Сўзни Исо алайҳиссалом нозил бўлишига шубҳа қиладиган ва инкор қиладиганларга рад беришдан бошласак; баъзи динсизларга эргашган ўзларини исломга нисбат қилувчи эси пастлар, охир замонда Исо алайҳиссалом осмондан қайта ерга тушишини яҳудий ва насролардан исломга киритилган, деб гумон қилади, саҳиҳ ҳадисларни эса саҳиҳлигида шубҳа қилади, табиийки илмдан хабари бўлмаган, ҳадис қувватини сезмаган касал юракларда шундай гумон ва шубҳалар яшайди Қуръонда бу ҳақида келган оятлардаги ишораларни эса ноқис ақллари қабул қилолмайди, аниқроғи тасдиқ қилувчи иймон етишмайди. Яна, баъзи сал-пал илмий атамаларни ўрганиб олганлари эса саҳиҳ ҳадисларни зон-гумонни ифода қилувчи илмдир, аниқ-яқинни ифода қиладиган илм эмас, яъни эътиқодга кирадиган илм эмас, қолаверса охирги пайғамбар Муҳаммад бўлса; ортидан яна пайғамбар келишини сиғдиролмаймиз, яъни далиллар бир- бирига зид, деб – ўзлари тушунмаган ҳолда Исо алайҳиссаломни қайта нозил бўлишини шубҳа билан жазавага тушиб инкор қиладилар, аслида ўзлари айтган гапни ҳам яхши тушунмайди: «Ёки: уларнинг аксари эшитадилар ё ақл юргизадилар, деб ҳисоблайсизми? Улар фақатгина ҳайвонлар кабидир, балки уларнинг йўллари адашганроқдир».
- Исо алайҳиссалом охир замонда осмондан ерга қайта тушиши ҳақида; Аллоҳ таоло оятларда кўп ўринда ишора берган, балки очиқ ишоралар келган: Биричидан: Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломни Ўзи ҳузурига кўтаргани ҳақида Қуръонда очиқ айтган. Аммо, ҳадисларга келсак бу ҳақида саҳиҳ ҳадислар мутавотир даражага етган, ҳадис уламоларининг энг йириклари аввалги рижоллардан нақл қилган, тадқиқотчилар эса уларни баён қилган: Ибн Касир, Муборак Пурий, Шавконий, Ғуморий, Кашмирий, Аҳмад Шокир, Албоний ва бошқалар. Исо алайҳисссалом нозил бўли- ши ҳақидаги ҳадислар етмишдан ортади, уларда элликтаси марфуъдир, аксари Сиҳоҳда келган, Шайхон иттифоқ қилганлари бор, Бухорий ва Муслимда алоҳида келганлари бор, Сунан соҳиблари, Муснад ва Мўъжамларда келтирганлари бор, уларни фақат тасдиқлаш вожибдир. Қуйида бу ҳақида олимлардан келган сўзларнинг баъзиларини келтирамиз: - Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қози раҳимаҳуллоҳ айтади: «Исо алайҳиссалом нозил бўлиши ва Дажжолни ўлдириши аҳли сунна наздида ҳақдир ва саҳиҳдир; бу ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор, ақлда ҳам, шариатда ҳам буни бекор қиладиган нарса йўқ, шунинг учун уни исботлаш вожибдир».(Нававий, «Шарҳу саҳиҳи Муслим», 9/4047-4048) Шавконий раҳимаҳуллоҳ айтади: Исо алайҳиссалом нозил бўлиши ҳақида ҳадислардан йигирма тўққизтаси ворид бўлган... (уларни бирма-бир зикр қилиб чиққан) ва барча санаб ўтганларимиз мутавотир даражасига етганлиги кўп мутоала қилганларга яширин эмас».(Муҳаммад Шамсулҳақ Ободий, «Аъвнул Маъбуд аъла сунан Аби Давуд», 11/308) Аъзим Ободий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан қиёматга яқин замонда Исо алайҳиссалом осмондан ерга ўзининг асл жасади билан нозил бўлиши мутавотир бўлган. Бу аҳли суннанинг мазҳабидир».(«Аъвнул маъбуд шарҳ сунан Аби Довуд», 11/307) Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу ҳадислар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тавотур бўлган, ривоятлар Абу Ҳурайра, Ибн Масъуд, Усмон ибн Абил Ос, Абу Умома, Наввос, Абдуллоҳ ибн Амр ибнул Ос, Ибн Ҳориса, Абу Шурайҳа, Ҳузайфа ибн Усайд розиаллоҳу анҳумлардан келган, унда нозил бўлиш сифати ва маконига далолатлар бор; у Шомда бўлади, балки Дамашқдаги шарқ тарафдаги минора олдидадир ва бу тонгги намозга иқомат айтилган вақт- да бўлади».(Ибн Касир, «Тафсир Ибн Касир», 1/582-583) Ғуморий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Исо алайҳиссалом нозил бўлиши ҳақидаги сўз бир қанча саҳобалар, тобеъинлар ва издошларидан ҳамда бугунги замонгача ва ўтган замондаги қолган мазҳабдаги имомлар ва уламоларда исбот бўлган. Шу даражада мутавотир бўлган-ки; шак йўқ, уни инкор қилиш тўғри иш эмас, магар Қодиёнийлар1453 ва уларга эргашган довдир жоҳиллар мустаснодир. Чунки бу шундай бир нақл-ки, кўпчилик жамоатдан кўпчиликка нақл қилинган, ҳатто бизга асрлар оша тавотур йўли билан етиб келган суннат китобларида барқарор бўлган».
Исо алайҳиссалом нозил бўлиши ҳақидаги ҳадисларни жамлаган олимлардан Шайх Муҳаммад Шоҳ Кашмирий «Ат-тасриҳ бима тавотаро фи нузулил Масиҳ» китобида етмишдан кўп ҳадисларни зикр қилган».(Ғуморий, «Ақийдату аҳлил ислам фи нузули Иъса алайҳиссалам», 12) Аҳмад Шокир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Охир замонда Исо алайҳиссаломнинг нозил бўлиши мусулмонлар ихтилоф қилмаган нарсалардандир; чунки бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Сиҳоҳда мутавотир хабарлар ворид бўлган... бу олимларга ҳам, авом халққа ҳам маълум бўлган масаладир, инкор қилган иймонсиз бўлади».(Аҳмад Шокир, Табарийнинг «Жомеъул баён аън таъвил аял Қуръон» китобининг таҳқиқидаги ҳомишда ёзилган, 6/460.) Албоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шуни билингки, Дажжол ҳақидаги ҳадислар ҳам, Исо алайҳиссалом нозил бўлиши ҳам мутавотир бўлиб, уларга иймон келтириш вожибдир. Булар ҳақидаги ҳадисларни оҳад, деб иддао қиладиганларга алданманглар, чунки улар бу илмдан жоҳилдирлар, уларнинг йўлига эргашадиган дуруст кишилар ҳам йўқ, агар эргашмоқчи бўлса ҳам бу илмнинг имомлари гувоҳлик берганларидай мутавотирларга йўлиқади, Ибн Ҳажар ва бошқалар каби имомларга. Афсуски, баъзилар ўзларига тегишли бўлмаган илмга сўз билан журъат қилади, айниқса иш дин ва ақийда бўлишига қарамай».(Албоний, «Тамомул минна», 79) Демак, кўриб турганимиздай бу ҳақидаги ҳадислар тавотур даражасида ва ушбу масала диндаги барчага маълум ишлардан, яъни инкор қилувчи диндан чиқадиган масалалардан экан! Фараз қилсак бу ҳадислар оҳад бўлса ҳам саҳиҳ йўл билан келган бўлса уларни тасдиқлаш вожиб бўлар эди, чунки оҳад хабар саҳиҳ бўлса унга амал қилиш лозим бўлади, гарчи у аниқ-кучли илмни ифода қилмаса ҳам. Лекин бу масала ижмоъ қилинган ақийда масаласидаги тавотур йўли билан келган ишлардан. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: «Сизлардан ким унга йўлиқса мендан унга салом айтсин»,(Аҳмад, 7970) бошқа ривоятда: «сизлардан ким Исо ибн Марямга етишса мендан унга салом айтсин».(Ҳоким, «Мустадрак», 4/545) Иккинчидан: Қуръонда бу ҳақида айтилмаган ёки далиллар зид деган гумроҳларга келсак, далилларда ҳеч бир зидлик, қарама-қаршилик йўқдир, оятларда ҳам, ҳадисларда ҳам. Оятдаги: «Мен сени вафот қилдириб ва Ўзимга кўтараман»,(Оли Имрон: 55) сўзи: у кишини қайта тушушини ман қилмайди, балки бунинг маъноси «сени Ўзимга кўтариб куфр келтирганлардан сени поклайман ва осмондан ерга қайта тушганингдан кейин сени вафот қилдираман», деб тушунилади. Аммо: «Қачонки мени вафот қилдирганингда»,(Моида: 117) яъни нубувватим тугаб осмонга кўтарилганимда, деб тушунилади. Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи эса: «Сиздан олдин
бирорта башар учун (абадий) қолиш қилмадик»,(Анбиё: 34) бунинг маъноси:
«дунёда бирорта башар абадий қолмаслигига тақдирда ҳукм қилгани ҳақидадир, Исо алайҳиссаломнинг умрлари қанча узун бўлмасин бари-бир келажакда ажали етган кунда ўлим шарбатини тотади».
Маръи ибн Юсуф Мақдисий Ҳанбалий айтади: «Исо алайҳиссалом осмондан нозил бўлиши китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган. Китобда: «Ва аҳли китобдан: фақатгина у билан унинг ўлимидан олдин аниқ иймон келтирадилар, албатта».(Нисо: 159) Яъни: Исога Исо ўлишидан
олдин аниқ иймон келтирадилар, албатта. Бу охир замонда осмондан тушган вақтдадир. Токи уммат бир уммат бўлиб, Иброҳимнинг ҳаниф (тавҳидга асосланган) миллатида бўлади».(«Баҳжатун нод-зирийн», 202-203. Ибн Касир, «Тафсир Ибн Касир», 1/577. )
Ушбу оятда: «Одамларга гўдакликда гапиради ва каҳл-вояга етганда ҳам...»,(Оли Имрон; 46) дейилган, Табарий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дарҳақиқат Исо уларга гўдаклигида гапирди ва келажакда ҳам Дажжолни ўлдирганда яна гапиради, у вақтда у киши «каҳл» ёшида бўлади».(Аҳмад Шокир, Табарийнинг «Жомеъул баён аън таъвил аял Қуръон» китобининг таҳқиқидаги ҳомишда ёзилган, 6/460) Қуртубий раҳимаҳуллоҳ «каҳл» ёшини очиқлаб айтади: «Гўдаклигида онасини поклаб шундай деган: «Мен Аллоҳнинг қулиман»,(Марям: 3.) аммо, каҳл ёшида эса Аллоҳ таоло уни ўттиз уч ёшдаги суратида осмондан тушурганда гапиради, худди биринчисида айтган сўзни айтади: «Мен Аллоҳнинг қулиман», деб».(«ал-Жомеъу ли-аҳкамил Қуръон», 4/100) Бу билан Аллоҳ таолони насронийларнинг бўҳтонларидан поклайди.
Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломнинг хабарларидан бирини бергандан кейин айтади: «Ва, аниқ-ки у – соат учун шубҳасиз бир «илмдир», бас у ҳақида сизлар ҳеч шак-шубҳа қилманглар ва менга эргашинглар; мустақим йўл будир».(Зухруф: 61) Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ оят тафсирида айтади: «Бундан мурод қиёмат кунидан олдин Исо алайҳисаслом нозил бўлишидир. Буни қўлловчи бошқа бир қироатда оятдаги «илмдир» сўзи: «лаъаламун-аломатдир», деб ўқилган, яъни аломатдир ва бу қиёматдан олдин бўлишига далилдир. Мужоҳид айтади: «Қиёмат учун аломатдир; қиёмат кунидан олдин Исо ибн Марям чиқишидир». Бу сўз жумладан Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Абул Олия, Абу Молик, Икрима, Ҳасан, Қотада, Доҳҳак ва бошқалардан келган».(Ибн Касир, «Тафсир Ибн Касир», 4/132) Қаранг оятлар бир-бирини нақадар очиқ тафсир қилиб очиқлаяпти. Шунинг учун бу далилларни ўз ўрнига тушириб тушуниш лозим, инкор қилиш эмас, аслида бу масалани аҳли илмлардан тўғри ўрганиб олиш лозим эди аллақачон.
Учинчидан: Ҳадислар ўртасида ҳам умуман зидлик йўқ, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг охирги пайғамбардир: «Пайғамбарларнинг хотамидир».(Аҳзоб: 40) «Мендан кейин бирор пайғамбар йўқ»,(Бухорий, 3455) Исо алайҳиссалом Бани Исроил учун охирги пайғамбар эди, Аллоҳ таолонинг буюк қудрати ва етук ҳикмати билан Исо алайҳиссалом охир замон учун катта аломат бўлиб келадиган бўлди, масалан: Бани Исроилга яна бир бор улкан ҳужжатни қойим қилиш ва пайғамбарлар ислом динида мусулмон бўлганини билдириб ислом аҳли билан бир сафда туриши ҳамда Муҳаммад соллаллоҳ алайҳи ва салламга эргашиш лозим эканини кўрсатиб қўйиш, дунёдаги шайтоний ўйинларга чек қўйиб Дажжолнинг сиёсатига нуқта қўяди, ҳатто бутун сиёсий ва ижтимоий тизимларни исломий асосга солиб янгилайди, агар ислом ҳукм қилса дунё адолатга тўлишини кўрсатиб одил Имом бўлиши каби етук ишлар бу даврда мақсад қилинган. Яна тафсир китобларида айтилганки: «Исо алайҳиссалом Инжилда Муҳаммадия уммати ҳақида фазилатини кўриб Аллоҳ таолога дуо қилиб улардан бўлишини сўраган экан, Аллоҳ таоло бу умматнинг Инжилдаги мисолларини Қуръонда ҳам айтган: «Ва уларнинг Инжилдаги мисоли: худди ўз уруғидан ёриб чиққан экинга ўхшайди, уни кучайтириб ва йўғонлаштириб натижада ўз новдасида тик-турганда деҳқонларни ҳайрон қолдиради».(Фатҳ: 29)
«Охирги пайғамбарлик» шубҳасига келсак; бу масалада таъоруз-зидлик бор, деб шубҳа ва инкор қилувчи муътазила, жаҳмия ва уларга қўшилганларга қарши Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ очиқ рад жавобини берган, айтади: «Бундай далил олиш фосид-яроқсиздир, чунки Исо алайҳиссалом нозил бўлиши деганда бир пайғамбар тушиб бизнинг шариатимизни насх-бекор қилади, деб мақсад қилинмаган, бу нарса шу ҳақида келган ҳадисларда ҳам, бошқасида ҳам йўқ. Балки у киши нозил бўлиб; бизнинг шариатимиз билан ҳукм қиладиган одил ҳоким бўлиши ва шариатимиздаги ишлардан одамлар тарк қилган ишларни тирилтириши ҳақида ҳадислар саҳиҳ келган».(Нававий, «Шарҳу саҳиҳи Муслим») Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ибнул Жавзий айтган: агар Исо намозга имомгарчиликка ўтганда эди, кишининг ичида ишкал-шубҳа пайдо бўларди ва айтилиши мумкин эдики: шариатга ноиб бўлди, ёки янгисини бошлади, қаранглар, деб! Лекин, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «мендан кейин бирор пайғамбар йўқ», деган ҳадисига шубҳанинг чанги ҳам тушмаслиги учун; у иқтидо қилиб намоз қилди».(«Фатҳул Борий», 6/570) «Бас, Исо ибн Марям соллаллоҳу алайҳи ва саллам тушади. Шунда уларнинг амири айтади: Келинг, бизга намоз ўқинг! Айтади-ки: Йўқ, сизларнинг баъзингиз баъзи- сига амирлардир, ушбу умматга Аллоҳнинг икромидир».(Муслим, 156) Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Биз Исо ибн Марямга иймон келтиришга ва агар унга етишсаг-у, бизга у – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шариатидан бошқасини буюрмасагина; унга итоат қилишга буюрилганмиз».(«aр-Радду аълал мантиқийин», 452) Саффориний раҳимаҳуллоҳ ақийда китобининг шарҳида айтади: «Исо ибн Марям алайҳиссаломнинг нозил бўлиши китоб, суннат ва умматнинг ижмоъси билан собит бўлгандир. Шариат аҳлидан бирортаси бунга қарши чиқиб хилоф қилмаган. Буни фақатгина фалсафачилар, мулҳидлар инкор қилган, уларнинг хилоф чиқиши эътиборга олинмайди. Дарҳақиқат, у киши нозил бўлиб мана бу Муҳаммадия шариати билан ҳукм қилиши ҳақида ижмоъ туғилгандир».(Ҳамуд Тувайжурий, «Иқоматил бурҳан фи родди ман анкаро хуружал Маҳдий ва Дажжал», 13)
Муҳаммад Амин Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳозирда Исо алайҳиссалом тириклиги ҳақидаги ҳадислар тавотур бўлган. У охир замонда аниқ тушади ва одил ҳоким бўлади, бу ҳақидаги суннатнинг мутавотирлигини фақатгина кибр қилганлар инкор қилади холос».(«Адвоул баён», 7/130)
У замонда айтиб ўтганимиздай мусулмонлар пешвоси Пайғамбаримизнинг наслидан бўлган Имом Маҳдий алайҳиссалом бўлади, улар то Дажжол дунёни кезиш вақти мобайнида мусулмонлар Қонстантуниядан Шом диёрида аниқроғи Дамашққа қайтиб, у ерда тўпланиб урушга шай турган бўлади, қолган мусулмонлар ҳам Макка ва Мадина, Қуддус, Тур тоғида қуршовда бўлади. Маълумки у ерларга Дажжол киролмайди...
Шомдаги мусулмонлар фажр-бомдод намозига сафланиб турганда Дамашқдаги оқ минорага Исо ибн Марям алайҳиссалом икки фариштага осилиб ҳозир яшаб турган иккинчи осмондан(Бухорий, 3207. Муслим, 164) нозил бўлади, яъни ҳаттоки – қаерга, қачон, шакли қандай ва қайси ҳолатда тушишини ҳам аниқ биламиз: «Мен билан Исо орасида бирор пайғамбар бўлган эмас.
Аниқ-ки, у – нозил бўлгувчидир».(Абу Довуд, 4324. Аҳмад, 9630) «У киши бомдод намози вақтида тушади».(Абу Довуд, 4322) Муслимда: «Кейин Исо ибн Марям Дамашқнинг шарқидаги оқ минора олдига тушади. Икки сарғиш либос орасидадир. Икки фариштанинг қанотларига икки кафтини қўйган ҳолатда бўлади. Агар бошини эгса сув-қатраси томчилайди, агар уни кўтарса тожли маржон каби балқиб туради», дейилган.(Муслим, 2937. Абу Довуд, 4321. Албоний бу ҳадисни «Саҳиҳ Аби Довуд»да саҳиҳ, деб: асл ҳадис Саҳиҳ Бухорийда, деган) «Бас, агар уни кўрсангизлар уни таниб олинглар, у киши қизил ва оққа мойил, ўрта бўйлидир, унга сув тегмаса ҳам худди бошидан қатра-томчилаётгандай».(Абу Довуд, 4324, 4334. Аҳмад, 9256, 9270. Ибн Ҳажар, «Фатҳул Борий»дa: саҳиҳ, деган, 6/493. ) Намоз вақтида нозил бўлишининг ҳикматларидан биз каби жамоатда имомга иқтидо қилиб намоз қилади: «..., шунда уларнинг амири Маҳдий айтади: Келинг биз билан намоз қилинг. У: йўқ, улар баъзилари баъзиларига амирдир, Аллоҳнинг ушбу уммат учун берган икромидир», дейди.(Аҳмад, 14762. Муҳаммад ибн Абу Бакр, «Манорул муниф», 114 саҳифадa aйтади: санади жаййиддир) «Исо ибн Марям – унинг орқасида намоз қилган киши (яъни Исога имом бўлган киши) биздан».(Абу Нуъаим, «40 фил Маҳдия», 64. Албоний, «Саҳиҳада» 2293: санади саҳиҳ, деган) Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Абул Ҳасан Хасаъий шундай деган: Маҳдий мана шу умматданлиги ва Исо унинг орқасида туриб намоз ўқиши ҳақидаги хабарлар мутавотир бўлган».(«Фатҳул Борий», 6/569) - Намоз! Демак улар намозни жамоат билан муҳофаза қиладиган солиҳ одамлар бўлади: «Намозни қойим қиладиганлар, закотни берадиганлар ва ана уларнинг ўзи охиратга аниқ ишонадиганлар. Улар ўзларининг Раббисидан бўлган ҳидоят устида ва уларнинг ўзи нажот топгувчилардир».(Луқмон: 4-5) «Агар уларни ерда ҳукмрон қилсак; намозни қойим қиладилар, закотни адо қиладилар ҳамда яхшиликка амр қиладилар ва мункардан қайтарадилар».(Ҳаж: 41)
Исо ибн Марям алайҳимассаломнинг келиши уммат учун бир улуғ неъмат бўлади. Намоздан кейин мусулмонлар имоми бўлган Маҳдий ўз розилиги билан бошқарувни Исо алайҳиссаломга топширади, Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга охирги Муҳаммадия рисолати билан келган шариатда ҳукм қилишни Қуръонда ҳам айтган: «Унга (Исога) Китоб, Ҳикмат, Таврот ва Инжилни ўргатади».(Оли Имрон: 48) Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Китоб Қуръондир, ҳикмат суннатдир».(«Taфсир Ибн Аби Ҳотим», 2/653. Ибн Аби Ҳотим раҳимаҳуллоҳ aйтади: «Абу Молик, Муқотил ибн Ҳайён, Қатодалардан шундай ривоят қилинган». («Тафсир Ибну Аби Ҳотим», 2/654. «Тафсир Иб- нул Мунзир», 1/206)) «Ўз Раббисидан ҳужжатга эга бўлган ва уни (яъни Қуръонни), Ундан (келган) бир гувоҳ (яъни Исо) тиловат қилади ва ундан олдин Мусонинг китоби имом ва раҳмат эди. Улар унга (Қуръонга) иймон келтиряптилар. (Диний) гуруҳлардан унга ким куфр келтирса, унинг ваъда қилинган жойи ўтдир.
Ундан шакда бўлманг! Аниқ-ки, ҳақ Раббингиздан ва лекин аксар одамлар иймон келтирмайдилар».(Ҳуд:17)
Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтади: «Уламолар айтади: Исодан бошқа пайғамбар тушмаслигининг ҳикмати жуҳудларга қаршидир, улар: уни биз ўлдирдик, деб даъво қилгани учун раддия бўлади, бу билан Аллоҳ таоло уларнинг ёлғонини фош қилади ва уларни ўлдирадиган ҳам у – Исодир. Ёки унинг ажали яқинлашганда ерга кўмилиши учун нозил бўлади, тупроқдан бўлган махлуққа ердан бошқа жойда ўлим йўқ. Яна шундай дейилган экан: У киши Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва уммати ҳақидаги сифатларини кўрганда, охир замонга қолдириб улардан қилишини сўраб дуо қилган; ислом ишини янгилаш учун эди ва Аллоҳ таоло буни ижобат қилган. Натижади Дажжол чиқишига тўғри келиб қолади ва уни ўлдиради. Лекин биринчи айтлиган гап тўғрироқ».(«Фаҳтул Борий», 6/493)
Умар Шоҳирнинг хафизаҳуллоҳ
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан