ҳам полиция билан отишмада отиб ўлдирилган.
Полициячиларнинг хабар беришича, отишма рўй берган жойда пистолет ва милтиқ топилган, дастлабки маълумотларга кўра, қотил уларни қонуний йўл билан харид қилган.
Отишма гувоҳларидан бири Меган Бэнтон Channel 13 телеканалига у 20 нафар ҳамкасблари билан бирга столлардан фойдаланган холда хонлардан бирини тўсиб олганлиги ҳақида гапириб берди. У ўқ овозларини ва полициячиларнинг «ётинг» деган овозларини эшитганлигини таъкидлади. «Биз имкон қадар жим ўтиришга ҳаракат қилди», - деди у.
«Вирджиния-Бич тарихида энг аянчли кун. Жабр кўрганлар – бизнинг дўстларимиз, қўшниларимиз ва ҳамкасбларимиз», - деди шаҳар мэри Бобби Дайер.
«Бу Вирджинии-Бич ва бутун штатимиз учун фожиали кун", - деди Вирджиния губернатори Ральф Нортэм. У отишма рўй берган шаҳар томон йўл олганлигини қўшимча қилди.
Вирджиния-Бич - Атлантика океани соҳилларида Чесапик кўрфази қуйилиш жойида жойлашган шаҳар. У ерда 450 мингга яқин киши яшайди. АҚШ президенти Дональд Трампга отишма ҳақида хабар қилинди. АҚШ да отишмалар билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб борадиган Gun Violence Archive сайти маълумотларига кўра, Вирджиния-Бич отишмаси бу фақат 2019 йилнинг ўзида мамлакатда рўй берган 150-ҳолатдир.
АҚШда давлат хизматчиси 12 кишини отиб ташлади
АҚШнинг шарқий соҳилларидаги Вирджиния-Бич шаҳрида давлат хизматчиси муниципал комплексда отишма уюштирди. Сўнгги маълумотларга кўра, 12 киши унинг қурбонига айланди. Ўқчининг ўзи ҳам ҳалок бўлди. Вирджиния-Бичдаги (Вашингтондан 355 км, Вирджиния штати) отишма ҳақида илк хабарни шаҳар полицияси маҳаллий вақт билан соат 16 да олди. Қчи шаҳар мэрияси ва суд биносига яқин жойлашган муниципал комплексда ўт очди. Комплексда шаҳарнинг коммунал хизматлар офислари жойлшганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси