06.02.2019 21:48
Ҳалол браузер мусулмон бўлмаганларни руҳлантирди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар мусулмонлар учун браузер ишлаб чиққан Salam Web Technologies Малайзия стартапи янгилигига қизиқиб қолдилар. SalamWeb дастури оддий браузерлардан зарарли контентни – порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси бўлишидан қатъи назар – блок қилиб қўядиган самарали фильтрлаш восталари мавжудлиги билан фарқ қилади.