close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

021. Анбиё сураси

Анбиё - пайғамбарлар. Сурада Аллоҳнинг якка-ягоналигига ақлий далиллар, Еру осмонлар, барча мавжудотлар Аллоҳнинг ҳикмати ва қудрати билан яратилганлиги ва бошқа ақида ва ибодатга доир оятлар баён этилади. Суранинг номига монанд, унда Иброҳим, Ишоқ, Яъқуб, Лут, Нуҳ, Довуд, Сулаймон, Айюб, Исмоил, Идрис, ЗулКифл, Зун-нун (Юнус), Закариё ва Исо (а.с.)лар тўғрисида ҳам маълумотлар берилган.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Одамларга ҳисоботлари (қиёмат куни) яқинлашиб қолди. Улар ҳануз ғафлатда, (имон ва амалдан) юз ўгирувчидирлар.
2. Уларга Парвардигорлари (томони)дан бирор янги эслатма (оят) келса, албатта, уни ўйнаб (масхаралаб) туриб тинглайдилар.
3. Диллари эса ғофилдир. Золим (кофир)лар: "Бу (Муҳаммад) ўзларингизга ўхшаган бир одам-ку! Кўриб туриб, сеҳрга (алданиш учун) келаверасизларми?!" - (деб) ўзаро шивирлашдилар.
4. (Шунда Муҳаммад) айтди: "Раббим осмону заминдаги (ҳар бир) сўзни билур. У эшитувчи ва билувчидир".
5. "Балки, - дедилар улар. - (Муҳаммад ваҳий деб даъво қилаётган сўзлар) – алғов-далғов тушлардир, балки уни ўзи тўқиб олгандир, балки у шоирдир. Бас, у ҳам илгари юборилган пайғамбарлар каби бирор мўъжиза келтирсин!"
6. Улардан олдин, Биз ҳалок қилган бирор шаҳар (аҳолиси) имон келтирган эмас, бас, улар имон келтирармидилар?!
7. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сиздан илгари ҳам фақат эркакларни ўзимиз ваҳий қилган ҳолда (пайғамбар этиб) юборганмиз. Бас, (эй, Макка аҳли,) агар билмайдиган бўлсангизлар, (Таврот, Инжилни биладиган) зикр аҳлидан сўранглар!
8. Биз у (пайғамбар)ларни таом емайдиган бир жасад қилган эмасмиз ва улар мангу ҳаёт кечирувчи ҳам эмас эдилар.
9. Сўнгра (берган) ваъдамизга вафо қилиб, у (пайғамбар)ларга ўзимиз хоҳлаган имонли кишилар билан бирга нажот берганмиз ва ҳаддан ошувчиларни эса ҳалок қилганмиз.
10. Дарҳақиқат, сизларга Китоб (Қуръон) нозил қилдик. Унда сизларнинг зикрингиз бордир. (Буни) англамайсизларми?!
11. Қанчалаб золим қишлоқ (аҳли)ни ҳалок қилдик ва уларнинг ортидан бошқа қавмларни пайдо қилдик.
12. Бас, қачонки, улар азобимиз (келиши)ни сезиб қолишгач, бирданига у жойдан қочиб қолурлар.
13. (Шу пайт фаришталар): "Қочманглар, маишатга ботган жойларингизга, ўз масканларингизга қайтинглар, балким сўроқ қилинурсизлар", (деганларида):
14. (Улар ўзаро): "Эй, ҳолимизга вой! Дарҳақиқат, бизлар золим эканмиз", - дедилар.
15. Бас, то Биз уларни (гиёҳ каби) ўрилган, (олов каби) ўчган (ўлган) ҳолга келтиргунимизча шу (ҳол) уларнинг даъво (дод-вой)лари сифатида давом этди.
16. Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб (беҳуда) яратганимиз ёъқ.
17. Бордию, ўйин-кулги қилишни (хотин ва фарзанд орттиришни) истасак, агар (шундай) қилувчи бўлганимизда ҳам уни ўз ҳузуримиздан (яъни, фаришталардан ёки жаннат ҳурларидан) қилган бўлур эдик.
18. йуқ, (Биз) Ҳақ (Қуръон)ни ботил (жаҳолат)нинг устига ташлаймиз, бас, уни эзиб юборгач, бехос (ботил) ёъқ бўлур. Сизларга эса (эй, мушриклар, Аллоҳнинг бундай) сифатлаганингиз сабабли ҳолингизга вой!
19. Осмонлар ва Ердаги борлиқ Уникидир. Унинг ҳузуридаги зотлар (фаришталар) Унинг ибодатидан орланмайдилар ҳам, чарчамайдилар ҳам.
20. Улар туну кун сусткашлик қилмасдан (Аллоҳга) тасбеҳ айтадилар.
21. Ёки улар (мушриклар) ердан (тош, ёғочлардан ўликларни) тирилтира оладиган "илоҳларни" ўзлаштирдиларми?!
22. Агар иккиси (Ер ва осмон)да Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, ҳар иккиси бузилиб кетган бўлур эди. Бас, Арш эгаси бўлмиш Аллоҳ улар сифатлаётган (шериклардан) покдир.
23. У ўзи қиладиган бирор нарса ҳақида жавобгар эмас, балки улар (бандалар) жавобгардирлар.
24. Ёки Уни қўйиб (бошқа) "илоҳ"ларни ўзлаштирдиларми?! (Эй, Муҳаммад,) айтинг: "Ҳужжатингизни келтирингиз! Мана шу мен билан бирга бўлган (мўминларнинг) эслатмаси (Қуръон) ва мендан аввалгиларнинг эслатмалари (Таврот, Инжил). йуқ, уларнинг аксарияти Ҳақиқатни билмай туриб, (Ундан) юз ўгирувчилардир".
25. (Эй, Муҳаммад,) Сиздан илгари Биз юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: "Мендан ўзга илоҳ ёъқ, бас, Менга ибодат қилинглар", - деб ваҳий юборгандирмиз.
26. Улар (яъни мушриклар): "Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор", - дейдилар. У эса бундан мутлақо покдир! йуқ, (фаришталар) азизу мукаррам бандалардир.
27. (Фаришталар) Ундан илгари бирор сўз айтмайдилар. Улар (Аллоҳнинг) амри билангина иш қилурлар.
28. (У) уларнинг олдиларидаги (қиладиган) ва орқаларидаги (қилиб ўтган) ишларини билур. Улар фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар. Уларнинг (ўзлари) Ундан хавфсираб қўрқиб турурлар.
29. Улардан қайси бири: "Мен ҳам (Аллоҳдан) ўзга бир илоҳман", деса, бас, Биз ўшани жаҳаннам билан жазолаймиз. Барча золимларни ана шундай жазолаймиз.
30. Кофир бўлганлар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) яхлит бўлганини, бас, Биз уларни ёриб юборганимизни ва барча тирик мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам имон келтирмайдиларми?!
31. Ер уларни (одамларни) тебратмасин учун унда тоғларни (пайдо) қилдик ва ёъл топиб юришлари учун унда кенг дара ва ёълларни пайдо қилдик.
32. Осмонни сақланиб турувчи том қилиб қўйдик. Улар (мушриклар) эса уларнинг аломатларидан юз ўгирувчидирлар.
33. У кеча ва кундузни, қуёш ва ойни яратган зотдир. (Бу иккисининг) ҳар бири фалакда сузиб юрар.
34. (Эй, Муҳаммад,) Биз сиздан аввал бирор одамзотга мангу ҳаёт берган эмасмиз, Сиз ўладигану, улар мангу қолувчиларми?!
35. Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Биз сизларни ёмонлик билан ҳам, яхшилик билан ҳам синаб, имтиҳон қилурмиз. (Кейин) фақат бизгагина қайтарилурсизлар.
36. (Эй, Муҳаммад,) қачон кофир бўлганлар Сизни кўрсалар, фақат (бир-бирларига Сизни кўрсатишиб): "Илоҳларингизни айблайдиган кимса мана шуми?" - (дейишиб) масхара қиладилар. Ҳолбуки, уларнинг ўзлари Раҳмоннинг зикри (Қуръон)ни инкор этувчилардир.
37. (Ҳақиқатан) инсон шошқалоқ қилиб яратилгандир. Яқинда Мен сизларга ўз аломатларимни кўрсатурман. Бас, Мени шошилтирмангиз!
38. Улар: "Агар ростгўй бўлсангиз (айтинглар-чи), мана шу ваъда қачон бўлади?" - дерлар.
39. Агар кофир бўлганлар на олдиларидан ва на ортларидан оловни тўса олмай қолишадиган, уларга ёрдам берилмайдиган вақтни (қиёмат куни шиддатини) билсалар эди, (бу сўзларни айтмаган бўлур эдилар).
40. йуқ, (қиёмат) тўсатдан келиб, уларни ҳайрону лол қилиб қўяр, бас, уни қайтаришга кучлари етмас, уларга (тавба учун) муҳлат ҳам берилмас.
41. (Эй, Муҳаммад,) аниқки, Сиздан аввалги пайғамбарлар ҳам масхара қилинган. Бас, уларнинг устидан кулган кимсаларни ўзлари масхара қилган нарсалари (Аллоҳнинг азоби) қамраб олгандир.
42. Айтинг: "Кечасию кундузи сизларни Раҳмон (азоби)дан ким сақлай олур?!" йуқ, улар Парвардигорлари зикридан юз ўгирувчилардир.
43. Ёки уларда Биздан ўзга ҳимоя қиладиган "илоҳлар" борми?! Улар ўзларига ёрдам қилишга ҳам қодир эмаслар ва улар Биз (томон)дан ҳам ҳимоя қилинмаслар.
44. йуқ, Биз уларни (кофирларни) ва ота-боболарини (дунё матоларидан шундай) фойдалантирдикки, ҳатто уларга умр узун кўринди. Ахир, улар Биз ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни (куфр дунёси қисқариб бораётганини) кўрмайдиларми?! Бас, улар ғолибмилар?!
45. Айтинг: "Мен сизларни фақат ваҳий билан огоҳлантирурман. (Лекин) "карлар" огоҳлантирилаётган вақтларида даъватни эшитмайдилар".
46. Қасамки, агар уларга Раббингизнинг азобидан андак етса, албатта, улар: "Ҳолимизга вой! Дарҳақиқат, бизлар (ўзимизга) золим эканмиз", - деб қолурлар.
47. Биз қиёмат куни учун адолатли тарозилар қўюрмиз, бас, бирор жонга заррача зулм қилинмас. Агар хантал (ўсимлиги) уруғидек (яхши ёки ёмон амали) бўлса ҳам, ўшани келтирурмиз! Биз ўзимиз етарли ҳисоб-китоб қилувчидирмиз.
48. Дарҳақиқат, Биз Мусо ва Ҳорунга Фурқон (Таврот), зиё ва тақводор кишилар учун эслатма ато этдик.
49. Улар Парвардигорларидан ғойибона қўрқурлар ва қиёматдан ҳам улар хавфда турувчилардир.
50. Бу (Қуръон) Биз нозил қилган муборак эслатмадир. Ҳали сизлар уни инкор қилувчимисизлар?!
51. Дарҳақиқат, Биз (Мусодан) илгари Иброҳимга тўғри ёълни ато этдик. Биз уни билувчимиз.
52. Ўшанда (Иброҳим) отаси ва қавмига: "Сизлар доимо сиғинадиган бу ҳайкаллар нимадир?!" - деди.
53. (Улар) айтдилар: "Бизлар ота-боболаримизни уларга сиғинган ҳолда топганмиз".
54. (У) деди: "Дарҳақиқат, сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам очиқ залолатда экансизлар".
55. (Улар) айтдилар: "Бизга ҳақ нарсани келтирдингми ёки сен ўйин қилувчиларданмисан?"
56. (У) деди: "йуқ! Сизларнинг Раббингиз (бутлар эмас, балки) осмонлар ва Ернинг Парвардигорики, уларни ўзи яратгандир. Мен бунга гувоҳлик берувчилардандирман.
57. Аллоҳ номига қасамки, сизлар ўгирилиб (байрамга) кетганларингиздан кейин бутларингизга макр (ҳужум) қилурман".
58. Бас, у (бутларни) парчалаб ташлади. Фақат, "(мушриклар бутларнинг) каттасига қайтсинлар" (деб) ўшанигина (қолдирди).
59. Улар (қайтиб келиб): "Бизнинг илоҳларимизни ким бундай қилди? (Ким бўлса ҳам) у золимлардан экан", - дедилар.
60. Улар (айримлари) айтишди: "Уларни гапириб (айблаб) юрадиган Иброҳим деган бир йигитни эшитгандик".
61. (Шунда уларнинг катталари): "Уни одамлар олдига келтирингиз, шояд улар гувоҳ бўлишса", - дейишди.
62. (Уни келтиришгач): "Илоҳларимизни сен шундай қилдингми, эй, Иброҳим?" - деб (сўрашди).
63. (Иброҳим) айтди: "йуқ, бу ишни уларнинг каттаси - мана бу (ҳайкал) қилди. Бас, улардан сўранглар, агар гапира олсалар".
64. Бас, (мушриклар) ўзларига (ҳушларига) келиб (бир-бирларига): "Сизлар ўзингиз золимларсиз", - дедилар.
65. Сўнгра, яна бошлари айланиб: "Сен уларнинг гапирмасликларини яхши билардингку?!" - дейишди.
66. (Иброҳим) айтди: "Ахир, Аллоҳни қўйиб, сизларга бирор фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?!
67. Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам туф-е! Ахир, ақл юргизмайсизларми?!"
68. (Намруд бошчилигидаги мушриклар) дедилар: "Уни ёқиб юборинглар! Агар қилувчи бўлсаларинг (шу иш билан) илоҳларингизга ёрдам қилинглар!"
Изоҳ: Мушриклар катта олов ёқиб, Иброҳим (а.с.)нинг қўл-оёқларини боғлаб, бир манжаниққа (тош отиш қуроли) солиб оловга отдилар.
69. Биз айтдик: "Эй, олов, Иброҳим учун салқин ва омонлик бўл!"
70. Улар (Иброҳимга) макр қилмоқчи бўлдилар. Биз эса уларнинг ўзларини кўпроқ зиён кўрувчи қилиб қўйдик.
71. Унга ҳамда Лутга нажот бериб, (уларни) Биз барча оламлар учун муборак қилган ер (Шом)га (юбордик).
72. Биз (Иброҳимга) Ишоқни ҳадя этдик ва Яъқубни ҳам (набира қилиб) қўшиб бердик ҳамда барчаларини солиҳ кишилар қилдик.
73. Яна уларни Бизнинг амримиз билан (одамларни) ҳидоят этадиган пешволар қилдик ва уларга яхши амаллар қилишни, намозни тўла адо этишни ва закот беришни ваҳий қилдик. Улар Бизгагина ибодат қилувчи бўлдилар.
74. Лутга эса ҳикмат ва илм ато этдик ва уни ифлос ишлар қилувчи қишлоқ (аҳли)дан қутқардик. Дарҳақиқат, улар ёмон, бузуқ қавм эдилар.
75. Уни (Лутни) ўз раҳматимизга дохил қилдик. Ҳақиқатан, у солиҳлардандир.
76. Нуҳни (есланг), у илгари нидо қилганида, Биз уни (нидосини) мустажоб қилиб, ўзини ва аҳлини буюк ғамдан қутқардик.
Изоҳ: Буюк ғам - тўфон балоси.
77. Унга оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм устидан ғалаба ато этдик. Дарҳақиқат, улар ёмон қавм эдилар. Бас, уларни барчасини ғарқ қилиб юбордик.
78. Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм қилган кезларини (есланг). Ўшанда унга қавмининг қўйлари (тунда) кирган (ва уни пайҳон қилган) эди. Биз уларнинг (чиқарган) ҳукмига шоҳид эдик.
79. Бас, Биз уни Сулаймонга англатдик. Биз ҳар иккисига ҳикмат (пайғамбарлик) ва илм ато этдик. Тоғлар ва қушларни Довуд билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб бўйин сундириб қўйдик. Биз шундай қила олувчидирмиз.
Изоҳ: Ривоят. Довуд билан Сулаймон (а.с.)лар ҳузурига икки даъвогар келиб, улардан бирининг қўйлари иккинчисининг экинзорига кириб, пайҳон қилиб кетганини айтиб, фатво сўрайдилар. Довуд (а.с.) қўйлар экинзор эгасига бериб юборилсин, дейдилар. Шунда Сулаймон (а.с.) бу ҳукмга эътироз билдириб, қўйларни экинзор эгасига, ерни эса қўйларнинг эгасига бериб, экинзорни аввалги ҳолига келтиргандан кейин қўйларни қайтариб беришга, бу вақтгача туғилган қўзилар эса экинзор эгасида қолдирилишини таклиф этадилар. Довуд (а.с.) бу ҳукмга рози бўладилар.
80. Унга (Довудга) сизларга зиён етишдан сақлайдиган совут ясаш санъатини таълим бердик. Бас, сизлар шукр қилувчимисизлар?!
81. Сулаймонга эса бўронли шамолни (бўйин сундириб), унинг амри билан Биз муборак қилган замин (Шом) сари эсадиган (қилиб қўйдик). Биз барча нарсани билувчидирмиз.
82. Яна шайтон (жин)лардан у (Сулаймон) учун ғаввослик қиладиган ва бундан бошқа ишларни ҳам адо этадиганларини (яратдик). Яна Биз уларни қўриқлаб турувчи бўлдик.
83. Айюбнинг эса Парвардигорига нидо қилиб: "(Парвардигорим,) менга мусибат етишди. Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлироғидирсан", - деб илтижо қилган пайтини (есланг).
84. Бас, Биз уни (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги заҳматни кетказдик ҳамда ўз ҳузуримиздан меҳрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб (Айюбга) оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарида аҳлу авлод ато этдик.
Изоҳ: Айюб пайғамбар қадимдан сабр-тоқат бобида машҳури жаҳон бўлиб, у зарбул-масалга айланиб кетган. Зеро, у шайтоннинг ҳасадига жавобан Аллоҳнинг юборган барча мусибат ва дардларига сабр қилган, шикоят қилмаган. Бу ишларнинг ажрини ёруғ дунёда қисман олишга муяссар бўлганлар.
85. Исмоил, Идрис ва Зул-кифлни (есланг). Барчалари сабр қилувчилардандир.
86. Биз уларни ўз раҳматимизга дохил қилдик. Дарҳақиқат, улар солиҳ зотлардандир.
87. Зуннун (Юнус)нинг (ўз қавмидан) ғазабланган ҳолда (қишлоғидан чиқиб) кетиб, Бизни унга қарши чиқа олмайди, деб ўйлаган пайтини, сўнг (Биз уни балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин) қоронғу зулматлар ичра: "Сендан ўзга илоҳ ёъқдир. Сен (барча) нуқсонлардан покдирсан. Дарҳақиқат, мен (ўзимга) зулм қилувчилардан бўлдим", - деб нидо қилган (пайтини эсланг)!
88. Бас, Биз унинг (дуосини) мустажоб қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз.
89. Закариёнинг: "Эй, Раббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма (меросхўр фарзанд ато эт), ўзинг ворисларнинг яхшироғидирсан", - деб нидо қилган пайтини (есланг).
90. Бас, Биз уни (дуосини) мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ато этдик ҳамда жуфти (ҳалоли)ни ўнглаб (туғадиган қилиб) қўйдик. Дарҳақиқат, улар (мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо қилар эдилар ҳамда Бизга итоат этувчи эдилар.
91. Яна ўз номусини сақлаган аёлни (Марямни эсланг). Бас, руҳимиздан унга пуфладик (у Исога ҳомиладор бўлди) ва уни ҳамда ўғлини оламлар учун аломат қилдик.
92. (Эй, инсонлар,) сизларни ушбу динингиз (аслида) бир дин (яъни, Ислом)дир. Мен эса (барчаларингизнинг) Раббингиздирман. Бас, Менга ибодат қилингизлар!
93. (Одамлар) эса ишларини (динларини) ўзаро бўлиб олдилар. Барча(лари) Биз сари қайтувчидирлар.
94. Бас, ким мўминлик ҳолида солиҳ (амал)лардан қилса, унинг саъй-ҳаракати зое кетмас. Биз, албатта, уни ёзиб қўювчидирмиз.
95. Биз ҳалок қилган қишлоқ (аҳли) қайта (ҳаётга) келмаслиги мумкин эмасдир.
96. То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган,
97. ҳаққоний ваъда (қиёмат) яқин бўладиган вақтда бехос кофир бўлганларнинг кўзлари қотиб: "Эй, ҳолимизга вой, бизлар бундан ғафлатда эканмиз. (йуқ), балки бизлар золим эканмиз" (дейдилар).
98. (Эй, мушриклар,) сизлар ва Аллоҳни қўйиб сиғинаётган (бут)ларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар Унга тушувчидирсизлар!
99. Агар ўша (маъбуда)лар (чиндан ҳам) шоҳлар бўлганида, (жаҳаннамга) тушмаган бўлур эдилар. Барчалари у ерда мангу қолувчидирлар.
100. Улар учун у жойда (фақат) дод-фарёд қилишгина бордир. Улар у ерда (ҳеч нарсани) эшитмаслар.
101. Албатта, Биз (томон)дан собиқан гўзал (мартаба) берилган зотлар - айнан ўшалар (жаҳаннамдан) узоқ қилинганлардир.
102. Улар унинг (оловнинг) шарпасини ҳам эшитмаслар. Улар ўзлари истаган неъматларда мангудирлар.
103. Уларни Буюк даҳшат (қиёмат) ғамгин қилмас. Уларни фаришталар: "Мана шу сизларга ваъда қилинган кундир", - деб кутиб олурлар.
104. У кунда Биз осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўраган каби ўраб, биринчи марта қандай яратган бўлсак, (ўша ҳолга) қайтарурмиз. (Бу) Бизнинг зиммамиздаги ваъдадир. Албатта, Биз (шундай) қилувчидирмиз.
105. Биз Зикрдан сўнг Забурда: "Албатта, (жаннатдек) ерга фақат Менинг солиҳ бандаларим ворис бўлурлар", - деб ёзиб қўйгандирмиз.
Изоҳ: Бу ердаги "Зикр" сўзидан мурод Таврот китоби ёки Лавҳи маҳфуздир.
106. Албатта, бунда ибодат қилувчилар қавми учун етарли нарса бордир.
107. (Эй, Муҳаммад,) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз.
Изоҳ: Оятдаги раҳмат жуда кенг маънони англатади. Уларни билиш учун Муҳаммад (а.с.)нинг келишлари, шариатларининг бағрикенглиги, ҳатто куфр ва ширк аҳлига ҳам зулмни раво кўрмаслиги, меҳр оқибат, эзгулик каби фазилатлар манбаи бўлганликларини келтириш мумкин.
108. Айтинг: "Менга илоҳингиз ягона Илоҳ экани ваҳий қилинур. Бас, (енди) мусулмонмисизлар?"
109. Бас, агар юз ўгирсалар, айтинг: "Мен сизларга (ваҳийни) баробар эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинган (қиёмат азоби) яқин ё йироқлигини эса билмасман.
110. Албатта, У сўзнинг ошкорасини ҳам билур, сизлар яширадиган (сўзлар)ни ҳам билур.
111.Билмайман, эҳтимол бу (жазонинг кечиктирилиши) сизлар учун бир синов ва бир оз вақтгача (ўлгунингизгача) фойдаланишдир".
112. (Муҳаммад) айтди: "Эй, Раббим! ўзинг ҳаққоний ҳукм қилгин! Раббимиз меҳрибондир ва сизларнинг (ноўрин) сифатлашларингизга қарши Ундан мадад сўралувчидир".

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase