029. Анкабут сураси
- Жума, Нояб 03 2023
- 15332 марта кўрилди
Анкабут - ўргимчак, тортанак Сурада ўзлари ясаган бут - санамларга ўзлари сиғинувчи мушриклар ўзи тўқиган тўрига ишониб яшовчи ўргимчакка ўхшатилади. Шунингдек, унда имон-еътиқодли, яхши одамлар бошига синов учун кўпроқ мусибатлар тушиши, ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтиш ёъллари, пайғамбарлар тортган ташвиш ва азиятлар ҳақидаги қиссалар, Қуръони каримнинг мўъжизалиги ва бошқа илоҳий насиҳатлар ўз ифодасини топган.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. Алиф, Лом, Мим.
2. Одамлар: "Имон келтирдик", - дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида, қолдириладилар, деб ўйладиларми?!
3. Биз улардан олдинги (имонли) кишиларни синаган эдик-ку! Бас, (шу синов билан ва усиз ҳам), албатта, Аллоҳ (имонда) содиқ кишиларни билур ва (шунингдек,) ёлғончиларни ҳам аниқ билур!
4. Ёки ёвуз ишларни қиладиган кимсалар Биздан ўзиб кетишни (қутулишни) ўйлайдиларми?! Нақадар ёмон ҳукм чиқарадилар?!
5. Кимки Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, Аллоҳнинг (белгиланган) фурсати, албатта, келувчидир. У эшитувчи ва билувчидир!
6. Ким жиҳод қилса, фақат ўзи учун жиҳод қилур. Зеро, Аллоҳ (барча) оламлардан беҳожатдир! Изоҳ: Жиҳод ҳақида Тавба сураси, 88-оят изоҳига қаралсин.
7. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлармиз!
8. Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. (Аммо) агар улар сен билмаган нарсаларни (сохта маъбудаларни) Менга шерик қилишингга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этмагин! (Барчангиз) Менга қайтурсиз, бас, Мен (ўшанда) сизларга қилиб ўтган амалларингиз хабарини берурман!
9. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, солиҳ бандалар (қатори)га киритурмиз.
10. Одамлар орасида шундай кимсалар (ҳам) борки, ўзлари: "Аллоҳга имон келтирдик", - дейди-да, сўнг Аллоҳ (ёъли)да озорланса, одамларнинг (бу) фитна (озор)ларини Аллоҳнинг азобидек билур. Қасамки, агар Раббингиз (томони)дан ғалаба келса, шубҳасиз улар: "Албатта, бизлар сизлар билан бирга эдик", - дерлар. Ахир, Аллоҳ (барча) оламларнинг дилларидаги нарсаларни яхши билувчи эмасми?!
11. Албатта, Аллоҳ имон келтирганларни ҳам, мунофиқларни ҳам яхши билур.
12. Кофир бўлганлар имон келтирганларга: "Сизлар бизларнинг ёълимизга эргашинглар, гуноҳларингизни бизлар кўтарурмиз",- дейдилар. Ҳолбуки, уларнинг гуноҳларидан бирор нарсани кўтара олувчи эмасдирлар. Албатта, улар ёлғончидирлар!
13. Албатта, улар ўзларининг юк (гуноҳ)ларини ҳам, у юклари билан бирга (бошқа) юкларни ҳам кўтарурлар ва албатта, қиёмат кунида ўзлари тўқиб олган (ёлғон)лари тўғрисида сўралурлар.
14. Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, у уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, уларни золим (кофир) бўлган ҳолларида тўфон (балоси) тутди.
15. Сўнг Биз (Нуҳ)га ва кемадаги ҳамроҳларига нажот бердик ва уни (барча) оламларга ибрат қилиб қўйдик.
16. Иброҳимни (есланг) - у ўз қавмига деган эди: "Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар! Агар билувчи бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир.
17. Сизлар Аллоҳни қўйиб фақат бутларга ибодат қилмоқдасизлар ва (уларни илоҳлар деб) ёлғон тўқимоқдасизлар. Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсалар сизларга ризқ беришга қодир эмаслар. Бас, (шундай экан,) сизлар ризқни Аллоҳ даргоҳидан истанглар ва Унгагина ибодат қилинглар ва Унга шукр қилинглар. Сизлар Унгагина қайтарилурсизлар!
18. Агар сизлар (Пайғамбаримни) ёлғончига чиқарсангизлар, бас, сизлардан аввалги умматлар ҳам (ўз пайғамбарларини) ёлғончига чиқаргандирлар. Пайғамбар зиммасида эса фақат (Аллоҳнинг буйруқларини бандаларига) аниқ етказишлик бордир".
19. Ахир, улар Аллоҳ қандай қилиб илк бор (йуқдан) яратишини сўнгра (қиёмат кунида) У ўша (яратган нарсаси)ни қайтаришини кўрмадиларми?! Албатта, бу Аллоҳга осондир!
20. Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Ерда сайр қилиб (Аллоҳ) қандай қилиб яратишни бошлаганини кўринглар. Сўнгра Аллоҳ (қиёматда) иккинчи (марта) пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!
21. У Ўзи хоҳлаган кимсаларни азоблар ва Ўзи хоҳлаган кишиларга раҳм қилур. Унгагина қайтарилурсизлар!
22. Сизлар на Ерда ва на осмонда (ҳеч кимни) ожиз қолдирувчи эмасдирсизлар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга (бирор) дўст ва ёрдамчи йуқдир!"
23. Аллоҳнинг оятларини ва У билан мулоқотда бўлишни инкор қилган кимсалар, айнан ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид (маҳрум) кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
24. Бас, (Иброҳимга) қавмининг жавоби фақат: "Уни ўлдиринглар ёки ёқиб юборинглар", - дейишлари бўлди. Сўнгра Аллоҳ унга оловдан нажот берди. Албатта, бунда имон келтирадиган қавм учун ибратлар бордир!
25. (Иброҳим) айтди: "Сизлар фақат дунё ҳаётидаги ўзаро дўстлашишингизни кўзлаб, Аллоҳни қўйиб, бутларни тутдингизлар. Сўнгра қиёмат кунида баъзиларингиз (пешволарингиз) баъзиларингиздан (ергашувчилардан) тонур, баъзиларингиз баъзиларингизни лаънатлар. Борар жойингиз дўзахдир. (У жойда) сизлар учун ёрдам берувчилар йуқдир!"
26. Бас, Лут унга имон келтирди. (Иброҳим) айтди: "Албатта, мен Раббим (буюрган томон)га ҳижрат қилувчидирман. Албатта, Унинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат эгасидир!"
Изоҳ: Иброҳим (а.с.)ни оловга ташлаганларида ёниб кетмасдан омон қолганларини кўриб, Лут (а.с.) биринчи бўлиб, унинг барҳақ пайғамбарликларини тасдиқ этиб, имон келтирганлар.
27. Биз унга Ишоқ ва (набираси) Яъқубни ато этдик ҳамда пайғамбарликни ва (самовий) китоб(лар)ни унинг зурриётига (хос) қилдик ва унга шу дунёда ҳам мукофотини бердик, албатта, у охиратда ҳам солиҳ зотлардандир.
28. Лут ўз қавмига: "Албатта, сизлар шундай фаҳш ишни қилмоқдасизларки, сизлардан олдин оламлардан ҳеч ким уни қилмаган эди.
29. Ҳақиқатан ҳам сизлар (хотинларингизни қўйиб) эркакларга борасизми; қароқчилик қиласизми; мажлисгоҳларингизда ёмон ишлар қиласизми-а?!" - деганини эсланг. Бас, (Лут) қавмининг жавоби фақат: "Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир", - дейишлари бўлди.
30. (Шунда) у айтди: "Эй, Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!"
31. Қачонки, элчиларимиз (фаришталар) Иброҳимга (фарзанд кўриши ҳақидаги) хушхабарни келтиришгач, айтдилар: "Албатта, бизлар мана шу қишлоқ аҳлини ҳалок қилувчидирмиз. Чунки, унинг аҳолиси золимдирлар!"
32. (Иброҳим): "Ахир, у ерда Лут бор-ку?" - деди. Улар айтдлар: "Бизлар у жойда ким борлигини билувчироқдирмиз. Албатта, бизлар уни (Лутни) ва аҳлини қутқарурмиз. Илло, унинг хотини қолувчи (ҳалок бўлувчи)лардандир".
33. Қачонки, элчиларимиз Лутнинг олдига келганларида, у бундан ёмон ҳолга тушди ва улар туфайли юраги сиқилди. Улар дедилар: "Қўрқма ва ғам чекма! Албатта, бизлар сенга ва аҳлингга нажот берувчилардирмиз. Магар хотининг қолувчи (ҳалок бўлувчи)лардандир".
34. Биз фосиқ (итоатсиз) бўлганлари учун бу қишлоқ аҳли устига осмондан азоб (тош) ёг’дирувчидирмиз.
35. Биз ақл юргизадиган қавмга (ибрат учун) у (қишлоқ)дан аниқ асорат қолдиргандирмиз.
36. Мадян (қавми)га ўз биродарлари Шуайбни (пайғамбар қилдик). Бас, у айтди: "Эй, қавмим, Аллоҳга ибодат қилингиз ва охират кунидан умидвор бўлингиз ҳамда Ер (юзи)да бузғунчилик қилиб юрмангиз!"
37. Улар (Шуайбни) ёлғончига чиқаришгач, уларни даҳшатли зилзила тутиб, турган жойларида мурдага айландилар.
38. Од ва Самуд (қабилаларини ҳам ҳалок қилдик). (Бу) сизларга уларнинг масканларидан (харобалардан) кўриниб турибди. Шайтон уларга (қилаётган) амалларини чиройли кўрсатиб, уларни (ҳақ) ёълдан тўсди. Ҳолбуки, улар ақл-идрокли кишилар эди.
39. Қорун, Фиръавн ва Ҳомонни ҳам (ҳалок қилдик). Мусо уларга (пайғамбар эканига) ҳужжатларни келтирганида, улар ер (юзи)да кибрҳаво қилдилар ва (лекин) ўзиб кетувчи бўлмадилар.
40. Биз (уларнинг) ҳар бирини ўз гуноҳи билан тутдик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёг’дирганлар ҳам, улар орасида даҳшатли қичқириқ тутганлар ҳам, улар орасида Биз ерга юттирганлар ва улар орасида Биз (сувга) ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин улар ўзларига жабр қилувчи бўлдилар.
41. Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Инларнинг энг нимжони эса, албатта, ўргимчак инидир, агар билсалар!
42. Албатта, Аллоҳ уларнинг Уни қўйиб, илтижо қилишаётган нарсаларини билур! У қудрат ва ҳикмат эгасидир!
43. Ушбу масалларни Биз одамлар (ибрат олишлари) учун айтурмиз. (Лекин) уларни фақат олимларгина англагайлар.
44. Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳақ (ҳикмат) билан яратгандир. Албатта, бунда мўминлар учун аломат бордир!
45. (Эй, Муҳаммад,) Сизга Китоб (Қуръон) дан ваҳий қилинган нарсани тиловат қилинг ва намозни мукаммал адо этинг! Албатта, намоз фаҳш ва ёмонликдан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир! Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур.
46. (Эй, мўминлар,) сизлар Китоб аҳли билан фақат энг чиройли услубда мунозара қилинглар, илло уларнинг орасидаги зулм (тажовуз) қилганлар бундан мустастнодирлар. Шунингдек, айтинглар: "Бизлар ўзимизга нозил қилинган (Қуръон)га ҳам, сизларга нозил қилинган (Таврот ва Инжил)га ҳам имон келтирганмиз. Бизларнинг илоҳимиз ва сизларнинг илоҳингиз бир (Илоҳ)дир ва бизлар Унгагина бўйин сунувчимиз".
47. (Эй, Муҳаммад,) шунингдек, Сизга Китоб (Қуръон) нозил қилдик. Бас, Биз Китоб (Таврот ва Инжил) ато этган зотлар унга (Қуръонга) имон келтирурлар. Ана улар (Макка аҳли ораси)да ҳам унга имон келтирадиган кишилар бордир. Бизнинг оятларимизни фақат кофирларгина инкор қилурлар.
48. Сиз илгари бирор китобни тиловат қилувчи эмас эдингиз ва ўз қўлингиз билан хат ҳам ёзган эмас эдингиз. Акс ҳолда бузғунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлур эдилар.
Изоҳ: Яъни, улар: "Муҳаммад ёзувчи бўлгани учун Қуръонни ўзи ёзиб чиқаётгандир", - деб шубҳа қилишлари мумкин эди.
49. Йуқ, у (Қуръон) илм берилган зотларнинг дилларидаги аниқ оятлардир! Бизнинг оятларимизни фақат золимларгина инкор қилурлар.
50. Улар (кофирлар): "Унга (Муҳаммадга) ҳам Парвардигори томонидан мўъжизалар тушганида эди", - дедилар. Айтинг: "Мўъжизалар Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен эса фақат аниқ огоҳлантирувчиман, холос".
51. Ахир уларга тиловат қилинаётган (шу) Китобни Биз Сизга нозил қилганимиз улар учун етарли эмасми?! Албатта, бу (Китоб)да имон келтирадиган қавм учун раҳмат ва эслатма бордир!
52. Айтинг: "Аллоҳ мен билан сизларнинг ўртангизда етарли гувоҳдир. У осмонлар ва Ердаги бор нарсани билур. Ботил нарсага (бутларга) имон келтириб, Аллоҳга кофир бўлганлар - ана ўшалар зиён кўрувчиларнинг ўзидирлар!"
53. Улар Сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Агар белгиланган муддат (қиёмат куни) бўлмаса эди, албатта, уларга (дарҳол) азоб келган бўлур эди. (Келганда ҳам), албатта, улар сезмаган ҳолларида тўсатдан келур.
54. Улар Сиздан азобни тезлатишни талаб қилурлар. Албатта, жаҳаннам кофирларни қамраб олувчидир!
55. У кунда азоб уларнинг устиларидан ҳам, оёқларининг остидан ҳам ўраб олур ва (Аллоҳ) айтур: "Қилган ишларингизнинг жазосини тотинглар!"
56. Эй, имон келтирган бандаларим, албатта, Менинг ерим кенгдир. Бас, Менгагина ибодат қилингизлар!
57. Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир! Сўнгра Бизга қайтарилурсизлар.
58. Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни, албатта, жаннатда остидан анҳорлар оқиб турадиган кўшкларга жойлаштирурмиз. Улар у ерда мангу қолурлар. (Яхши) амал қилувчиларнинг мукофоти нақадар яхшидир!
59. Улар сабр қилган ва ёлғиз Парвардигорларигагина таваккул қиладиган зотлардир.
60. Ўз ризқини кўтара (топа) олмайдиган қанчалаб жонзотлар бор. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ берур. У эшитувчи ва билувчидир!
61. Қасамки, агар сиз улардан: "Осмонлар ва Ерни яратган, қуёш ва ойни (тоатига) бўйин сундирган зот ким?" - деб сўрасангиз, албатта, улар: "Аллоҳ", - дерлар. Бас, (шундай экан), қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
62. Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилур ва (Ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини) танг қилур. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир!
63. Қасамки, агар сиз улардан: "Осмондан сув (ёмғир) ёғдириб ерни "ўлганидан" сўнг "тирилтирилган" зот ким?" - деб сўрасангиз, албатта, улар: "Аллоҳ", дерлар. Сиз (уларга): "Аллоҳга ҳамд!", -деб айтинг! Йуқ, уларнинг аксарияти ақл юргизмайдилар!
64. Бу дунё ҳаёти фақат (озгина) ўйин кулгидир! Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир.
65. Қачонки, улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан қўрқиб,) Аллоҳга чин ихлос билан илтижо қилурлар. Бас, қачонки, (Аллоҳ уларни қуруқликка чиқариб,) нажот бергач, баногоҳ улар (Аллоҳга яна) ширк келтирурлар.
66. Биз уларга ато этган неъматларга ношукр бўлаверсинлар ва (шу дунёдаги ҳаётдан) "фойдаланиб" қолсинлар. Ҳали яқинда (ҳақиқатни) билиб олажаклар!
67. Улар ўзларининг атрофларидаги одамлар қирғинга учраб турган бир пайтда, Биз (Маккани) осойишта ҳарам қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Наҳотки, улар ботил (бутлар)га имон келтириб, Аллоҳнинг неъмати (Ислом)ни инкор этсалар?!
68. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки Ҳақ (Қуръон) келган чоғда уни ёлғонга ёъйган кимсадан ким ҳам золимроқдир?! Кофирлар учун жаҳаннамда жой бор эмасми?!
69. Бизнинг (ёълимиз)да жиҳод (жидду жаҳд) қилганларни, албатта, Ўз ёълларимизга ҳидоят қилурмиз. Албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчилар билан биргадир!