USGS хабаридан кейин АҚШ ва Исроил ҳабрийларидан ҳеч қандай хабар берилмагани сабабли, ваҳима ёлғон бўлиб чиқди: ҳозирча муллаларни ҳеч ким бомбардимон қилмаяпти ва уларнинг ўзида ҳач ҳеч нарса портлагани йўқ, чунки радиоактив булутлар кузатилмади. Бироқ, бугун зилзила бўлган ҳудуддан видеоахборотлар келиб тушди.
Вулқон отилиши ва зилзилалар тоғ ҳосил бўлишининг асосий белгиларидир: агар қаердадир ер қаъридан тоғ кўтарилса, бу вақтда ер юзасининг ўзгариши ёки тебраниши ёхуд магманинг ҳаракати оқибатида вулқон отилиши кузатилади. Аммо тоғ кўтарилиши учун ёки тоғ қулаши учун магманинг ҳаракати ёки литосферадаги геологик қатламларнинг кўчиши сезиларли бўлиши керак, бу ҳар доим кучли сейсмик воқеалар билан бирга келади. Бироқ, М6.0 дан кейин тизмалар қулаб туша бошлаши – бундай бўлмайди.
Аниқроғи, бу табиатда содир бўлмайди, чунки ер ости атом портлашларида ҳамма нарса айнан шу сценарий бўйича содир бўлади. Мисол учун, 2018 йил баҳорида барча оммавий ахборот воситалари Шимолий Кореяда унинг ичида водород бомбаси синовдан ўтказилган Мантапсан тоғининг қулаши ҳақида қизғин муҳокама қилдилар.
Атом бомбаси портлаши ва қулашидан сўнг ҳудудда бир қатор кичик-кичик зилзилалар рўй берди. Айнан шу нарса ҳозир Бушерда ҳам содир бўлмоқда - у ерда иккинчи кун ер силкиниб турибди.
Шундай қилиб, Бушердаги 18 апрель сейсмик воқеаси билан боғлиқ вазият бироз ғалати. Эронликларнинг айрим ер ости ядро иншоатларининг портлаши туфайли ер чўкиши ва туташ тоғ жинслари массивларининг қулашига олиб келган бўлиши мумкин. Шунингдек, Эронга қарши ҳамманинг жонига тегиб улгурган ер ости объектини улкан ер ости бўшлиғига айлантириш ва шу билан бир пайтда барча радиоактив ва бошқа моддаларни тўлиқ йўқ қилган ҳолда қандайдир номаълум суперқурол қўлланган бўлиши ҳам мумкин.
Ва ниҳоят, бу ҳудудда Исроил ҳарбийлари ҳам, Вашингтон ҳам, бошқа биронта олий цивилизация ҳам алоқадор бўлмаган қандайдир табиий жараённи ҳам истисно қилмаслик керак. Бироқ, бу ҳолатда, яъни агар жараён геологик бўлса – бу жараён жуда нодир бўлиб, замонавий геологлар учун янгилик ҳисобланади. Эҳтимол, Кўрфаз остида, чуқур ер қаърида литосферада улкан ёриқ ёки бошқа бир бўшлиқ пайдо бўлган. Тоғ жинслари ўша ерда чўка бошлади ва аста-секин деформациялар тўлқини юзага етиб борди. Агар ҳаммаси шундай бўлса, тез орада Кўрфаз яна “гумбурлайди”, фақат ростакамига. Шу даражадаки, бу тубсизликка денгиз оқиб ўтади.
Бушердаги атом портлаши ёки муллалар остида ер ёрилмоқдами?
2021 йил 18 апрель, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:41 да Эронда, Бандар-э-Генавехдан узоқ бўлмаган Бушерда рўй берген 6 балли ер қимирлаши фитнага қизиқадиганлар (конспирологлар) жамоасини бироз қўзғатди. Айнан шу ҳудудда Эрон АЭСларидан бири, шунингдек, яна бошқа қандайдир махфий атом объектлари жойлашган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси