30.12.2019 21:57
Қирғизистон мусулмонлари идораси Янги йилни нишонлаётганларга қарши бўлмасликка фатво берди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Қирғизистон Мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатда Янги йилни байрам қилиш мумкинлигига доир фатво эълон қилди. Бу ҳақда "Elgezit" нашри хабар берди. Унда диний уламолар Қирғизистон қонунларида белгилаб қўйилган расмий байрамларга қарши ташвиқот олиб бормаслиги таъкидланди. Буйруқнинг бажарилиши муфтият тизимида ишловчи барча диний уламолар зиммасига юклатилди.