19.10.2018 20:18
The Washington Post Хашкаджининг сўнгги мақоласини чоп этди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
The Washington Post Истамбулда ғойиб бўлган саудиялик журналист Жамол Хашукджининг сўнгги мақоласини чоп этди. Бу материал «Араб оламига ҳаммадан ҳам кўра сўз эркинлиги керак» деб номланади, ёзади "Азаттык". Бу ерда гап тўғридан-тўғри уларнинг кундалик ҳаёти ва минтақага алоқадор бўлган масалаларни ошкора муҳокама қилиш ва ҳал этиш имконига эга бўлмаган араб мамлакатларида матбуот эркинлигига ўткир зарурат борлиги ҳақида боради.