27.01.2023 17:19
Умар Ҳайём рубойилари
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Адабиёт
Абадий асарларлар халқ оммасига катта таъсир ўтказиши ҳаммага маълум. Уларнинг асосий вазифаси-инсонларнинг маънавий дунёсини бойитишдан иборат. Дарҳақиқат, адабиёт кишиларга юксак инсоний қадриятлар, ахлоқ-одоб, яхши сифатларни шакллантириши, борларини ривожлантириши каби эзгу ният ва ишларга хизмат қилмоғи даркор. Исломий адабиёт айнан ана шу мақсадларга хизмат қилиши ила бошқаларидан яққол ажралиб туради. Аммо, ҳамма соҳаларда бузғунчилик бўлганидек, баъзи инсонлар адабиётдан мазкур олий қадирятларга эришиш йўлида эмас, балки одобсизлик, фаҳш ишлар, даҳрийлик ва ҳакозоларга фойдаланишга уриниб, бузғунчилик қилганлар ва қилмоқдалар.