close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
19.12.2023 05:33

Мисрдаги президентлик сайловларида Абдул Фаттоҳ ас-Сиси ғалаба қозонди. 18 декабр куни эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, мамлакатнинг деярли барча аҳолиси амалдаги давлат раҳбари учун овоз берган эмиш.

19.10.2021 09:37

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Twitter орқали мисрликлар, араблар ва мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилади Ahram online.

10.12.2020 21:07

Франция президенти Эммануэл Макрон ўнлаб инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг қаршилигига қарамай, Миср диктатори Абдулфаттоҳ Сисининг Парижга ташрифи вақтида Мисрда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласини кўтаришдан бош тортди.

22.05.2020 13:14

Хафтар тарафдорларининг куни-кеча ал-Ватиядаги мағлубияти, кутилганидек, уларнинг етакчиси ва унинг чет эллик ҳамкасблари билан алоқалари учун даҳшатли оқибатларга олиб келди. Мисрнинг энг йирик мухолиф оммавий ахборот воситаси Mada Masr ҳукмрон Миср элитасидаги ёпиқ манбаларига таяниб, Миср ва БАА Халифа Хафтарни қўллаб-қувватлашдан бош тортишга тайёр эканликларини ва Буюк Британиядан куч ишлатиб ғалаба қозонишдан умид қилган ҳолда ўз ҳаракатлари билан путур етказилган тинчлик сиёсий жараёнини тиклашга ёрдам беришларини сўрашган.

26.03.2020 17:04

Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва унинг оила аъзолари давлат раҳбари қуролли кучларнинг йирик қурилиш лойиҳалари бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Шафи Абдуҳалим Довуд билан учрашгандан сўнг карантинга тушди. Ушбу учрашувдан бир неча кун ўтгач генералда COVID-19 аниқланди.

29.04.2019 10:31

Мисрда конституцияга ўзгаришлар киритиш ҳақида референдум бўлиб ўтди, унда ҳозирги президентнинг ўз лавозимида 2030 йилга қадар қолишига имкон бериш кўзда тутилган. Миср сайлов комиссияси сўзларига қараганда, фуқароларнинг аксарияти бу тузатишни киритишга овоз берган.

18.04.2019 18:43

АҚШ президенти Доналд Трамп ўткан чоршанба куни Абдулфаттоҳ ас-Сиси "ажойиб иш қилмоқда" деб баёнот берди. Ушбу баёнот айнан Трамп Миср етакчисини қабул қилган пайт янгради. Оқ уйда икки тарафлама музокаралар арафасида журналистларга мурожаат қилар экан, Трамп Вашингтон ва Қоҳира ўртасидаги муносабатлар ҳеч қачон «ҳозиргидай яхши» бўлмаган деб айтди. Трамп Ас-Сисини «дўстим» деб атади.

18.02.2019 15:37

Миср парламенти ҳозирги давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисининг президентлик ваколатларини давом эттириш эҳтимолини кўзда тутадиган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Яқин кунларда парламент қўмиталари ҳужжатни кўриб чиқиши лозим, шундан кейин қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи, якуний ўқишларда қабул қилиниши лозим.

18.12.2018 08:11

Интерпол Доҳада жойлашган Мусулмон уламоларининг Халқаро Иттифоқи раҳбари Юсуф Қаразавийни «қидирилаётганлар» рўйхатидан чиқариб ташлади, деб хабар беради Daily Sabah. Қаразавий офисидаги манба Интерполдан олинган машҳур олимнинг рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги расмий хабарни тасдиқлади ва буни «ижобий қадам» сифатида баҳолади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase