close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ротшилдлар оиласи

Бир пайтлар «иллюминатлар - нуронийлар» ҳақида изланган эдим, бунга алоқадор ўн еттита оилага дуч келдим, улардан энг йириги ва дунёда оламшумул ишларга қўл урган ҳамда дунёдаги кўпгина иқтисодиётга эгалик қилган, бузуқ сиёсатларини юритган, ижтимоий соҳаларни ўзлаштириш ва санъат-медия каби жабҳалардаги бошқарувини қўлга олганлар ичида Ротшилдлар оиласи турар эди. Улар - пул ва ҳаражат қилувчи исроф қамчисини қўлида тутадиган оилалардандир. Уларнинг яҳудийликка киритган янгиликлари жуда кўп, хусусан сионистлар орқали, масалан: Довуд ва Сулаймон алайҳиссаолмга нисбат қилиб даъво қилинган олти бурчакли юлдуз. Ушбу олти бурчакли юлдузни энг биринчи қўлланганлар Ротшилд оиласи бўлган, ҳатто бу юлдузни Исроил давлати байроғида қўлланишидан анча йиллар олдин; мана шу оила қўлланиб келган эди.

Бир пайтлар «иллюминатлар - нуронийлар» ҳақида изланган эдим, бунга алоқадор ўн еттита оилага дуч келдим, улардан энг йириги ва дунёда оламшумул ишларга қўл урган ҳамда дунёдаги кўпгина иқтисодиётга эгалик қилган, бузуқ сиёсатларини юритган, ижтимоий соҳаларни ўзлаштириш ва санъат-медия каби жабҳалардаги бошқарувини қўлга олганлар ичида Ротшилдлар оиласи турар эди. Улар - пул ва ҳаражат қилувчи исроф қамчисини қўлида тутадиган оилалардандир. Уларнинг яҳудийликка киритган янгиликлари жуда кўп, хусусан сионистлар орқали, масалан: Довуд ва Сулаймон алайҳиссаолмга нисбат қилиб даъво қилинган олти бурчакли юлдуз. Ушбу олти бурчакли юлдузни энг биринчи қўлланганлар Ротшилд оиласи бўлган, ҳатто бу юлдузни Исроил давлати байроғида қўлланишидан анча йиллар олдин; мана шу оила қўлланиб келган эди.
Сўнгра бу олти бурчакли юлдуз сионистлар қурушган Исроил давлатнинг тамғасига айланди ҳамда уни Довуд ва Сулаймон алайҳиссаломга ёлғон нисбат беришди, худди Сулаймон алайҳиссаломга илгари сеҳрни ёлғон нисбат берган яҳудийлар каби.
Тахминан 1800 йилларда Маер Амшел Бавер ушбу олти бурчакли юлдузни ясаган эди ва Олмониядаги Франкфурт шаҳридаги қасрига рамз ўлароқ қўлланарди. Кейин оиласининг исмини «Рот Шилд» номига ўзгартирган, маъноси: қизил зирҳ, демак. Айтишларича: Маер Шайтонга ибодат қиладиганлардан бўлган, ҳатто шу даражада шайтонга мухлис эди-ки, ўз қасрида шайтонга атаб достурхон устида катта бир бўш тавоқ қўяр эди, дейилган гаплар бор.
Ротшилд оиласи катта пулга эга бўлиши ҳақида айтилган икки фикрнинг бирида:
1. Маер - Олмония шаҳзодаси Вилгелим Ҳанаоннинг пулларини қўлланиб фойдасидан кейин бойиб кетган.
Яна бир иккинчи гапда:
2. Биринчи жаҳон урушидан олдин Англия билан Франция урушган «Ватерло» урушида; бойлар урушга пул тикиб қимор ўйнаган эди, Ротшилдлар эса ёлғон хабар тарқатиш билан ҳийла қилиб ўйинни ютиб олган. Ҳамда икки тарафга пул томонлама ҳомийлик қилиб бойиб кетган.
Мил. 1820 й. улар дунёга омматан юриш қилди десак бўлади, Маер Ротшилд катта сарватга-пулга эга бўлгандан кейин Оврупанинг турли мамлакатларига молиявий бошқарувга эга бўлишни ҳадаф қилиб бешта ўғлини юборади ва улар бунга асос солади: Олмонияда ўғли Анишлим, Австряда Саламон, Англияда Натон, Францияда Яков-Жеймис, Ватиканда Карл. Шу орада Маернинг айтган сўзи бор: «Бутун халқларнинг пулини мен бошқарай, менга тегманглар ва қонунларни ким чиқариши билан ишим йўқ», деган эди.
Маер ўғилларига: давлати-бойлиги ўзларида сақланиб қолиши учун яҳудийларнинг мансабдор оилаларидан бошқа оиладан уйланишни ман қилган. Оврупада бу оила банкчилар оиласи, деб танила бошланди. Натон Ротшилд молия ва иқтисод ишларида ака-укаларига бош бўлди. 1822 йилда, Яков оиласи учун Барон титулида-унвонида бош бўлди. 1830 йилдаги Франция революциясида Яков ўзининг таниши - аслзода, деб билинган қирол оиласидан Луи Филипга қирол бўлишида ёрдам берган ва давлатда иқтисодий мўътадилликни сақлаб қолишда ҳам.
Дунёдаги илк темир йўлларини мана шу оила қура бошлаган, Яков Ротшилд буни Франциядан бошлаган. 1848 йилда Францияда яна давлат тўнтарилиши юз берди, Луи Филип тахтдан туширилди, ўрнига 1852 йилда Наполеоннинг жияни Луи Наполеон III император бўлди, Яков дарҳол унга яқинлашди, Францияда тахтга ким келиб кетса ҳам Ротшилдлар жойида турарди, токи Иккинчи Жаҳон урушигача - немислар Австрия ва Францияни эгаллаб Ротшилдлар мулкини мусодара қилгунича...
Ҳозирда бу оила дунёда молиявий катта давлатга, оғир мулкка эга, буни тан олишимиз билан ҳолатимизга ва воқеъликдаги ҳодисаларга тўғри баҳо бера оламиз, деган умиддаман. Бу оила Америка давлати кучайишига ҳам ёрдамчи йўлдош бўлган. Улар давлатлардаги жуда кўп банкларнинг ҳақиқий эгасидир, нафақат банклар, балки ширкатлар, донғи кетган маркалар, петрол ва технологияларга ҳам. Улар ҳозирда ҳам қурол олди сотти ишларига ҳомийдир, дейишади. Масалан молиявий ва иқтисоий маслаҳатлар берувчи агентликда дунёдаги энг катта ширкатлардан бири «Rotshild» ширкати уларники, биргина шундай ишхонада қирқ олти давлатдан келган мутахассислардан уч минг киши иш билан вазифаланган. Оврупада катта виночилик бизнесига ҳам эга. Банклари инвестрлар учун ҳам очилган ва ҳоказо... Очиқ айтиш керак: бу каби оилалар Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишларга қарамайди: «Аниқки, куфр келтирганлар Аллоҳнинг йўлидан тўсиш учун мол-мулкларини инфоқ-сарф қиладилар. Бас, уни инфоқ-сарф қиладилар кейин ўзларига ҳасрат бўлади кейин мағлуб бўладилар. Куфр келтирганлар жаҳаннамга тўпланадилар. Аллоҳ таоло покдан нопокни ажратиш учун ва нопокни - унинг баъзиси устига баъзисини қилиб, унга барчасини тахлаб, бас уни жаҳаннамда (боқий қоладиган) қилади».(Анфол: 36)
Ротшилдлар ўзларини яҳудийлар, деб даъво қилади. Лекин... аслида улар туркий татарлардан бўлиб кейинчалик яҳудийлашганмиз, деб айтади.
Мил. VII асрда кавказ диёрларида кўзга кўринган Хазар қабиласидан келган татарлардан эди, ҳазарлар русларга енгулгунча катта империя қурган эди, Қора Денгизнинг шимолий соҳилларидан то Каспий денгизигача. Кейинчалик мил. VIII асрда марказий оврупага тўпланган турли миллатлар билан улар ҳам яҳудийликни қабул қилган суб-этник яҳудийларга айланган. Ротшилдлар мана шу қавм сулоласиданлигини эътироф қилади. Бу билан улар: Сом наслидан эмаслигини балки Ёфисдан келишини исбот қилмоқчи бўлган эди ва Ўрта Шарқдаги Худо танлаган яҳудийларга боғлиқ эмаслигини билдириш, насабларини шарқий оврупадан, деб эълон қилиш эди ва шу билан антисемитизм уларни безовта қилмас эди, зотан пул ва мансабга етишишдан бошқа нарса уларни безовта қилмаган.
Демак, Ротшилд оиласи асл яҳудийлардан эмас ва насаблари Бани Исроилга ҳам боғлиқ эмас. Яҳудийларнинг муқаддас китобларида Юҳаннанинг тушидан, деб ривоят қилинган шундай бир гап келади: «Мен биламан: Сен ўзинг тўқ бўлишинга қарамай қийинчилик ва муҳтожликдасан. Ва яҳудийликни даъво қиладиганлар сенга ифтиро қилган ёлғонларини биламан, улар яҳудий эмаслигини ҳам, балки улар Шайтон тўплаган тўдадир».
Бу сўзга Ротшилд оиласи дохиллигини бир мулоҳаза қилиб ўтайлик:
-    Ротшилдлар асл яҳудийлардан эмаслигини тан олади. Яъни Бани Исроил қавми-наслидан эмас, балки ҳазар татарлардан.
-    Бу оила пайдо бўла бошлаган вақтдан бошлаб сатанизм (яъни шайтонга сиғиниш), иллюминат ва масонликка боғлиқ эди. Бунга далиллардан бири: улар олти бурчакли юлдузни танлаган. Кейин эса уни сионистларга тақдим қилган.
-    Бу оиланинг иши пул-мулк устида ва бойликларини кўпайтириш ва мусодара қилиб бошқаришдан иборат.
Шайтонга бундан бошқа ишдан каттароқ наф борми? Исботга ҳожат ҳам йўқ!
Олти бурчакли юлдуз геометрияда гексограм, деб номланади ва у иккита уч бурчакни бир-бирига тескари ҳолатда киргизилгандаги шаклдир. Яхшироқ диққат этсангиз у: «6» бош, «6» бурчак, «6» гексагондан иборат. Маълум-ки, уларнинг наздида: сатанизм рақами «666» эди. У ваҳшийлик рақами, бу энг каттанинг Шайтон рақамидир. Юҳанна тушида бу ҳақида очиқ айтган эди: «Ким фаҳм эгаси бўлса, ваҳшийнинг саноғини санасин, у инсон рақамидир, олти юз олтмиш олтидир».
Кўриб турганингиздай олти бурчакли юлдуз ваҳшийлик рамзи эканлигида шак қолмади, у «666» тимсолидаги шаклда, демак, Ротшилд оиласи билан шайтон тўплаган гуруҳ ўртасида очиқ боғлиқликни тушуниб етгандурсиз.
Олти бурчакли бу юлдузни исроил миллатига илашиш сабаби эса қуйидагича: 1800 йилда Маер Ротшилд Олмония Франкфуртдаги қасрига рамз ўлароқ қўлланганини айтдик, 1879 йил Швейцарияда илк бор Синист конгресси бўлиб ўтган, ташкилотчи Теодор Ҳерзл,992 ўшанда Исроил давлати қурулиши ҳақидаги мавзуда сўз юритилганда унинг байроғида айнан олти юлдузли тамғани чизиб кўрсатиб берган. Шундан кейин бу рамз «Биродар Сионистлар» тарафидан қўлланила бошлади.
Мил. 1882 йилда Белло ҳаракати билан яҳудийлардан илк Фаластинга кўчиб борган одамлар айнан мана шу рамзни қўллана бошлади. 1948 йилда Исроил давлати эълон қилиниб олти ой ўтгандан кейин, олти бур-чакли юлдуз Исроилнинг рамзига айланди, гарчи яҳудийлар бунга эътироз қилиб давлат шиорида «шамдон-менор» расми бўлишига тарафдор бўлишса ҳам.
Буларнинг хулосаси шу:
1.    Олти бурчакли юлдуз ҳақида яҳудийларнинг бирорта қадимги манбаларида айтилмаган, унга ишора ҳам йўқ, тарихий девонларида ҳам йўқ. Ҳаттоки Довуд алайҳиссаломнинг зирҳи шу шаклда бўлгани ва Сулаймон алайҳиссаломнинг узугида олти бурчакли юлдуз нақшлангани ҳақида ҳам келмаган.
2.    Одам боласи Ягона Аллоҳга ибодат қилмаса албатта санамларга ёки нафси-ҳавосига ибодат қилади. Олти бурчакли юлдуз шайтоннинг рамзи ва аломати эди, ҳаргиз бу белги муқаддас рамз бўлолмайди, ёки Довуд ва Сулаймон алайҳимассалам қўлланган белги ҳам эмас. Пайғамбарларга ёлғон тўқиш ва шаънларини эътиборга олмай уларга ёлғонларни қўшиб ташлаш яҳудийлар иши бўлгани маълумдир.
3.    «Янги даврга» бириктилган «Пайғамбарлар амали» китобида келади-ки, Мусо алайҳиссалом Бани Исроилни Мисрдан олиб чиқиб ва Фиръавн ҳукмидан қутқаргандан кейин Тур тоғига ибодат қилгани чиқади, орқадисаги умматидан кўпчилик илгари одатланганларидай ширк келтиришади, яъни ясалган бузоққа ибодат қилишни бошлайди, унда шундай дейилган: «Қирқ йил синов давомида менга жонлиқ ва қурбонликлар келтирдингизми? Йўқ! Балки Малохга капа қурдинглар, Рифнинг юлдузли илоҳларини кўтардинглар; ибодат учун санамлар ясадинглар. Энди сизларни Бобил орқасидаги ерларга сургун қиламан». Бу ерда ажойиб ишоралар ва юлдуз санами ҳақида сўз келган экан.
4.    Олти бурчакли юлдуз аслида Фиръавнларга оид рамзларда келган. Фиръавний иогрифлар луғат китобида бу рамзни: Арвоҳлар Ерининг рамзи, ёки Ердаги Арвоҳлар рамзи, деб кўрсатилган. Шунингдек, ушбу рамз фиръавнларда илоҳийлаштирилган энг биринчи кишининг рамзи экан, уни Ҳурис илоҳи, деб номлашган, унинг кўзининг сурати Америка пул бирлигидаги пирамида устида турган кўзи билан бир-хил чизилган.
5.    Демак, бу олти бурчакли юлдуз яҳудийларнинг муқаддас китобларида айтилмаган бўлса, ушбу шайтоний рамзни динига олиб келишдан, уни яҳудийларнинг суянган рамзига айлантиришдан, қолаверса Довуд ва Сулаймон алайҳимассалом пайғамбарларга ёлғон нисбат қилинишдан мақсад; ерда бегуноҳ ёш болаларни ўлдириш ва ер юзига ҳукмронлик қилишни истагидагиларга ўйинчоқ бўлишмиди?! Юҳаннанинг ваҳшийликдан огоҳлантирган тушлари тўғри чиқдими ёки?! Нима дейсиз?
Ротшилдлар оиласидан уларни Фаластинда ерлашиши учун молиявий ёрдам билан қўллаб турувчи Эдмон Ротшилд Франциядаги бўлимда раис эди. Унинг невараси бобосининг исмини ҳам олган кичик Эдмон Ротшилд эса 1967 йилда бошқарувини Исроил давлатига бириктирди. Эллигинчи ва олтмишинчи йилларда Исроилда ниҳоятда катта қурулишлар учун пуллар ажратилди.
Лионел Ротшилд оиланинг Англиядаги ишлари устидан раиси эди. У -Британия ҳукуматида яҳудийлар учун Фаластинда уйлар бино қилиш билан ёрдамда бўлган ҳамда Балфур декларациясини амалга оширган кишидир.
Жеймос Армон Ротшилд Британияда қўшимча ёрдам қиладиганларни жамлаган ва яҳудийларни Фаластинда ватан тутиб яшашлари учун ҳара-катда бўлган ҳайат тузиб унда раислик қилган. Отаси эса унга қурулишлар учун ҳомийлик қилиб турган.

- Танбеҳ: «Мол-пул иқтисодчининг наздида инсон фойда топадиган нарсадир, ҳуқуқчининг наздида монеъликни вужудга келтириш ва тўсиқларни очиш учундир, сиёсатчилар наздида қувват тўплашдир, ахлоқли одамлар наздида фаровон ҳаётни муҳофаза қилишдир. (Аслида) мол-пул: табиат ва унинг қонунларида етишмовчилик бўлганда ижозат ўлароқ берилган нарсадир ва ундан унумли фойдаланиш лозим, унга эгалик қилиб олиш эмас, яъни у инсонга хос нарса эмас, магар ундаги бир амал билан ёки унинг муқобаласида амал қилиш билан вақтинча берилган, холос».(Абдураҳмон Кавокибий, «Истибдоднинг табиати ва қулчиликка қарши кураш», 78)
Мол-дунёнинг эгаси Аллоҳ таоло бўлсада уни қадрламаган, энди унга эгалик қилмасдан уни қадрли, деб билганлардан ажабланарли иш бор-ми?! Ҳадисда айтилади: «Агарда, дунё Аллоҳнинг наздида чивиннинг қанотига тенг бўлганида, ундан бирорта кофирни бир ютим сув билан суғормаган бўларди».(Термизий, 2320) «Огоҳ бўлинг! Дунё лаънатлангандир...».(Термизий, 2322. Ибн Можа, 4112) Ҳа, «дунё лаънатлангандир, ундаги нарса лаънатлангандир, магар Аллоҳ азза ва жалла учун бўлган нарса мустаснодир».(Аҳмад, «Зуҳд», 27.) Яъни дунёдан «фақатгина Унинг юзи учун бўлмаган ҳаром нарсалар ёки кўпайтириш ва фахрланиш учун бўлган ҳалол нарсалар ҳамда фахрланиш ва беллашиш мақсадида тўплашлар. Мана шу; ақл эгаларининг наздида ёқтирилмаган нарсадир».(Аҳмад ибн Абдулҳалим, «Иймонул авсот», 645) Яна ҳадисда шундай изоҳлаган: «Динор қули бадбахт бўлди, дирҳам қули ва қора кийим қули (кийимпараст бойлар) бадбахт бўлди, агар берсагина рози бўлади, берилмаса аччиқ қилади, хор бўлди ва боши билан ерга тушди, агар унга зирапча кирса-да; бигиз-ўйгич билан ҳам чиқаролмайди, ...».(Бухорий, 2887) Пули кўп ҳовлиқмасин, фақат дунё йиққан хор бўлади, дунёси кўпаяркан; охиратга юк билан боради...
Булар каби оилалар дунёни мутлақ бошқаришга қодир, деган вас-васаларга эргашиш тўғри эмас, ҳатто бугун «мутлақ ҳокимият», «Очиқ келишув», «жоду сиёсат», «яшил лойиҳа», «сўнги ўйин», «қизил чизиқ», «қора маска», «янги дунё» ва ҳоказо... яна шу каби даъволар, ҳатто уларнинг қанчадур қисми дунё бошқарув тизимида айланиб юрган бўлса ҳам. Лекин, булар дунёдаги сотқин, хоин ва қўғирчоқ сиёсатчиларни пул эвазига айрим мақсадларда ўз фойдаларини ва ғараз ниятларини амалга ошириши мумкин, масалан Ротшилдлар каби оилалар жуда кўп, Англия-да Виндзор, Арабистонда Саудлар, Австралияда Мердоклар, Африкада Оппенгеймер, Хитойда Ли оиласи, Ҳиндистонда Тата оиласи, Америка-да Рокфеллер оиласи,(Рокфеллер оиласи кўпчиликка маълум, улар ёвузлик тимсолига аллақачон айланган, худди фиръавн ва қорунлар каби. Улар очиқчасига иблис йўлидан юришини яширмайди ҳам, Люцифирзим-ни ўзларига тўғри йўл, деб биладилар. Яъни Люцифер шайтоннинг исмларидан бўлиб, самодан ба-дарға бўлган айни ўша шайтондир. Унга атаб А.Қ.Ш.да унга атаб бир неча биноларда очиқ ҳайкаллар ўрнатилган, қолаверса уни мақтаб ва инсонниятнинг қутқарувчиси, деб кўп иқтибослар деворларда ёзилган. Худди шунингдек кейнги Рокфеллер оиласи қадимги юнон афсоналарилаги уларнинг худо-сини тимсол қилган Зевс жазолаган шайтон ролидаги Прометейни ҳам улуғлайди, унинг ҳайкаллари-ни ҳам ва барча мажмуаъсини Ню-Йорк шаҳридаги 5 ва 7 проспектлар орасидаги 19 та катта тижорат биноларида-плазаларда мавжуд. Девид Рокфеллернинг машҳур гапи ҳаммага маълум бўлса керак: Мана бир асрдан кўп вақт давомида сиёсий спекторнинг ҳар икки томонидаги мафкуравий экстре-мистлар; биз тарафдан Америка сиёсий ва иқтисодий ташкилотлари устидан бениҳоят таъсир кўр-гани учун Рокфеллер оиласига ҳужум қилиш учун жуда машҳур воқеалардан фойдаланиб жар солган. Баъзилар ҳатто бизни Қўшма Штатлар манфаатларига қарши ишлаётган, хусусан мени ва менинг оиламни бутун дунё бўйлаб бошқалар билан тил бириктириб, оммавий сиёсий ва иқтисодий оқим -ягона ҳокимиятни яратиш учун «интернационалистлар» сифатида кўрсатиб, А.Қ.Ш. манфаатларига қарши ишлаётган махфий ёвузларнинг бир қисми эканлигимизга ишонишади! Агар айблов шундай бўлса, мен айбдорман ва бундан фахрланаман. («Хотиралар», 405)) Морган, Форд, Волтон, Притскерам, Барухлар оиласи каби ва ҳоказо... Бу оилалар дунёда «Якка ҳокимият» орзусида иқтисодий қамалга олиш йўли билан заруриятларга нисбатан ХАОС қўйиш учун турли номлар остида масалан «яшил лойиҳа, ё олтин давр» каби яширин мақсадларига эришмоқчи. Улар адашган йўлда, албатта, кимдур бу залолат йўлида бўлиши керак эди, демак улар шу залолатни танлабди: «Бир тоифани ҳидоят қилди ва бир тоифа устига залолат лойиқ бўлди; аниқки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларини дўстлар қилиб тутдилар ва улар ўзларини ҳидоятланган, деб ҳисоблайдилар»,(Аъроф: 30) ундайларга охиратда вайил бор, чунки улар ерда бузғунчилик қилиб Аллоҳ ва Расулига қарши чиққанлардандир: «Аллоҳ ва Унинг Расулига қарши уруш қиладиган ҳамда ерда фасодга елиб-югирадиганларнинг жазоси: «фақатгина ўлдирилишлари ёки осилишлари ёки қўллари ва оёқлари тескарисига кесилишлари ёки ердан сургун қилинишлари лозим», мана шу; улар учун дунёдаги хорликдир ва улар учун охиратда буюк азоб бор».(Моида: 33.) Бир неча юз йиллик, минг йиллик режали ғоялари билан фитнага эришадилар холос, лекин Аллоҳнинг қадаридан ва азобидан режалари билан(Бу ҳақида кенгроқ тасаввурга эга бўлмоқчи бўлган киши америкалик ёзувчи Герберт Уеллснинг «Очиқ келишув - Янги дунё тартиби» китобига қарасин)қутулолмайдилар: «Куфр келтирганлар; ўзиб кетганлар, деб - ҳаргиз ҳисобламасин, аниқ-ки улар Мендан қутулолмайдилар».(Анфол: 59)

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase