close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Озарбайжон университетларда динни мажбурий ўрганишни жорий қилинмоқда

Бу ҳақидаги хабар кўпчилик ушбу мамлакатдаги дунёвий давлат анъаналарини қадрлайдиган Озарбайжонда шубҳа ва қўрқинч билан қабул қилинди. Озарбайжон ҳукумати университет дастурларига диний таълим мажбурий курсини киритиш ниятида – афтидан, радикализмга қарши кураш бўйича кампания доирасида.

Апрелнинг охирларида Диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича Давлат қўмитаси раиси Мубариз Гурбанли маълум қилдики, 2020 йилдан бошлаб университетлар талабалари ислом ва бошқа динларга бағишланган курсларни тинглайди. Кавказ мусулмонлар Бошқармасида бўлиб ўтган ва бу ерда Гурбанли ушбу курс ҳақида гапириб берган учрашувда у университет даражасида «талабалар имтиҳон топшириши», бошланғич ва ўрта мактаб дастурларига эса ислом билан боғлиқ маълумотлар қўшилишини аниқлаштирди. «Ўқувчиларда бирон-бир тушунмовчилик бўлмаслиги учун барча масалалар ҳисобга олинмоқда», — деди Гурбанли.
Бу ҳақидаги хабар кўпчилик ушбу мамлакатдаги дунёвий давлат анъаналарини қадрлайдиган Озарбайжонда шубҳа билан қабул қилинди.
«Ҳаммани табриклайман, биз ўрта асрлар томон катта қадам ташладик. Мактабларда мажбурий диний курс ўтилади. Баракалла», — деб ёзди Facebook саҳифасида машҳур бастакор ва маданиятшунос Элмир Мирзоев.
«Замонавий тажриба шуни кўрсатадики, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик даражасининг юқорилиги фан, техника ва инновациялар билан таъминланади. Нима учун бу одамлар ҳозирги хаётдан кўра келажакдаги ҳаётимиз ҳақида кўпроқ қайғурмоқда?» — деб савол беради Facebook соҳифасида илму-фан янгиликларига бағишланган сайт муҳаррири Тариэл Абдуллаев.
Eurasianet.org таҳририяти Диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича Қўмитага мурожаат қилганида, унинг матбуот котиби айтдики, ҳеч қандай изоҳ бера олмас экан, чунки бу сюжет «шундақ ҳам жуда кенг ёритиб берилган», у эса «ошириб юбориш»ни истамас экан.
Лекин шунга қарамай, қўмита Гурбанли сўзларини ойдинлаштирадиган баёнот билан чиқди, унда айтилишича, янги курс «мультикультурализм»ни ўқитишга қаратилган (ушбу атама Озарбайжонда урф бўлган). Курс учун дарсликларни Диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича Қўмита Баку мультикультурализм халқаро маркази билан биргаликда тайёрламоқда.
Курс доирасида «диний радикализм, радикал диний ҳаракатлар, уларнинг тарғибот усуллари, миллий ва ахлоқий қадриятлар, уларни ҳимоя қилиш зарурати» ҳақида ҳикоя қилинади, шунингдек, «Озарбайжон давлатининг бу йўналишдаги сиёсати ҳақида базавий маълумотлар баён қилинади», — дейилади баёнотда. Унда, шунингдек, қайд этиладики, мактабларнинг катта синфлар ўқувчилари учун «Ҳаёт ҳақида фан» стандарт курсида дин мавзуси кенгайтирилади.
Бундан ташқари, бу режалар билан боғлиқ равишда жамиятни безовта қилаётган саволлардан бирига жавоб берар экан, қўмита «дин ҳақида суҳбатлар динни ўқитишни англатмайди» деб айтди.
Гарчи озарбайжонларнинг 97%дан ортиғи ўзини мусулмон деб ҳисобласада, фақат кам сонли одамлар ислом талабларига фаол амал қилади. Бироқ Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин аҳоли ўртасида диндорлик ўсди. Ҳукуматни айниқса, халқаро экстремистик «исломий» ҳаракатларга қўшилиб олган озарбайжонлар безовта қилади. 2017 йилнинг охирига бўлган ҳолатда 900 нафан озарбайжон «қора тарғибот»га учган ҳолда «Ислом давлати» гуруҳига қўшилган, деди Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Мадат Гулиев.
