Ғазо ва Ғарбий соҳилда агрессия ҳақида кундалик маълумотлар – 20 ноябрь
(Фаластинликларни йўқ қилиш урушининг 45-куни)
Ғазода ҳалок бўлганлар ва яраланганлар:
- давом этаётган агрессия натижасида Фаластинда ҳалок бўлганлар сони 13000 дан ошди, барча қурбонларнинг 75%ини болалар, аёллар ва қариялар ташкил қилади (5500 дан ортиқ болалар, 3500 аёллар ва 678 қариялар).
- 6000 дан ортиқ фаластинликлар, шу жумладан 4000 дан ортиқ болалар - ҳали ҳам вайрон бўлган уйларнинг вайроналари остида қолмоқда
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ярадорлар сони 32000 кишидан ошди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар.
- ичида одамлар бўлган уйларни бомбардимон қилиш натижасида Фаластинлик оилаларни оммавий ўлдиришнинг 1330 эпизоди қайд этилган.
-17 октябр куни «ал-Аҳли» баптистлар касалхонасини бомбардимон қилиш натижасида оммавий қотиллик эпизодида 471 киши ҳалок бўлди.
- Фуқаролик мудофааси қутқарув гуруҳларининг камида 22 аъзоси навбатчиликда ўлдирилган.
- Ўлим сонига босқинчи армия томонидан ўлдирилган 103 UNRWA ходими киради ва яна 26 UNRWA ходими яраланган.
Ғазодаги соғлиқни сақлаш сектори:
- Ғазодаги соғлиқни сақлаш сектори давом этаётган тажовуз туфайли тўлиқ коллапс ҳолатида.
-Ғазо шаҳридаги аш-Шифо касалхонаси ва ал-Қудс касалхонаси, шунингдек Ғазо шимолидаги Индонезия касалхонаси босқинчи армиянинг ҳужумлари туфайли ёрдам бера олмайди; касалхоналар сув, озиқ-овқат ва электр йўқлигида бўғувчи қамал ҳолатида. Ушбу ва бошқа касалхоналар ўз беморлари, тиббиёт ходимлари ва ички кўчирилганлар билан тўғридан-тўғри босқинчи кучлари томонидан ўққа тутилмоқда.
- «ал-Аҳли» баптистлар касалхонаси ҳозирда Ғазо шаҳридаги ягона ишлаётган касалхонасидир; касалхонага келган ярадорлар ва касалларга ёрдам бериш учун шифохона ходимлари, шунингдек мавжуд дори-дармонлар ва тиббий буюмлар етарли эмас.
- армия томонидан 206 тиббиёт ходими, шу жумладан шифокорлар, ҳамширалар ва биринчи тиббий ёрдам ходимлари ҳалок бўлди, яна 154 икки тиббиёт ходими жароҳат олди.
- 26 касалхона (Ғазо секторидаги 34 касалхонадан) агрессия ва ёқилғи етишмаслиги туфайли бутунлай ишдан чиққан.
- 56 поликлиника агрессия шароитида ёрдам кўрсатишни тўхтатди.
- портлаш натижасида 135 тиббиёт муассасаси зарар кўрди.
- 60 та тез ёрдам машинаси босқинчи армия томонидан тўғридан-тўғри ўққа тутилган ва натижада вайрон қилинган ёки жиддий шикастланган.
- барча турдаги дори-дармонлар ва тиббий буюмларнинг кескин танқислиги мавжуд.
- ҳар куни 4800 бемор тиббий ёрдамга муҳтож, 1043 бемор эса шошилинч равишда диализ процедураларига муҳтож.
- 50 000 га яқин ҳомиладор аёллар тиббий назорат ва бошқа тегишли тиббий ёрдамга муҳтож.
- онкологик касалликларга чалинган 10 000 га яқин бемор касалхоналарга қасддан берилган зарбалар ва агрессия туфайли тиббий ёрдам ололмайди.
- мунтазам тиббий назорат ва дори-дармонларга муҳтож бўлган сурункали касалликларга чалинган 150 000 га яқин бемор Ғазодаги тиббиёт муассасалари агрессия шароитида ишининг бузилиши туфайли керакли ёрдамни ололмайди.
