close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афғонистон пуллари 11 сентябрь терактлари қурбонларига берилмайди – АҚШ суди

Нью-Йорк федерал судьяси сешанба куни 2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонларининг оилалари Афғонистон марказий банки тасарруфидаги маблағлардан 3,5 миллиард АҚШ долларини ўзлаштириши мумкин эмас, деган қарорга келди.

Нью-Йорк федерал судьяси сешанба куни 2001 йил 11 сентябрдаги теракт қурбонларининг оилалари Афғонистон марказий банки тасарруфидаги маблағлардан 3,5 миллиард АҚШ долларини ўзлаштириши мумкин эмас, деган қарорга келди.
Нью-Йорк федерал захира банкидаги активлар 2021 йил 15 августда, Толибон Кобулга кириб, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ҳукуматни ағдарган куни музлатиб қўйилди. Кейинроқ АҚШ президенти Жо Байден пул 11 сентябрь қурбонлари оилаларига берилиши мумкинлигини айтди.
Бир неча йил аввал Толибонни етказилган зарар учун судга бериб, ғалаба қозонган бир гуруҳ оилалар шундан сўнг қонуний қарзларини тўлаш учун маблағларни мусодара қилишга ўтган.
Аммо Нью-Йорк жанубий округи судяси Джордж Дэниелс сешанба куни федерал судлар Афғонистон марказий банки маблағларини мусодара қилиш ваколатига эга эмаслигини айтди.
"Суд қарори кредиторлари ўз ҳукмларини ижро этиш ва мамлакатимиз тарихидаги энг даҳшатли террорчилик ҳаракатидан ўзларини оқлаш ҳуқуқига эга, аммо улар буни Афғонистон марказий банки ҳисобидан қила олмайди", деб тушунтирди Дэниелс 30 саҳифалик фикрда.
"11 сентябрь хужумлари учун собиқ Афғонистон Ислом Республикаси ёки афғон халқи эмас, балки Толибон тўлаши керак", деб тушунтирди судья.
Дэниелс, шунингдек, унга мол-мулкни оилаларга бериш "конституциявий тақиқланган"лигини айтди, чунки бу амалда Толибон Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олинганлигини англатади.
2021 йилда ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери ҳеч бир давлат, жумладан, Қўшма Штатлар Толибонни Афғонистон ҳукумати сифатида тан олмаган.
"Асосий хулоса... Толибон ҳам, суд кредиторлари ҳам Толибон қарзларини тўлаш учун Афғонистон давлати ғазнасига чангал солишга ҳақли эмас", деб ёзади у.
Дэниелснинг ўтган йилги бошқа судьянинг тавсиясига тўғри келган қарори 11 сентябрь қурбонларининг оилалари, шунингдек, ҳужумлар муносабати билан тўланган суғурта компаниялари даъволарига зарба бўлди.
Олиб қочилган тўртта самолёт Нью-Йоркдаги эгизак миноралар, Вашингтондаги Пентагон ва Пенсильваниядаги далага қулаши оқибатида 2900 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Ўша пайтдаги президент Жорж Буш бунга жавобан Афғонистонга бостириб кирди ва бу АҚШ бошчилигидаги коалиция ва Толибон ўртасида йигирма йиллик урушга олиб келди.
Мамлакат деярли бутунлай халқаро ёрдамга қарам эди ва Вашингтон Афғонистондаги 7 миллиард доллар активларини музлатиб қўйганида унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эди.
2022 йил февраль ойида Байден маблағларни бўлиш режасини эълон қилди, унинг ярми Афғонистонга, ярми эса 11 сентябрь терактлари қурбонлари оилаларига ёрдамга йўналтирилиши кўзда тутилганди.
Аммо оилаларнинг апелляциялари рад этилса, якуний 3,5 миллиард доллар нима бўлиши номаълумлигича қолмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase