close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

112. Ихлос сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил бўлган. У тўрт оятдир. Бу буюк сура мўъминларга Аллоҳ таъолони қандай танишни ва У Зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Бу сура бир гуруҳ Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишиб, Аллоҳинг таъриф-тавсифини қилиб беришни сўрашганида, ўшаларга жавобан нозил бўлгандир. Пайғамбар алайҳиссалом ушбу сураи карима ҳақида: "Ихлос" сураси Қуръоннинг учдан биридир", деб марҳамат қилганлар.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1. (Эй Муҳаммад алаҳиссалом), айтинг: "У — Аллоҳ Бирдир. (Яъни, Унинг хеч қандай шериги йўқдир. У Якка-ю Ёлғиздир).
2. Аллоҳ (барча ҳожатлар билан) кўзлангувчидир (яъни, барча ҳожатлар Ундан сўралади, аммо У ҳеч кимга муҳтож эмасдир).
3. У туғмаган ва туғилмагандир (яъни, Аллоҳнинг ўғил-қизи ҳам, ота-онаси ҳам йўқдир. У Азалий ва Абадий Зотдир).
4. Ва ҳеч ким У Зотга тенг эмасдир".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase