close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

103. Аср сураси

Аср билан Аллоҳ таоло қасамёд этиб, сурада баён этилган тўрт хислатдан маҳрумликда яшаган инсоннинг бутун умри зиёнкорлик ва бахтсизликда ўтгандир, деб таъкидлайди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман)

1. Аср билан* қасамёд этурманки,
* “Аср” сўзи араб тилида бир неча мазмунга далолат қилади. Жумладан, аср намози, ҳар юз йиллик муддат, Пайғамбаримиз (а.с.) яшаган аср каби маъноларни ўз ичига олади.
2. (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир!
3. Фақат имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase