31.01.2019 21:39
«Қиролнинг янги кўйлаги» эртаги ва унинг таҳлили
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Адабиёт
Ханс Кристиан Андерсеннинг «Қиролнинг янги кўйлаги» – катталар учун ҳам фойдали ҳамда ибратли бўлган эртакларга ёрқин бир мисолдир. Ахир бу эртакда ҳеч қандай сеҳргарлик, ҳеч қандай ғаройиб маҳлуқотлар, парилар, ажойиб қиёфа ўзгартиришлар йўқ. Асосий қаҳрамонлар сифатида эртакда ўз манфаатларида калтафаҳм қирол ва унинг аъёнлари салбий хислатларидан фойдаланадиган алдоқчи-тикувчилар намоён бўлади.