Коронавирус: Европада янги чеклов чоралари
Европа мамлакатлари ҳукуматлари коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга уринмоқда. Испания ҳукумати қўшимча чораларга кўришга қарор қилди, хусусан, бу дискотекалар ва тунги барларни ёпиш, шунингдек, икки метрлик масофага риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолларда кўчада ва бошқа жамоат жойларида чекишни тақиқлашдир. Сўнгги икки ҳафтада Испанияда қарийб 50 минг, кунига 3500 касаллик ҳолати қайд этилган.
Эрон президенти интернетга уланиш бўйича қарорни танқид қилди
Эрон президенти Ҳасан Рухоний мамлакатда интернетга уланишнинг чекланишини ҳақидаги қарорни танқид қилиб чиқди. «Кўплаб ижтимоий тармоқлар ва сайтларга уланишни чегаралаб, биз хатога йўл қўйдик. Биз Аллоҳдан ваколатлар олганмиз ва ердаги одамлар ҳақида фармойишлар чиқара олишимиз мумкин деб ўйлаймиз», - деди Рухоний Эрон Алоқа ва ахборот технологиялари вазири Муҳаммад Жавод Азерий Жехромий ва маҳкама ходимлари билан Теҳронда бўлиб ўтган учрашувда.