Хамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал - Қассам бригадаларининг 7 - октабр куни эрталаб Исроилга қарши “Ақсо тўфони” деб номланган кенг кўламли ҳужум бошлатиши ортидан фаластинлик гуруҳлар билан Исроил ўртасида тўқнашув келиб чиди.
Исроил армияси 2 минг 778 киши ҳалок бўлган, 10 минг нафардан ортиқ инсон тан жароҳати олган Ғазо секторининг турли ҳудудларига қарши кечаси билан ҳаво ҳужуми уюштиришни давом этди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо маъмурияти матбуот хизмати котиби, Исроил ҳаво ҳужумларида вайрон бўлган уйлар остида тахминан 1200 киши, жумладан 500 нафар бола борлигини билдирди.
Хамас ҳуқуқ ходими Тейсир Иброҳим билан воиз Ваил аз - Зариднинг Ғазодаги уйлари ҳам Исроил ҳарбий самолётлари томонидан бомбаланганини билдирди.
Ҳужум оқибатида Хамас расмийларидан 2 киши билан уйдаги оила аъзолари ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг қайд этишича, Исроил 7 - октабрдан бери Ғазодаги тиббий хизматларга қарши 41 та ҳужум уюштирган. Оқибатида 11 нафар тиббий ходим фаолияти устида жон бериб, 16 нафари тан жароҳати олган.
Ғазодаги тиббий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Хон Юнис ҳудудини нишонга олган ҳаво ҳужуми ортидан кўплаб тан жароҳати олганлар, Носир тиббиёт мажмуасига олиб борилган.
Фаластиннинг WАФА хабар агентлиги Исроил қирувчи самолётлари, кемалари ва артиллерия отишлари орқали Ғазога қарши ҳужумларини кечаси ҳам давом этганини маълум қилди. Бунга кўра Рафаҳ ҳудудида Исроил ҳарбий самолётлари уюштирган ҳужумларда жон берган ва тан жароҳати олганлар қайд этилди. Шаҳар ғарбидаги Римол маҳалласида бир уйнинг бомбаланиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Наблус шаҳрида уюштирилган босқинда ҳам қурбонлар бор.
Гувоҳлар эса Дайр ал – Балаҳ минтақасида бир уйга қарши уюштирилган ҳужум оқибатида фаластинлик 7 кишининг ҳалок бўлгани ва 12 кишининг тан жароҳати олганини маълум қилди. Ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ҳам бор.
Бу орқали, 7 - октабрдан бери Ғарбий соҳилда Исроил аскарлари ва яҳудий кўчманчиларнинг ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 нафарга етди.
Айни пайтда, Фаластин Озодлик Ташкилотига қарашли Асирлар иши қўмитаси томонидан ёзма равишда берилган баёнотга кўра, Исроил кучлари Ғарбий соҳилга сургун қилинган ғазолик ишчиларнинг ал – Ҳалилда жон сақлаётган мактабга босқин уюштирди.
Исроил кучлари, ғазолик 35 нафар ишчини назорат остига олди.
Баёнотда, Исроилнинг 7-октабрдан буён мамлакатда ишлаган юзлаб ғазолик ишчини, Ғарбий соҳилга депортатсия қилгани, у ерда қўлга олинган фаластинликлар сонининг 680 нафарга етгани қайд этилди.
Исроил кучлари ишғол остидаги Шарқий Қуддус ва Ғарбий соҳилда 70 нафар фаластинликни назорат остига олди. Улар орасида, Фаластин парламентининг собиқ спикери Азиз Дувайк билан собиқ депутатлар ва Хамас расмийлари бор.
Исроил ҳужумларидан қочган минглаб фаластинликлар эса, Ғазо секторининг Хон Юнис шаҳридаги Носир касалхонаси ва унинг ҳовлисида жон сақламоқда.
Эслатиб ўтамиз:
Хамаснинг ҳарбий қаноти Қассам бригадалари шанба куни эрталаб Исроилга қарши “Ақсо тўфони” деб номланган кенг кўламли ҳужум бошлатганини эълон қилди.
Ғазодан Исроил томон минглаб ракеталар отилар экан, қуролли гуруҳлар минтақадаги аҳоли пунктларига кириб борди.
Исроил армияси ҳам ўнлаб қирувчи самолётлар орқали Ғазо секторига қарши “Темир қиличлар” деган ном остида ҳужум бошлатганини билдирди.
Авж олган таранглик юзасидан икки томондан ҳам қурбон бўлганлар қайд этилди.
Исроилнинг Ғазога қарши уюштирган ҳужумлари авж олмоқда
Хамаснинг ҳарбий қаноти Иззаддин ал - Қассам бригадаларининг 7 - октабр куни эрталаб Исроилга қарши “Ақсо тўфони” деб номланган кенг кўламли ҳужум бошлатиши ортидан фаластинлик гуруҳлар билан Исроил ўртасида тўқнашув келиб чиди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси