18.10.2018 01:16
Сенга набийлар ҳавас қилади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тазкия
Одамларнинг ҳолати ҳақида фикр қилиб, шайтон бизни ўтаайёр ва моҳирона йўллар билан залолатга бошлаётганини кўриб ҳайрон қоласан. У катта қунт билан ҳар бир одамни иймонидан ёки ҳеч бўлмаса солиҳ амалларидан узоқлаштиришга тинмай ҳаракат қилади. Баъзиларни “Қалбларингиз пок, шунинг учун ҳам ибодат ёки тавбаларга ҳозирча эҳтиёж йўқ”, деб ишонтиради.