close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
08.05.2019 22:54

Совет иттифоқидан кейинги Россияда СССРни ҳамда унинг энг қонхўр диктатори Иосиф Сталинни соғиниш, қўмсаш жуда кучли, деб ёзади Стефано Маньи ўзининг Opinione газетасига ёзган мақоласида. “Қизил байроқлар, жигарранг-қизил кўйлаклар, Ленин ва Сталиннинг ҳайкалчалари Россия ҳамда Украинанинг шарқий ҳудудларида ёнига яқинлашиб бўлмайдиган табаррук нарсага айланди. Бу сталинизмнинг қайта уйғонишими? Ҳа.

08.05.2019 22:46

Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб қолди. Бутун дунё мусулмонлари рўза тутишмоқда. Оддий мусулмонлар каби, футбол юлдузлари ҳам рўза тутиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ҳаракат қилишмоқда. Қолаверса, улар жисмоний ҳолатини ҳам бир маромда ушлаб туришга қаттиқ уринишмоқда.

08.05.2019 13:51

Дубай полицияси БАА ҳудудида нотаниш аёлларга нисбатан шилқимлик ва хираликнинг ҳар қандай шакллари учун 10 минг дирҳам (US$ 2,73 минг) жарима ва бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳақида эслатиб ўтди.

08.05.2019 12:39

Россия президенти  Владимир Путин Россия Мусулмонлар диний идораси раиси, Бош муфтий Талғат Тожуддинни «Ватан олдидаги хизматлари учун» III даражали ордени билан тақдирлади. Мос келувчи Фармон ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинди.

08.05.2019 12:03

Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали Тожикистон пойтахтининг умумий овқатланиш муассасаларига муқаддас Рамазон ойида одатий иш режимида ишлашга кўрсатма берди. Ресторан ва кафелар эрталаб соат 11 дан кечикмасдан очилиши лозим, деб хабар беради Душанбе маъмуриятининг расмий сайти.

08.05.2019 11:50

Bellingcat веб-сайти ва The Guardian журналситик тадқиқотларига кўра, охирги 3 йил давомида Хитой ҳукумати мамлакатнинг исломий инфратузилмасига жиддий зиён етказди, лекин бу мамлакат доирасидан ташқарида жамоатчилик ва жаҳон ОАВ томонидан сезилмади ҳам.

08.05.2019 11:02

Муқаддам Рамазон ойи давомида Германияда мусулмон-тадбиркорлар даромад солиғи тўлашдан озод қилинди. Бу биринчи навбатда, исломий озиқ-овқат бозорлари ва ҳалол ресторанларга тааллуқли. DAILYTimes хабар беришича, солиқ имтиёзлари ҳақидаги қарорни ГФР канцлери Ангела Меркел имзолади. Ҳужжатга шарҳга кўра, қабул қилинган чорадан мақсад муқаддас Рамазон ойида мусулмонлар рўза тутган вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини пасайтиришдир.

08.05.2019 01:00

Қадимда яшаб ўтган аждодларнинг ижодларини ўрганиб, биз уларни замондошларга айлантирамиз; уларнинг ҳаёти ҳақида фикрлаб, биз гўёки уларнинг гувоҳларига айланамиз ва уларнинг кечинмаларини бошимиздан кечиргандай бўламиз. Шундай экан, то ўлим бизни тўсатдан бу нарсалардан узоқлаштирмагунча, кўп йиллар давомида вақтимизни бу машғулотга бағишлаган бўлишимиз мумкин эди.

07.05.2019 12:26

Аллоҳ таоло буюрадики: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирон киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади...» (Бақара сураси, 183–184).

07.05.2019 11:54

Пензада мактаб ўқувчилари дарсларга мусулмон рўмолларида бориши ёки ўз мактаблари ҳудудида биронта диний рамзлар билан юриши мумкин эмас. Ҳижоблар тақиқланиши 20 та таълим муассасасида жорий қилинди. Бунга минтақавий прокуратура талаби асос бўлиб хизмат қилди.

07.05.2019 11:42

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий     2019 йил (ҳижрий 1440 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 грамм тиллонинг бугунги кунда бозорларимиздаги ўртача нархи 200 000 (икки юз минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, закот нисоби 85 (саксон беш) грамм тилло, яъни 17 000 000 (ўн етти миллион) сўм деб белгилангани ва мазкур сумманинг қирқдан бир (1/40) ҳиссаси, яъни 425 000 (тўрт юз йигирма беш минг) сўмни закот ниятида чиқарилиши ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.

07.05.2019 11:21

Туркияда Марказий сайлов комиссияси март ойида бўлиб ўтган Истанбул мэри лавозимига сайловлар якунини бекор қилди, деб хабар беради "Анадолу" агентлиги. 11 нафар МСК аъзоларидан 7 киши сайлов натижаларини бекор қилиш ва такрорий сайлов ўтказиш учун, тўрт киши эса қарши овоз берди. Қарор Истанбул шаҳрида сайловлар давомида жиддий қодабузарликлар ҳақида шикоят қилган Адолат ва тараққиёт партиясининг мурожаати асосида қабул қилинди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase