Сабрли бўлиш
Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Сабр нурдир», дея марҳамат қилганлар. Ҳар бир киши ўз ҳаётида истаса-истамаса қийинчилик ва машаққатларга дуч келади. Мусулмон киши шу каби учраган мусибат ва қайғулардан сабр билан чиқиб олиши лозим.
Сабр ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг» (Оли Имрон сураси, 200-оят).
Беморликнинг фазли ва унга сабр қилиш ҳақида
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонга қай бир мусибат: ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, озорми, ғам-ғуссами, ҳаттоки тикон киришми етадиган бўлса, албатта, Аллоҳ улар ила унинг хатоларини каффорат қилур», дедилар». Икки Шайх ривоят қилишган.
Бой бўлиб шукр қилмоқ афзалми, камбағал бўлиб сабр қилмоқми?
Бошқача қилиб айтганда, шукр қилувчи бой импими, сабр қилувчи камбағалми? Қайси бирининг ажри кўпроқ?
Айюб алайҳиссалом – сабр-тоқат ва бардош намунаси
Аллоҳ томонидан инсониятга юборилган турли пайғамбарлар ҳақида Қуръоннинг 114 та сураси барчасини у ёки бу даражада ёдга олиб ўтади: бир нечта қисқа оятдан тортиб, бутун бошли сура уларга бағишланган, яъни Юсуф алайҳиссалом сураси.
Барча пайғамбарларнинг ҳар бири ўз халқига деярли бир хил рисолат билан юборилган: Ягона Худога ибодат қилиш ва тавҳид. Шундай қилиб, пайғамбарлар тарихи исломнинг асосий доктринаси - якка худолиликни (тавҳидни) яна бир бор таъкидлайди.