close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

103. Аср сураси

Бу сура ҳам Маккада нозил қилинган бўлиб, уч оятдан иборатдир.
Қуръони Каримдаги энг қисқа суралардан бири бўлган бу сурада Аллоҳ таъоло Аср намозининг вақтига қасам билан, инсоният ҳақикий бахт саодатга эришиш учун тўрт нарсага — иймонга, эзгу амалга, Ҳақ Йўлга ва шу Йўлда чекиладиган машақатларга сабр-тоқат қилишга муҳтож эканлигини таъкидлайди.

Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан

1-2. Аср (вақти)га қасамки, (барча) инсон зиён-бахтсизликдадир.
3. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига Ҳақ (Йўли)ни тавсия этган ва бир-бирларига (мана шу Ҳақ Йўлида) сабр-тоқат қилишни тавсия этган зотларгина (нажот топгувчидирлар).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase