Экспертларнинг ишончи комилки, Қўшма Штатларнинг ЖССТдан чиқиши нафақат янги турдаги коронавирус (COVID-19) пандемияси, балки полиомиелит, безгак, сил ва ОИТС га қарши курашда ҳам салбий акс этади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп 29 май куни Вашингтоннинг ЖССТ билан алоқаларни узиши ҳақида маълум қилганди.
Оқ уй раҳбарининг баёноти дунё ҳамжамиятининг кун тартибида энг кизғин муҳокама қилинаётган масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
ЖССТ 1948 йил АҚШ ва дунёнинг бошка етакчи давлатлари томонидан – Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг ташкил қилинган. Ташкилот соғлиқни сақлаш соҳасида халқаро тадқиқотлар маркази ҳисобланади.
Унинг штаб-квартираси Женевада жйлашган. 194 мамлакат ташкилот қатнашчилари саналади.
ЖССТ – соғлиқни сақлаш соҳасида сайёрамизнинг 7,7 млрд аҳолиси ишонч билдириши мумкин бўлган ягона халқаро платформадир.
ЖССТ бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳасида ўзига хос роль ўйнайди, ташкилотга аъзо давлатлар билан юқумли касалликлар бўйича ахборот алмашинишга хизмат қилади, вакциналар тадқиқотларини мувофиқлаштиради ва даромад даражаси паст бўлган мамлакатларга тиббий ускуналар етказиб беради.
АҚШ нинг қарори ЖССТ дастурларига салбий таъсир этадими?
АҚШ 70 йилдан ортиқ вақт давомида ЖССТ сиёсати ва кун тартибини белгилаб келган ва унинг ташкилотдан чиқиб кетиши соғлиқни сақлаш ва касалликларга қарши кураш соҳасида глобал хизматлар бўйича ташкилотнинг кўплаб дастурларини зарба остида қолдириши мумкин.
Экспертлар АҚШ узоқ вақт мобайнида муҳим роль ўйнаб келган полиомиелитга қарши вакцина бўйича ЖССТ дастури хавф остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Қайд этилишича, АҚШ президенти Трампнинг ташкилотдан чиқиш ҳақида баёноти вақт бўйича олимларнинг полиомиелитни тўлиқ йўқ қилишга яқинлашган даврига мос келмоқда.
Қисқа муддатли истиқболда ЖССТ нафақат молиявий муаммоларга дуч келади
АҚШ ЖССТ ташкил қилинган пайтдан буён унинг асосий молиячиси ҳисобланади. Мамлакатнинг ташкилотдан чиқиш ҳақида қарори ЖССТ бош директори Адан Гебреисусни янги молиявий ресурслар излашга ундади.
Гебреисус 25 июнь куни Германия ва Франция соғлиқни сақлаш вазирларини Женевага таклиф қилди. Иккала мамлакат COVID-19 га қарши курашда ЖССТга маҳаллий ва сиёсий ёрдам қилишни ваъда берди.
Германия соғлиқни сақлаш вазири Йенс Спан бу йил Берлин ЖССТга тиббий ниқоблар ва медкаментлар учун 500 миллион евродан ортиқ маблағ ажратишиини маълум қилди.
Ўз навбатида, Франция соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран ЖССТга 140 миллион евро миқдорида ёрдам ваъда қилди.
ЕИ мамлакатларидан ташқари Хитой, Буюк Британия ва бошқа кўплаб мамлакатлар ҳам ЖССТга молиявий ёрдам кўрсатади.