Охирги йилларда ҳукумат давлатга бўйсунадиган ва у томонидан бошқариладиган анъанавий исломни фаол тарғиб қила бошлади, - деди Озарбайжонда динни ўрганаётган Софи Бедфорд, Упсала университети Россия ва Евросиё тадқиқотлар институти тадқиқотчиси. Бу тенденцияни намойиш этадиган мисоллар сифатида «ахлоқий қадриятларни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш ҳамда бу соҳада ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишда давлат кўмаги кўрсатадиган» ахлоқий қадриятлар Фонди таъсис қилиниши, шунингдек, собиқ президент Гейдар Алиев хотирасига шундай номланган ва 2014 йил унинг ўғли, ҳозирги президент Илҳом Алиев томонидан очилган Гейдар Масжидини келтириб ўтиш мумкин.
«Таълим муассасаларида дин киритилишини янги тенденциянинг бир қисми деб ҳисоблаш мумкин: охирги пайтларда устуворликларнинг ўзгариши рўй бериб, бунда асосий эътибор давлат назорати ва тақиқлар ёрдамида радикализмнинг олдини олишга эмас, балки давлат томонидан белгиланадиган ва назорат қилинадиган, муқобил, умумэътироф этилган, мўътадил ва ҳукмрон ислом мафкураси яратиш бўйича фаол чора-тадбирларга қаратилади», — деди Бедфорд.
Гарчи давлат тадбирлари хавфли хорижий диний мафкураларга қарши курашга қаратилган бўлсада, анъанавий исломга алоҳида эътибор қаратилиши мусулмонлар жамиятида бўлинишга олиб келиши мумкин. «Ноанъанавий деб тан олинган мусулмонлар заифроқ ҳолатга тушиб қолиши мумкин», — деди Бедфорд Eurasianet.org сайтига ва қўшимча қилди: «бу мусулмонларни оммавий соҳада кенг тарқалганидек, «яхши» ва «ёмон» мусулмонларга бўлишнинг кучайиши хавфини туғдиради».
Бироқ Бедфорднинг таъкидлашича, якуний ҳисобда дин кўплаб дунёвий мамлакатларда, жумладан, унинг ватани Швецияда ҳам давлат мактаблари дастурига киритилган ва бу ҳеч қандай зиддиятларга олиб келмайди.
Бу чора кўпчиликка собиқ советлар ўзининг расмий ислом шакллари ёрдамида диний мафкурани назорат қилишга уринишларини эслатиб юборади. «Биз советлар ўтмишидан биламизки, бундай ёндашув радикализм муаммоларини ҳал қилмайди, — деди Eurasianet.org сайтига Баку тадқиқотчилик институти раҳбари Алтай Гоюшов. — Яъни биз барбод бўлган экспериментни яна бир бор такрорлашга гувоҳ бўлмоқдамиз».
Бундан ташқари, Гоюшовнинг таъкидлашича, стандартлаштирлиган дастур бўйича қандайдир муайян дин варианти ўқитилиши муқаррар, бу эса пировардида диний эркинликлар чегараланишига олиб келади. «Динни тарғиб қилиш ва ўқитиш – давлатнинг иши эмас», — деди у.
«Динни ўқитиб, бетараф бўлиб қола оламизми? Агар бу саволга йўқ деб жавоб олинадиган бўлса, бу илоҳиёт дарслари бўлади, — деб ёзди Facebook саҳифасида машхур озарбайжон атеисти Ағалар Гут. — Агар улар радикализмни тўхтатишни истасалар, дин нафақат ислом эканлиги, бошқа диналр ҳам мавжудлиги, ҳеч қайси бир динга эътиқод қилмасликда ҳеч қандай ахлоқсизлик йўқлигини ўргатиш лозим. […] Умуман, мактабда ҳам, университетда ҳам диннинг ўзи ўқитилмаслиги лозим; у ерда фалсафани ўқитиш керак».

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase