close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

The Guardian (Буюк Британия): Давлатлар ва ЖССТ американинг кичкина бир компаниясига тегишли шубҳали маълумотлар асосида COVID-19 га қарши кураш стратегиясини ўзгартирганлар

Guardian газетасидан сенсацион текширув. Нашрнинг аниқлашича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бир қатор мамлакатлар коронавирусга қарши кураш учун кўпчиликка таниш бўлмаган америка фирмасининг нотўғри маълумотларидан фойдаланган. Бундан ташқари, ушбу маълумотларга асосланган ишлар нуфузли тиббиёт журналлари томонидан чоп этиган.

Коронавирус авж олиши

Унинг ходимлари орасида фантаст ва порномодель ҳам бўлган Surgisphere компанияси «Янги Англия тиббиёт журнали» ва «Ланцет» нашрлари томонидан эълон қилинган гидроксихлорохин тадқиқотларига асос бўлган маълумотлар базасини тузган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва қатор давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасида кўпчиликка маълум бўлмаган американинг кичик бир компаниясига тегишли нотўғри маълумотлардан фойдаланиб, COVID-19 га қарши кураш ва касалларни даволаш бўйича ўз ҳаракатларига ўзгаришлар киритиган. Бу эса дунёдаги барча нуфузли тиббиёт журналлари томонидан материаллари эълон қилинган муҳим тадқиқотлар ишончлилигини шубҳа остига қўяди.
The Guardian газетаси томонидан ўтказилган текширув унинг ходимлари орасида илмий фантаст ва порномодель ҳам бўлган Американинг «Surgisphere» (Surgisphere) компанияси COVID-19 кўп сонли тадқиқотлари учун маълумотларни тақдим этган, унинг бош директори ҳаммуаллифи бўлган, аммо ҳанузгача уларнинг келиб чиқиши ва маълумотларни тўплаш методологиясини тўғри тушунтиришга муваффақ бўлмаганлигини аниқлади.
Компания ушбу маълумотларни дунёнинг турли мамлакатларидаги минглаб шифохоналардан қонуний равишда олганлигини даъво қилмоқда. Улар Лотин Америкаси мамлакатларида COVID-19 даволаш амалиётида ўзгаришларга олиб келган илмий мақолаларга асос бўлди. Ушбу маълумотлар, шунингдек, ЖССТ ва дунё миқёсидаги тадқиқот институтларининг катта мунозарага сабаб бўлган гидроксиклорохинни синовдан ўтказишни тўхтатиш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатди.
Жаҳоннинг етакчи тиббиёт журналлари «Ланцет» ва «Янги Англия тиббиёт журнали» (New England Journal of Medicine) «Surgisphere» маълумотларига асосланган тадқиқот материалларини нашр этдилар. Компаниянинг бош директори Сапан Десаи (Sapan Desai) ушбу тадқиқотлар ҳаммуаллифи ҳисобланади.
Сешанба куни The Guardian нашри Ланцет журналининг муҳаррирлари билан боғланган, шундан сўнг у эълон қилинган материалдан "хавотирини изҳор қилган". Шунга ўхшаш баёнот «New England Journal of Medicine» журналида ҳам қилинган.
Компанияга алоқадор бўлмаган тадқиқот муаллифлари ушбу маълумотларнинг келиб чиқиши ва ишончлилигини мустақил текширишни ташкил этишди, чунки "йиғилган маълумотлар базасининг ишончлилигига шубҳа бор эди".
Текширув натижасида «The Guardian» қуйидагиларни аниқлади:
- Оммавий фойдаланиш мумкин бўлган материалларни қидириш баъзи ходимларнинг илмий маълумотлари жуда кам ёки умуман йўқлигини англатади. Илмий муҳаррир лавозимини эгаллаб турган ходим афтидан илмий фантастика ва фэнтези муаллифидир. Компанияда реклама менежери сифатида рўйхатга олинган яна бир ходим, порномодель ва тадбир ташкилотчиси ҳисобланади.
- Компаниянинг LinkedIn-даги саҳифасида 100 дан кам обуначилар бор ва ўтган ҳафта унинг штатида атиги олтита ходим бор эди. Чоршанба куни ундан ҳам оз - учта.
- " Surgisphere " дунёдаги энг катта ва энг тезкор шифохона маълумотлар базаларидан бирини юритамиз деб даъво қилмоқда, аммо бу Интернетда деярли учрамайди. Унинг Твиттер аккаунтида 170 дан кам обуначилар бор ва 2017 йилнинг октябридан 2020 йилнинг мартигача бу ерда биронта ҳам пост жойлаштирилмаган.
- душанба кунига қадар «Surgisphere» бош саҳифасидаги «боғланиш» ҳаволаси криптовалюта веб-сайти учун WordPress шаблонини намойиш қилди, бу шифохоналар ўз маълумотлар базасига қўшилиш учун компанияга қандай мурожаат қилгани тўғрисида савол туғдиради.
- Десаи номи «Surgisphere» маълумотлар базасига алоқадор бўлмаган адолатсиз тиббий амалиёт билан боғлиқ учта суд муҳокамасида пайдо бўлади. «Scientist»га берган интервьюсида Десаи унга қўйилган айбловларни асоссиз деб атаган.
2008 йилда Десаи Indiegogo ижодий лойиҳаларни молиялаштириш сайтида «илгари имконсиз бўлиб кўринган нарсага эришишга ёрдам берадиган инсон имконияларини кенгайтириш бўйича янги авлод кўчма қурилмасини» яратиш учун маблағ тўплаш кампаниясини бошлади. Лекин бу қурилма пайдо бўлгани йўқ.
- Surgisphere компанияси ва унинг тарихи ҳақида саволлар пайдо бўлганда Десаининг Википедия саҳифаси ўчирилди.

Ланцет томонидан нашр этилган тадқиқот ҳақида шубҳалар

Сўнгги ҳафталарда тиббий ҳамжамият Surgisphere учун кўпроқ саволлар беришни бошлади.
22 май куни Ланцет шов-шувли ва чуқур таҳлил қилинган тадқиқотни эълон қилди, унда Доналд Трамп томонидан реклама қилинган безгакка қарши дори гидроксихлорохин COVID-19 бўлган беморларда юрак билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради ва ўлимнинг кўпайишига олиб келади деган хулосага келди.
Трамп COVID-19 га қарши курашда самарадорлик тўғрисида бирон бир далил йўқлигига қарамай, гидроксихлорохинни "мўъжиза даво" деб атаганида, илмий жамоатчиликда ғулғула уйғотди.
Десаи томонидан ҳаммуаллифлик қилган Ланцет саҳифаларида чоп этилган тадқиқотга кўра, дунё бўйлаб 1200 касалхонада бўлган ва гидроксихлорохиннинг ўзи ёки антибиотиклар билан бирга гидроксихлорохин олган 15000 иа COVID-19 га чалинган беморлари учун Surgisphere маълумотлари таҳлил қилинган
Тадқиқотнинг салбий натижалари шов-шувга айланди ва ЖССТ гидроксихлорохинни дунё миқёсидаги синов дастуридан чиқариб ташлашига олиб келди.
Аммо бир неча кун ўтгач, Австралияда чиқадиган «The Guardian» тадқиқот материалларига Австралиядан киритилган маълумотларда қўпол хатоларни аниқлади. Тадқиқотда айтилишича, Surgisphere орқали олимлар бешта касалхонадан 21 апрель ҳолатига Австралияда COVID-19га чалинган 600 та бемор ва 73 киши ўлгани ҳақида маълумот олишди.
Бироқ, Жон Хопкинс университети маълумотлари шуни кўрсатадики, 21 апрелга қадар Австралияда COVID-19дан 67 та ўлим қайд этилган. У ерда 73 рақами фақат 23 апрел куни пайдо бўлди. Десайнинг айтишича, битта Осиё касалхонаси Австралия маълумотларига нотўғри киритилган ва бу кўпроқ одамларнинг ўлими кўрсатилига сабаб бўлган. «The Guardian» мақоласи нашр этилгандан сўнг, «Ланцет» Австралия маълумотлари билан боғлиқ кичик раддия ёзди. Бугунги кунда ушбу тадқиқот материалларига киритилган ягона тузатишдир.
«The Guardian» таҳририяти кейинчалик уларнинг маълумотларисиз австралиялик беморларнинг объектив маълумотлар базасини тузиб бўлмайдиган Мельбурндаги бешта ва Сиднейдаги иккита касалхонага мурожаат қилди. Уларнинг барчаси унинг тузилишида иштирок этмаганликларини ва Surgisphere ҳақида ҳеч қачон эшитмаганликларини айтишди. Десаи ушбу баёнотларга изоҳ бериш сўровига жавоб бермади.
Десаи ҳаммуаллифи бўлган Surgisphere маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда ўтказилган яна бир тадқиқотда ивермектин антипаразит препарати коронавирус билан оғир касал бўлган беморларнинг ўлимини камайтиради деган хулосага келди. Ушбу тадқиқот материаллари ижтимоий фанлар учун препринтларнинг электрон кутубхонасида (Social Science Research Network) эълон қилинди. Шу сабабли, Перу ҳукумати ивермектинни COVID-19 дориларининг миллий рўйхатига киритди.
"Янги Англия тиббиёт журнали" шунингдек, Десаининг тадқиқоти, Осиё, Европа ва Шимолий Американинг 11 мамлакатидаги 169 шифохоналарда тўпланган " Surgisphere " маълумотларига асосланган. У ерда ангиотензин ўзгартирадиган фермент ингибиторлари ва ангиотензин рецепторлари блокаторлари COVID-19 беморларига зарар етказмайди деган хулосага келишди.
Чоршанба куни "Янги Англия тиббиёт журнали" ва "Ланцет" гидроксихлорохинни ўрганиш бўйича Десаи ҳаммуаллифлигида бош муаллиф, обрўли қон томир жарроҳи Мандип Меҳра (Mandeep Mehra) тадқиқоти юзасидан ташвиш билдирган баёнотларни тарқатишди
«Ланцет» муҳаррири Ричард Хортон (Richard Horton) «The Guardian»га баёнот берди: «„Surgisphere " тўплаган маълумотлар ишончлилиги ҳақидаги масалаларни ҳисобга олган ҳолда  бугун биз хавотир билдирган баёнотни эълон қилдик ва энди кейинги текширувларни кутяпмиз. Ҳозир давом этаётган мустақил текширув келаси ҳафта тугаши керак, умид қиламизки, унинг хулосалари Мандип Мехра ва унинг ҳамкасблари томонидан бажарилган тадқиқот сифати ҳақида бизга кўп нарсани гапириб беради».

«Surgisphere» йўқ жойдан пайдо бўлган

Илмий жамоатчиликни 2008 йил Десаи томонидан ташкил қилинган, тиббиёт соҳасида таълим компанияси сифатида яратган ва дарсликларни нашр этиш билан шуғулланувчи "Surgisphere" кутилмаганда шундай кучли халқаро маълумотлар базасини қандай тўплаганидан ҳайратда қолди. Компания яқинда ўзининг мавжудлигини эълон қилди ва ушбу маълумотлар базасида дунёнинг турли мамлакатларидаги 1200 касалхонадан 96000 бемор ҳақида маълумот мавжудлигини таъкидлади.
Гуардиан таҳририяти Десаи билан боғланганида, у компанияда атиги 11 киши ишлаётганини айтди. Linkedin-да рўйхатдан ўтган баъзи ходимлар Surgisphere-га атиги икки ой олдин келишган. Баъзиларга, афтидан, илмий малака ёки статистика билими йўқ, аммо улар узоқ муддатли режалаштириш соҳасида, реклама материалларини тайёрлашда, раҳбар лавозимларда ва активларни сотиб олиш соҳасида тажрибага эга.
Доктор Джеймс Тодаро (James Todaro) гидроксихлорохин тадқиқот натижалари эълон қилиб бориладиган MedicineUncensored вебсайтни юритади. Унинг айтишича: «„Surgisphere" йўқ жойдан пайдо бўлган, лекин бир неча ҳафтадан сўнг ушбу пандемиянинг энг нуфузли тадқиқотларини ўтказа бошлаган».
Тододаро сўзида давом этди: "Бу соғлом фикрлашга зиддир". "Бундай тезкор ва катта ҳажмли халқаро тадқиқотлар ўтказиш учун ушбу компаниядан кўра кўпроқ мутахассислар талаб қилинади."
Десаи Гуардианга шундай деди: "Surgisphere 2008 йилда иш бошлади. Бизнинг таҳлилий тиббий маълумотларни йиғиш бўйича хизматларимиз тахминан шу вақтнинг ўзида ишлай бошлади ва маълумотлар базаси доимий равишда ўсиб бормоқда. Биз иложи борича автоматлаштириш учун сунъий интеллект ва машина таълимидан кўпроқ фойдаланамиз, чунки бундай вазифаларни бажара оладиган ягона усул шудир"
Surgisphere маълумотлари ва компаниянинг веб-сайтига асосланган тадқиқот усулларига назар ташласак, у дунёнинг турли хил шифохоналари, шу жумладан энг илғор технологиялардан узоқ бўлган шифохоналар билан қандай қилиб маълумот алмашиш шартномаларини тузганлиги аниқ эмас. Шунингдек, у барча мамлакатларнинг маълумотларни ҳимоя қилиш ва ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда тил муаммоларини, кодлаш масалаларини қандай ҳал қилганлиги номаълум.
Десайнинг сўзларига кўра, Surgisphere бир неча йил олдин QuartzClinical контентни бошқариш тизимини тадқиқот лойиҳаси доирасида ишлатган, аммо у айнан қачон бўлганлигини аниқ айтмаган.
"Surgisphere маълумотлар йиғувчиси сифатида ишлайди ва ушбу маълумотларни таҳлил қилади," деди у. "Биз маълумотларнинг манбалари учун жавобгар эмасмиз. Шундай қилиб, электрон тиббий ёзувлардан маълумотларни юбориш, уларни биз ишлатадиган форматга айлантириш кўп вақт талаб этади, маълумотлар тўпламини тузиш ва ушбу маълумотларни тўлиқ яширишни соғлиқни сақлаш бўйича шеригимиз амалга оширади.”
Кўринишидан, унинг сўзлари QuartzClinical веб-сайтидаги ушбу тизим "сизнинг электрон тиббий ёзувларингизни, молиявий тизимингизни, таъминот занжири ва сифатли дастурларни ягона платформага муваффақиятли бирлаштирган" барча ишларни бажаради деган гапларига зид келади. The Guardian унга бу саволни берганида Десаи бундай аниқ қарама-қаршилик ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермади.
Унинг сўзларига кўра, Surgisphere ҳар доим маълумотларни маҳаллий қонунлар ва қоидаларга мувофиқ олиб турарди. "Биз ҳеч қачон беморларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган ёпиқ соғлиқни сақлаш маълумотларини ололмаймиз."
«Наус Груп» (Nous Group) консалтинг фирмасининг маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича бош илмий маслаҳатчи Питер Эллис (Peter Ellis) (ушбу компания ҳукумат идоралари фойдасига маълумотларни узатиш лойиҳаларини амалга оширади) Surgisphere маълумотлар базасининг ишончлилигига шубҳа билдирди ва бу "эҳтимол фирибгарлик" деди.
"Ҳамма касалхоналар бундай ишларни бажара олмайди, деди у. - Маълумотни шахссизлантириш катта ҳажмдаги ва мураккаб жараён. Бу ерда беморларнинг исмларини шунчаки ўчириш етарли эмас. Мен одатда шифохоналар буни тўғри бажаришга қодир эканлигига шубҳа қиламан. Бундай иш миллий статистика агентликларининг барча бўлинмалари томонидан амалга оширилади ва кўп йиллар талаб қилади".
"Онлайнда, бир неча йил олдин Surgisphere қандайдир аналитик дастурга эга бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Одамлар ҳеч бўлмаганда ушбу маълумотлар базаларига қарашлари учун ойлар вақт керак, уларга уланиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бу масалани кузатув кенгашлари, назорат комиссиялари, хавфсизлик ва менежмент вакиллари кўриб чиқишади. Шунчаки қоғоз тўлдириш, рўйхатдан ўтиш ва дарҳол маълумотларни қабул қила бошлаш - амалда бундай бўлмайди", деди Эллис.
Десаи маълумотлар базасидаги маълумотлар ҳозирча ошкор қилинмади. Биз касалхоналар номларини билмаймиз, гарчи Ланцет COVID-19 тадқиқоти учун маълумот алмашиш тўғрисида шартнома имзолаган бўлсада. Журналда чоп этилган тадқиқот материаллари бугунги кунда 120 олим томонидан мунозара қилинди.
The Guardian муҳаррирлари Десаи-га маълумотлар базаси, тадқиқотлар натижалари ва ўзларининг малакалари тўғрисида шубҳаларнинг батафсил рўйхатини тақдим этганларида, у шундай жавоб берди: "Ҳали ҳам бизнинг тизимимиз ва у қандай ишлаши ҳақида нотўғри асосий тушунча мавжуд".
"Бундан ташқари, бир қатор ноаниқликлар ва ташқи алоқалар мавжуд-ки, сиз уларни янглиш равишда таъкидламоқчисиз, бизни ва ишимизни обрўсизлантиришга ҳаракат қилмоқдасиз, - деди Десаи. - Биз сизнинг далилларингиз ва сиз берган хулосалар билан рози эмасмиз ва илмий мунозара ўрнига бу ишонч деб айтишни афсусдаман".

«Инсон эволюциясининг чўққиси»

Десаи таржимаи ҳолини ўрганар эканмиз, ушбу қон томир жарроҳнинг номи АҚШнинг учта адолатсиз тиббий амалиётида қайд этилганлигини, иккита даъво аризаси 2019 йил ноябрда чиқарилганлигини аниқладик. Бир ҳолатда, бемор Джозеф Витальяно (Joseph Vitagliano) Десаи ва у яқингача ишлаган Иллинойс штатидаги касалхонани бепарволик ва инсофсизликда айблаган судга мурожаат қилди. Витальянонинг таъкидлашича, улар операциядан кейин тикланмайдиган оқибатларга сабаб бўлган.
Иллинойс шимоли-ғарбий касалхонаси Десаи у ерда 2016 йил июнидан бери ишлагани, аммо 2020 йил 10 февралда "шахсий сабабларга кўра" ишдан бўшатилганини тасдиқлади.
"Шимоли-ғарбий минтақадаги шифохона доктор Десай томонидан қўлланилган клиник ваколатларини тўхтатмади ёки бекор қилмади", деди унинг расмий вакили. Шифохона адолатсиз тиббий амалиёт ҳақида изоҳ беришдан бош тортди. Десаи интервьюда унга қарши қўйилган барча айбловларни "асоссиз" деб билишини айтди.
Гидрокcихлорохин тадқиқотлари билан шуғулланувчи Бригам касалхонаси ва ушбу тадқиқотларнинг етакчи муаллифи Мандип Меҳра баёнот берди: " Surgisphere-дан мустақил равишда ҳаракат қилар экан, яқинда ўтказилган ҳамда Ланцет ва Янги Англия Тиббиёт журналида нашр этилган тадқиқотларнинг ҳаммуаллифлари маълумотлар базасининг ишончлилиги ҳақида шубҳалардан хабар топиб, иккала ишда ҳам фойдаланилган маълумотларни мустақил текширишни бошладилар"
Меҳра таъкидлаганидек, у рандомизацияланган клиник синовларнинг муҳимлиги ва аҳамиятини, ҳар қандай хулосалар чиқариш учун бундай синовлар зарурлигини доимо таъкидлаб келади. "Мен мустақил текширувлар натижаларини кутаман, натижалари кейинги ҳаракатларнинг асосини ташкил этади", деди у.
Десаининг Википедиядаги ўчириб ташланган саҳифаси унинг ҳуқуқшунослик, шунингдек анатомия ва цитология соҳасидаги илмий даражасига эга эканлиги ҳақида хабар берди. Шунингдек, унинг тиббий малакалари ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд эди. Халқаро тиббий конференция учун нашр этилган рисолада Десайнинг таржимаи ҳоли бор, унда у турли клиникаларда юқори лавозимларда ишлаган ва «Олти Сигма» ишлаб чиқаришни бошқариш контсепциясида қора камар" борлиги айтилган.
Бу Десаи шуҳратпараст баёнотлар билан бирга лойиҳаларни биринчи марта ишга туширгани эмас. 2008 йилда, Индиегого ижодий молиялаштириш сайтида, у "илгари имконсиз бўлиб туюлган нарсага эришишга ёрдам беради" деб таъкидлаб, "янги авлоднинг инсон қобилиятини кучайтириш мосламаси" ни яратиш учун маблағ тўплаш кампаниясини бошлаган.
"Мукаммал дастурлаш, нейрон индукциясининг оптимал нуқталари, шунингдек текширилган ва тасдиқланган натижалар туфайли «Нейродинамик оқим» сизга инсон эволюциясининг энг юқори чўққисига кўтарилиш имкониятини беради", дейилади тавсифда.
«Наус групп» аъзоси Питер Эллиснинг айтишича, нима учун Десаи ушбу қурилма ҳақида бундай жасур гапларни айтганини тушунмаяпти, чунки илмий жамоатчилик уни синаб кўришлари мумкинлигини яхши билади.
"Аввало, мен у ўз компаниясига эътибор қаратмоқчи эди деб ўйладим, - деди Эллис, - Аммо бу салбий реакцияга сабаб бўлиши аниқ."
Оксфорд Университетининг Тиббиёт бўлимида пайдо бўладиган юқумли касалликлар ва дунё соғлиқ муаммолари билан шуғулланадиган профессор Питер Хорби шундай деди: "Лансет ва "New England Journal of Medicine"нинг юрак-қон томир дори-дармонлари ва COVID-19 ни ўрганиш ҳақидаги баёнотини мамнуният билан қабул қиламан".
"Биз Меҳра ва унинг ҳамкасблари тадқиқотларининг ишончлилиги билан боғлиқ хавотирларнинг жиддийлигини тан олишимиз ва зудлик билан чора кўришимиз керак. Пандемия даврида тадқиқот материаллари ва шарҳларнинг сифатига жиддий эътибор берилиши керак. Аввало, илмий нашрлар аниқ ва ҳалол бўлиши керак. Фавқулодда вазиятларда бу фазилатлар жуда қадрланади».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase