025. Фурқон сураси
- Жума, Нояб 03 2023
- 12622 марта кўрилди
Фурқон - ажрим этувчи. Яъни, ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни ажрим қилиб берувчи илоҳий китоб. Ундан мурод Таврот, Забур, Инжилнинг асл нусхалари ва Қуръони карим бўлиши мумкин. Сурада Ислом ақидаларига оид масалалар, имон, ислом, куфр, ширк ва охират ҳақида муҳим маълумотлар мавжуд.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
1. Оламлар (инсонлар ва жинлар)га огоҳлантирувчи бўлиши учун Ўз бандаси (Муҳаммад)га Фурқон (Қуръон)ни нозил этган зот баракотли (буюк)дир.
2. У (яна) осмонлар ва Ернинг ҳукмронлигига эга, фарзанд тутмаган, подшоҳликда шериги бўлмаган ва барча нарсани яратиб, (аниқ) ўлчови билан ўлчаб қўйган зотдир.
3. (Мушриклар) эса Уни қўйиб, бирор нарса ярата олмайдиган, (балки) ўзлари яралувчи бўлган, ўзларига ҳам бирор зарар ёки фойда беришга эга бўлмайдиган ва на ўлим беришга, на ҳаёт беришга ва на қайта тирилтиришга эга бўлмайдиган "илоҳлар"ни тутдилар (уларга сиғиндилар).
4. Куфрда бўлганлар: "Бу (Қуръон) фақат (Муҳаммад) ўзи тўқиб олган бир ёлғондир. Унга бу (ишда) бошқа қавмлар (баъзи аҳли китоблар) ёрдам берган", - деб ноҳақлик ва бўҳтон қилдилар.
5. Яна улар: "(Бу) аввалгиларнинг афсоналаридир, (Муҳаммад) уларни кўчириб олган. Бас, (бу афсоналар) унга эртаю кеч ўқиб берилур", - дедилар.
6. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Уни осмонлар ва Ердаги (барча) сирни биладиган зот нозил қилгандир. Албатта, У мағфиратли ва раҳмлидир".
7. (Яна) дедилар: "Бу қандай пайғамбарки, (оддий одамлардек) таом еса ва бозорларда юрса?! Унга (пайғамбарлигини тасдиқлайдиган) бирор фаришта туширилиб, у билан бирга огоҳлантирувчи бўлса эди?!
8. Ёки унга (осмондан эҳтиёжи учун) хазина ташланса эди ёхуд унинг учун бир боғ бўлиб, у (боқ)дан овқатланса эди". Золимлар (мўминларга): "Сизлар фақат бир сеҳрланган кишига эргашмоқдасиз",- дедилар.
9. (Эй, Муҳаммад,) қаранг, улар Сизга қандай масалларни тўқидилар-а?! Бас, улар (ҳақ) ёълдан оздилар. Энди улар ёъл (топиш)га қодир бўлмайдилар.
10. Агар хоҳласа, Сиз учун (шу дунёдаёқ) ўшандан (улар айтган боғ ва хазинадан) яхшироқ нарсани - остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларни қилиб бера оладиган ва Сиз учун қасрларни қуриб берадиган зот (Аллоҳ) баракотли (буюк)дир.
11. йуқ, улар қиёматни инкор этдилар. Биз эса қиёматни инкор этганлар учун дўзахни тайёрлаб қўйгандирмиз.
12. (Дўзах) уларни узоқ жойдан кўргандаёқ унинг ғалаёни ва бўкиригини эшитурлар.
13. Қачонки, кишанланган ҳолларида унинг тор жойига ташланганларида, ўша жойда (ўзларига) ҳалокат тилаб қолурлар.
14. (Шунда уларга): "Сизлар бугун бир ҳалокат эмас, кўп ҳалокатларни тиланглар" (дейилур).
15. (Эй, Муҳаммад, уларга) айтинг: "Шу (дўзах) яхшироқми ёки тақводорларга ваъда қилинган мангулик жаннатими?!" Улар учун (бу) мукофот ва натижадир.
16. Улар учун ўша жойда мангулик ҳолларида барча хоҳлаган нарсалари муҳайё бўлур. Бу Раббингиз зиммасидаги масъулиятли ваъдадир.
17. (Аллоҳ) уларни (мушрикларни) ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган бутларини ҳам тўплаб (уларга): "Менинг анави бандаларимни сизлар ёълдан оздирдингизларми ёки уларнинг ўзлари ёълдан оздиларми?" - дейдиган Кунда,
18. улар дерлар: "Эй, пок Парвардигор, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин бўлмаган эди. Лекин, (Сен) уларни ва ота-боболарини (шундай) таъминладингки, ҳатто улар (Сени) эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокат қавми бўлиб қолдилар".
19. (Эй, мушриклар,) мана, улар (сизлар "Худо"лар деб сиғинган бутлар) айтаётган сўзларингизда сизларни ёлғончи қилдилар. Энди (азобдан) қутулишга ҳам, (ўзларингга) ёрдам қилишга ҳам қодир эмассизлар. Сизлардан ким золим - мушрик бўлса, Биз унга катта азобни тотдирурмиз.
20. (Эй, Муҳаммад,) Сиздан илгари Биз юборган барча пайғамбарлар ҳам, албатта, таом ер ва бозорларда юрар эдилар. Биз сизларнинг баъзиларингизни баъзиларингиз учун синов қилиб қўйдик - (қани,) сабр қила олурмисизлар? Раббингиз эса кўриб турувчи зотдир.
21. Мулоқотимизни умид қилмайдиганлар: "Бизларга (пайғамбарлик учун) фаришталар туширилса эди ёки бизлар Раббимизни (кўзларимиз билан) кўрсак эди", - дедилар. Дарҳақиқат, улар ўзларига бино қўйдилар ва ҳаддан жуда ошиб кетдилар.
22. Улар фаришталарни кўрадиган кунни (қиёмат кунини эсланг). Ўша кунда жиноятчилар учун (ҳеч қандай) хушхабар бўлмас. Ва (фаришталар уларга) дерлар: "(Сизлар учун хушхабар) бутунлай ҳаромдир!"
23. (Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз.
24. Жаннат аҳли эса у кунда энг яхши қароргоҳ ва энг гўзал оромгоҳларда бўлурлар.
25. Булутли осмон ёрилиб, фаришталар (ер юзига) тушириладиган кун (қиёмат)ни эсланг!
26. Ўша кунда ҳаққоний подшоҳлик (ёлғиз) Раҳмон учундир. У (кун) кофирларга кўп қийин кун бўлур.
27. У кунда золим қўлларини (бармоқларини) тишлаб (надомат қилиб), дер: "Еҳ, қани эди, мен ҳам пайғамбар бил
28.Ўлим бўлсин менга! Қанийди фалончини дўст тутмаганимда!
29. Аниқки, менга эслатма (Қуръон) келганидан сўнг, ўша (фалончи) мени ёълдан оздирди". (У кунда) шайтон (ўзига эргашган барча) инсонни ёрдамсиз қўювчидир.
Изоҳ: Қиёмат куни бармоқларни тишлаб пушаймон қилувчи золимдан мурод мазкур оятларда Ақаба ибн Аби Муайт бўлиб, уни Исломдан қайтарган шахс Убай ибн Халафдир.
30. Пайғамбар айтди: "Эй, Раббим! Дарҳақиқат, менинг қавмим (Қурайш қабиласи) ушбу Қуръонни тарк этдилар".
31. Биз (Сиздан олдинги) ҳар бир пайғамбар учун (ҳам) жиноятчи кимсалардан мана шундай душман(лар) илганмиз. Раббингизнинг Ўзи етарли раҳнамо ва ёрдамчидир!
32. Куфрда бўлган кимсалар: "(Нега бу Қуръон унга пайғамбарга) яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинмади?" - дедилар. (Эй, Муҳаммад,) Биз у (Қуръон) билан сизнинг дилингизни устивор қилиш учун мана шундай (оз-оздан нозил қилдик) ва уни тартили билан ўқиб бердик.
33. Улар Сизга (Қуръонни айблаш учун юқоридаги каби) масал (савол) келтирсалар, албатта, Биз Сизга ҳақ (жавоб)ни ва гўзал тафсирни келтириб қўйдик.
34. Улар юзтубан ҳолларида жаҳаннам томонга судралурлар. Ана ўшалар энг мақоми ёмон ва ёълдан озган кимсалардир.
35. Қасамки, Биз Мусога Китоб (Таврот) ато этдик ва биродари Ҳорунни у билан бирга вазир этдик.
36. Сўнгра дедик: "Бизнинг оятларимизни ёлғонга ёъйган қавм (Фиръавн ва унинг қавми) олдига борингиз!" Бас, (ўз куфрларидан қайтишмагач,) Биз уларни (денгизга ғарқ қилиш билан) қириб ташладик.
37. Нуҳ қавмини (есланг)! Қачонки, улар пайғамбарларини инкор этишгач, Биз уларни ғарқ қилдик ва уларни одамлар учун ибрат қилиб қўйдик. Яна Биз (бу каби) золимлар учун (охиратда ҳам) аламли азоб тайёрлаб қўйгандирмиз.
38. Од, Самуд (қабилаларини) ва қудуқ эгаларини ҳамда шу орадаги кўп авлодларни (есланг)!
Изоҳ: Қудуқ эгалари - Шуайб пайғамбарнинг ҳалокатга учраган қавми.
39. Барчаларига масаллар келтирдик ва (гап кор қилмагач), барчаларини бутунлай ёъқ қилиб юбордик.
40. Аниқки, улар (сафар кезларида) шумли ёмғир (яъни, тош) ёг’дирилган шаҳардан ўтгандирлар. Ахир, улар уни кўрмасмидилар (ибрат олмасмидилар)?! йуқ, улар қайта тирилишга умид қилмаган кимсалардир!
41. (Эй, Муҳаммад,) қачонки, улар Сизни кўрсалар: "Аллоҳ мана шуни пайғамбар қилиб юбордими?!
42. Агар сабр қилиб (маҳкам турмаганимизда), ҳақиқатан, у бизларни илоҳларимиздан оздираёзди-я", - деб Сизни масхара қилурлар. Яқинда - азобни кўрган вақтларида, ким ёълдан кўпроқ озган эканини билиб олурлар.
43. Кўрдингизми, ким ҳаво(йи нафс)ларини илоҳ қилиб олган бўлса, Сиз унинг устида муаккал (масъул) бўлармидингиз?!
44. Ёки Сиз уларнинг кўпларини (ҳақ сўзни) тинглай оладилар ё англай оладилар деб ўйлайсизми?! (йуқ, асло!) Улар ҳайвонларга ўхшайдилар, холос. Балки, улар янада ёълдан озганроқдирлар.
45. Парвардигорингизнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа, уни сокин қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра қуёшни унга (соянинг борлигига) далил қилдик.
46. Сўнгра уни астагина Ўзимизга тортиб олурмиз.
47. (Аллоҳ) сизлар учун тунни либос (парда), уйқуни ором қилиб қўйган, кундузни эса (сизлар учун) жонланиш қилган зотдир.
48. У Ўз раҳмати (ёмғири) олдидан хушхабар қилиб шамолларни юборган зотдир. Осмондан пок сув (ёмғир) ёгдирдик.
49. Бу ўлик шаҳар (ерларини) тирилтириш ва Ўзимиз яратган кўплаб чорва ҳайвонлари ҳамда инсонларни суғориш учундир.
50. У (сув)ни эслатма олишлари учун (одамлар) ораларида тақсимлаб қўйдик, (аммо) одамларнинг кўплари фақат ношукрликни истадилар.
51. Агар Биз хоҳласак, ҳар қишлоқ (ва шаҳар)га бир огоҳлантирувчи (пайғамбар) юборган бўлур эдик.
52. Бас, Сиз кофирларга итоат этманг ва у (Қуръон)нинг ёрдамида уларга қарши қаттиқ курашинг!
Изоҳ: Макка мушриклари Ҳазрати Росул (а.с.)дан ота-боболари сиғинган соҳта маъбудларга сигиниш ва янги тавҳид динини тарк этишни таклиф қилганларида, Аллоҳ таоло уларнинг бу таклифини рад этишга ва улар билан илоҳий оятлар асосида баҳс юритишга буюради.
53. (Аллоҳ) икки денгиз (дарё)ни буниси жуда чучук, униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ ва пухта парда қилиб қўйган зотдир.
54. У (ҳақир) сувдан (манийдан) инсонни яратиб, сўнг уни (насл) - насабли ва қуда-анда қилиб қўйган зотдир. Дарҳақиқат, Раббингиз (ҳар ишга) қодирдир.
55. (Кофирлар) Аллоҳни қўйиб, ўзларига фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Кофир ўз Парвардигорига қарши (шайтонга) ёрдамчидир.
56. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизни фақат (мўминларга жаннатдан) хуш хабар берувчи, (кофирларни эса охират азобидан) огоҳлантирувчи қилиб юбордик.
57. Айтинг: "Мен сизлардан унинг устидан (ҳеч қандай) ҳақ сўрамайман, фақат Парвардигори сари ёъл тутишни хоҳлайдиган кишилар бўлса бас".
58. Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг ҳамда Унга ҳамди билан тасбеҳ айтинг! У Ўз бандаларининг гуноҳларидан етарли огоҳдир.
59. У осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги (барча) нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра муставий бўлган зотдир. У Раҳмондир. Бас, У зот ҳақида хабардор (билимдон кишилар)дан сўранг!
60. Қачонки (мушрикларга): "Раҳмонга сажда қилинглар!" - дейилса, улар: "Нима у Раҳмон? Сен буюрган нарсага сажда қилаверамизми?" - дейишади ва (бу сўз) уларни янада (имондан) йироқлаштиради.(Салда ояти)
61. Осмонда буржларни барпо қилган ва унда чироқ (қуёш) ва нурафшон ойни пайдо қилган зот баракотли (буюк)дир.
62. У эслатма олмоқчи ёки шукр қилмоқчи бўлган кишилар учун кеча ва кундузни (ўзаро) ўринбосар қилиб қўйган зотдир.
63. Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозе билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда "Саломатлик бўлсин", деб жавоб қиладиган кишилардир.
64. Улар кечаларни Парвардигорга сажда қилган ва тик турган (бедор) ҳолда ўтказадиган кишилардир.
65. Улар: "Парвардигоро, Ўзинг бизлардан жаҳаннам азобини даф этгин. Дарҳақиқат, унинг азоби ҳалокатлидир.
66. Дарҳақиқат, у энг ёмон қароргоҳ ва энг ёмон мақомдир",- дейдиган кишилардир.
67. Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган ёъллари) бунинг ўртасида - мўътадилдир.
68. Улар Аллоҳ билан бирга бошқа "илоҳ"га илтижо қилмаслар ва Аллоҳ ўлдиришни ман этган жонни ноҳақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар. Ким мана шу (гуноҳлар)ни қилса, гуноҳ (уқубат)га учрар.
69.. Қиёмат кунида унга азоб бир неча баробар зиёда қилинур ва у жойда хорланган ҳолида мангу қолур.
70. Илло, кимки тавба қилса ва имон келтириб, яхши амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонлик (гуноҳ)ларини яхшилик (савоб)ларга айлантириб қўюр. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.
71. Кимки тавба қилиб эзгу (ишларни) қилса, бас, албатта, у Аллоҳ (ризоси ва мағфирати)га қайтган бўлур.
72. Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва беҳуда (сўз ё иш) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (ундан юз ўгирган ҳолларида) ўтарлар.
73. Уларга Парвардигорларининг оятлари эслатилган вақтида у (оятлар)га кар ва кўр ҳолларида йиқилмайдилар (балки уларни англаб-билиб амал қилурлар).
74. Улар: "Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин", - дейдиган кишилардир.
75. Айнан ўшалар сабр қилганлари сабабли (жаннатдаги) юксак даражалар билан мукофотланурлар ва у жойда (фаришталар томонидан) салом ва омонлик билан қарши олинурлар.
76. Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ ва энг гўзал даргоҳдир.
77. (Эй, Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: "Агар дуоларингиз бўлмаганида, Парвардигорим сизларга парво қилмас эди. Бас, сизлар (У юборган пайғамбарни) инкор этдингиз. Энди, албатта, сизларга (азоб-уқубат) лозим бўлур".