Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европа, Ливия ва Қўшма Штатлар вакиллари Дубайда жойлашган кемалар эгалари Хафтарга нефть сотишда ёрдам бериши мумкинлигини текширмоқда. The Wall Street Journal нашрига кўра, унинг қўшинлари ҳукумат кучлари томонидан бир неча марта мағлубиятга учраганидан кейин маблағ йиғишга ҳаракат қилар экан, Хафтар учун нефтни сотиш жуда муҳимдир.
Венесуэла пойтахти Каракасга Хафтарнинг сафари ҳам синчковлик билан ўрганилмоқда ва расмийлар бу нефть ва ёқилғи битимларига киришга уриниш бўлиши мумкинлигини айтмоқдалар.
Яқинда Эрон ва Венесуела ўртасидаги алоқалар янада кенгайди: ўтган ҳафта жуда зарур бўлган нефть маҳсулотларини олиб кетаётган Эронлик бешта танкернинг биринчиси Жанубий Америка мамлакатига етиб келди.
Америка Қўшма Штатлари Теҳрон ва Каракас ўртасидаги ўсиб бораётган муносабатларни диққат билан кузатмоқда, чунки Вашингтон иккала мамлакатнинг энергетика соҳаларига эмбарго жорий қилган.
Эрон ва Венесуэла иқтисодиёти, қисман АҚШнинг санкциялари туфайли, ёмон аҳволда бўлса ҳам, энергия экспортига боғлиқ.
Ҳафтарнинг нефтни сотиш кўп баҳс-мунозара мавзусига айланди ва кўпгина таҳлилчилар унинг сўнгги пайтларда энергетика соҳасидаги рейдлари унинг Ливия миллий армиясининг Триполига қилган ҳужумларини молиялаштириш усули эканлигини таъкидламоқда.
Ҳозирда генерал Ливиянинг шарқий қисмини, шу жумладан ҳукумат кучлари учун муаммо туғдириши мумкин бўлган асосий нефть экспорт терминалларини назорат қилмоқда.
Бундай нефт сотиш барча йўқотишларга қарамай, минтақадаги операцияларни молиялаштиришнинг муҳим манбаи бўлиши мумкин.
Триполидаги халқаро миқёсда тан олинган Ливия ҳукуматининг ички ишлар вазири Фатҳи Башага Ҳафтарнинг капиталга бўлган эҳтиёжини яна бир бор тасдиқлади.
Генерал “нефтни сотмоқчи. Унга пул Вагнерга [рус ёлланма жангариларига] тўлаш учун керак ", деди Башага.
Ливия нефтини фақат давлат Миллий нефт корпорацияси (ННК) сотиш ҳуқуқига эга ва халқаро ҳамжамият Ҳафтарнинг нефт экспорт қилиш уринишларига бир неча бор тўсқинлик қилди.
Ўз навбатида, у январ ойида портлар ва қувурларни тўсиб қўйиб, ҳукуматга нефть савдоси орқали молиялаштиришни таъминлашни қийинлаштирган.
Аммо энди АҚШ Ҳафтарнинг Венесуэладаги Николас Мадуро режими билан алоқасини кўриб чиқмоқда.
"Бизнинг разведкамиз бу билан шуғулланмоқда", деди АҚШ расмийси.
Хафтар Мадуро ҳукумати билан боғланиб, айтишларича, мамлакатнинг нефт тўловлари учун воситачи сифатида иштирок этишни таклиф қилган. Унинг шахсий самолёти 24 апрель куни Каракасда кўрилган, дея хабар беради Flight Radar24 трекери.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ҳафтар ҳарбий инвестиция бошқармаси иккита компания, Emo Investment Trading ва Marketing of Oil and Derivatives LLC, БААнинг Дубай шаҳрига ташиш учун чартер компанияси бўлган 10 йиллик шартномани имзолади, деб хабар беради WSJ.
Келишувга кўра, Emo Ҳарбий инвеститсия бошқармаси номидан Ливия дизелини ва оғир нефтини мамлакат шарқидаги кемаларга юклаши керак эди.
Келишув тасдиқланди ва ўтган ой Emo юк машинаси ёнилғи олиш учун «Жал Лакшми «танкерини юборгани ҳақидаги юк ҳужжатида тасдиқланди.
Агар туркларнинг душмани Ҳафтарнинг турк ошхонаси, турк телекўрсатувлари ва турк молияси ихлосмнади бўлган Мадуро билан ҳамкорлиги тасдиқланса, бу жуда кулгили бўлади. Сиёсатда абадий дўстлар йўқлиги ва бундан ташқари улар Лотин Америкасининг сотсиалистик чап диктаторлари қаторида бўла олмаслигининг яна бир тасдиғидир.
АҚШ Халифа Хафтарнинг Венесуэла билан алоқаларини текширмоқда
Бир қатор давлатлар, шу жумладан АҚШ Ливия ҳарбий қўмондони Халифа Хафтарнинг Венесуэла билан муносабатларини текширмоқда, у Каракас билан нефть шартномалари тузиш орқали Триполига қарши уруш учун маблағ йиғиши мумкинлигидан қўрқмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди