close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

111. Масад сураси

Бу сура Маккада нозил қилинган бўлиб, беш оятдир.
Бу сурада гарчи ўзи Пайғамбар алайҳиссаломга амаки бўлса ҳам, Пайғамбаримизга ҳаддан ташқари азийятлар етказган "Абу Лаҳаб — дўзах ўтининг отаси" деган лақабга эга бўлган бир ашаддий кофир ва унинг куфрда ундан қолишмайдиган хотини ҳақида сўз юритилади.
Сура "Масад — Пишиқ тола" деб аталгандир.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай — ҳалок бўлгай! (Аниқки,) у қуриди — ҳалок бўлди!
2. Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ!
3-4-5. Яқинда унинг ўзи ҳам, унинг ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан (эшилган) арқон бўлган хотини ҳам (ловуллаб турган) алангали дўзахга киражак!
Изоҳ: Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил доимо кишиларни Пайғамбир алайҳиссаломга қарши гиж-гижлиб, уларнинг ўртасида адоват ўтини ёқиб юргани сабабли Куръон уни "ўтин орқалаган" деб сифатлади ва дўзахга ҳам эри билан бирга худди ўша ҳолида кириши ҳақида хабар берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase