close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

104. Ҳумаза сураси

“Ҳумаза” – бировнинг ортидан имо-ишора ва истеҳзо билан ғийбат қилувчи шахсдир.
Сурада дунёпарастликка ўта берилиб кетган, фақат бойликка суянувчи, ўзгаларни писанд қилмай устиларидан кулувчи куфрга кетган шахслар қораланиб, уларнинг охирати ачинарли экани уқтирилади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1.(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!
2. Қайсики, у мол-дунёни йиғиб, уни санагани-санаган
3. ва моли (бойлиги) уни абадий қолдиради деб ўйлайдиган кимсадир.
4. Йўқ! Қасамки, албатта, у «Ҳутама»га ташланур!
5. (Эй, инсон!) «Ҳутама» нима эканлигини сенга не ҳам англатур?!
6. (У) ёқиб қўйилган Аллоҳнинг бир оловидирки,
7. у баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур.
8. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир.
9. (Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase