01.03.2019 18:48
Мусулмонлар Иринадан Константинопол учун бадал олдилар
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
195-ҳижрий йилнинг жумадул-охир ойи 19-санасида (782 йил 11 февраль) мусулмонлар қўшини Византияга қарши юришга чиқади. Қўшинга аббосий халифа Маҳдийнинг ўғли, Хорун ибн Муҳаммад қўмондонлик қилган бўлиб, ўша пайтда у эндигина 19 ёшга тўлганди. Унинг учун бу Византияга қарши иккинчи юриш эди. Албатта, ёш саркардага Абдулмалик ибн Солиҳ, Иса ибн Муса ва Ҳасан ибн Кахтаба каби тажрибали қўмондонлар ҳамроҳлик қилган.