Отам ҳамиша тежамкор ва тадбиркор одам бўлиб, уй юмушларини роҳатланиб бажарарди, маша Аллоҳ. Ўсмирлик чоғимда у мени бу жараёнга жалб қилганида унчалик иштиёқим йўқ эди, лекин кейинчалик бу жараёндан кўп нарсани ўрганганимни англадим. Ўшанда олган биринчи кўникма тоза, ишончли ва мустаҳкам асосда янги бизнес ёки лойиҳани бошлаш одати эди. Мисол учун, агар сиз уйнинг деворини қайта бўяшингиз керак бўлса, аввал сиз эски бўёқ қатламидан, чириган ёғоч қатламларидан ва бошқалардан халос бўлишингиз керак. Фақат тайёргарлик ишлари бажарилгандан сўнг, сиз бўяшни бошлашингиз мумкин. Албатта, сиз ушбу босқични ўтказиб юборишингиз ва дарҳол эскисининг устига янги бўёқни чаплашингиз мумкин, лекин тез орада эски қатламлар юзага чиқиб, янги қатламларни деформация қилади, бу эса уйнинг умумий кўринишини янада кўпроқ кўрсатиб бўлмайдиган қилади.
Худди шу тамойиллар бетон қуйиш ва янги пол ўрнатишда қўлланилади. Биринчи қадам - асосий: эски конструкцияни демонтаж қилиш, олиб ташлаш ёки керак бўлса бузиб ташлаш, қолдиқлардан тозалаш. Фақатгина иш юзаси барча кераксиз нарсалардан тозалангандан сўнг, унинг устига янги ва узоққа чидайдиган нарсаларни қўйиш мумкин.
Омонат турган пойдевор устига бирор нарса қуришга уриниш соддалик ва аҳмоқликдир, чунки охирида пайдо бўладиган нарса - у қанчалик яхши бажарилган бўлса ҳам - узоқ давом этмайди ва жуда тез орада худди пойдевор каби қулаб туша бошлайди.
Эскининг устига янгисини қуришда, сиз доимий равишда ўзгартиришлар ва яхшиланишларни амалга оширишингиз керак, бу эса пойдеворнинг эскирганлигини қоплашга ҳаракат қилади.
Сизнинг эҳтиёжларингиз ва афзалликларингиз бўйича нолдан бир нарса қилиш ўрнига, сиз янгисини қуришингиз керак бўлган эскирган пойдеворнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлашга мажбур бўласиз.
Буларнинг барчаси шунчаки мажоз бўлиб, унинг ёрдамида замонавий уламолар (олимлар) мусулмон жамиятининг бугунги муаммоларини ҳал қилишга уринаётган ҳозирги вазиятни тасвирламоқчиман.
Ушбу метафорада эски бўёқ қатлами ёки вайрон бўлаётган пойдевори ундан келиб чиқадиган барча -измларни ўз ичига олган модернизмдир: либерализм, сайентизм, феминизм, коммунизм, суфизм ва бошқалар. Айнан шу сиртни демонтаж қилиш ёки яхшилаб тозалаш керак, чунки агар олимлар шундай негизга асосланса (агар уларнинг иши энг юқори даражада амалга оширилган бўлса ҳам), натижа барибир ҳар қандай лаҳзада қулаш хавфи остида бўлган, беқарор бўлиб чиқади.
Агар сиз пойдеворни қотиб қолган қатламдан бутунлай тозалаб, уни асл кўринишига қайтарсангиз, Аллоҳ таолонинг изни билан олимлар бундай пойдевор устида илмий тафаккурнинг ҳақиқий дурдоналарини қуришлари мумкин бўлади.
Солиҳ салафлардан бўлган алломалар авлодлари ўз фаолиятларида битмас-туганмас барака ва тавфиқларга эга бўлишса ажабмас. Зеро, улар ўзларидан олдин барпо этилган ва ўз навбатида илоҳий ваҳий ва пайғамбарлик суннатининг мустаҳкам асосларига таянган исломий илмий нутқнинг мустаҳкам пойдеворига таяндилар. Айнан шунинг учун ҳам улар барча ислом илмларида ақлий ва маънавий ютуқларнинг тенгсиз монолитини барпо қилишга муваффақ бўлдилар.
Бироқ мусулмонлар ўз сиёсий қудратини йўқотиб, Европадаги модернистик фалсафий ғояларнинг кучли таъсири остида келган замонавийлик бўсағасида Ислом дунёсининг кўплаб олимлари замон тенденцияларига муносабат билдиришга мажбур бўладилар. Тўсатдан, одамлар орасида тарқалган барча «–изм»ларга кескин ва ўз вақтида жавоб бериш, жамоатчилик фикри босими остидами, сиёсий вазият ёки мустамлакачи давлатлар ва Ғарб давлатларининг малайлари томонидан бўлган очиқ тазйиқ остидами, жавоб тариқасида асарлар ёзиш зарурати пайдо бўлди.
Охир-оқибат буларнинг барчаси ҳозирги олимларнинг илмий асарлари мазмунига таъсир эта олмади, чунки натижада уларнинг айримлари яроқсиз асосга қурилган эди.
Умматимиз бу чириш ва ғубордан қутулиши, уларни бутунлай йўқ қилиши ва олиб ташлаши керак, шундагина биз яна мустаҳкам пойдеворимизга ишонч билан таянамиз, дунёга ҳеч нарса динимизнинг устунлиги ва бетакрор зийнати билан қиёс бўлолмаслигини намойиш этамиз.
Абу Муслим таржимаси