Ғазодаги турар-жой бинолари ва оилаларни мажбурий кўчириш:
- 276 000 дан ортиқ уйлар жиддий ёки қисман шикастланган, шу жумладан 55 900 дан ортиқ уйлар бутунлай вайрон бўлган.
- Ғазонинг уй-жой фондининг 60% дан ортиғи катта бомбардимонлардан зарарланган.
- Ғазо секторидаги 1,6 миллиондан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди, улардан 700000 дан ортиғи UNRWA томонидан бошқариладиган мактаб биноларида.
Ғазодаги журналистлар ва оммавий ахборот воситаларига ҳужумлар:
- Ғазо секторига қилинган ҳаво ҳужумлари натижасида 60 дан ортиқ журналист ҳалок бўлди, 32 журналист жиддий жароҳат олди, иккитаси бедарак йўқолди.
- Ғазо секторида оммавий ахборот воситалари томонидан ишғол қилинган 131 дан ортиқ бинолар босқинчи армия томонидан бутунлай вайрон қилинган.
Ғазодаги жамоат бинолари ва иншоотлари:
- Ғазо секторини бомбардимон қилиш натижасида 262 мактаб зарар кўрди, шундан 65 мактаб бутунлай вайрон бўлди.
- Ғазо секторидаги 97 дан ортиқ ҳукумат бинолари ва иншоотлари ишғол натижасида вайрон қилинган.
- бомбардимон натижасида 83 масжид бутунлай вайрон қилинган, 166 масжид қисман ёки жиддий зарар кўрган.
- тўғридан-тўғри бомбардимон натижасида 3 черков жиддий шикастланган.
- агрессия, ёқилғи ва электр етишмаслиги туфайли 65 та канализация насос станциялари ўчириб қўйилган.
-бомбардимон ва ҳаво ҳужумлари натижасида UNRWA томонидан бошқариладиган 60 дан ортиқ муассасалар зарар кўрди.
- Ғазо секторидаги деярли барча новвойхоналар ун ва ёқилғи етишмаслиги туфайли ишламаяпти, 12 дан ортиқ йирик новвойхоналар ҳарбий самолётлар томонидан бомбардимон қилинган.
- Ғазо ҳудудидаги камида 944 та саноат объектлари босқинчи армия томонидан бутунлай вайрон қилинган.
- Ғазо бўйлаб 45000 дан ортиқ дунам (4500 гектар) қишлоқ хўжалиги ерлари ишғол билан вайрон қилинган.
- Ғазонинг бутун ҳудудидаги электр тармоқларининг 70% дан ортиғи шикастланган.
- Ҳозирда 225 та мактаб давлат хизматларини кўрсатиш имконсиз бўлган шароитда бошпана сифатида фойдаланилмоқда.
- Бинолар ва инфратузилма объектларининг шикастланиши ва вайрон бўлиши натижасида Фаластиннинг моддий йўқотишларининг дастлабки баҳоси 3 миллиард АҚШ долларидан ошади.
- 800000 дан ортиқ фаластинликлар Ғазо шаҳри ва Ғазо секторининг Шимолий вилоятида жами бўғувчи қамал остида қолмоқда; қамал қилинган аҳоли очлик ёқасида: новвойхоналар ишламаяпти, нормал сув таъминоти йўқ, касалхоналарда генераторлар, канализация тозалаш иншоотлари ва бошқа ҳаёт қўллаб-қувватлаш иншоотларида ишлаш учун зарур бўлган ёқилғи йўқ.
Ғарбий соҳилга қарши тажовуз:
- 7 октябрдан бери ишғол қилинган Ғарбий соҳилда Фаластинликларга қилинган ҳужумларнинг умумий сони 13021 га етди.
- 7 октябрдан бери ишғол қилинган Ғарбий соҳилда 222 фаластинлик ўлдирилган.
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2703 дан ортиқ фаластинликлар яраланган.
- босқинчи кучлари операция «ал-Ақсо тўфони» бошланганидан кейин босқинчилар Ғарбий Соҳилда ва Қуддусда 2960 га яқин фаластинликларни қўга олди.
- босқинчи армия аскарлари Ғарбий соҳилда фаластинликларнинг 757 та уйига бостириб киришди.
Ислом Қаршилик Ҳаракати (ХАМАС) матбуот хизмати
Абу Муслим тайёралади