Рўзани очиб юборувчи замонавий омиллар
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Аллоҳга ҳамд ва сўнгидан пайғамбар келмайдиган зотга дуо ва саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Кимлар рўза тутмаса жоиз?
Бир биродарим рўза тутди, орада бир кун касал бўлиб қолди ва шу куни рўза тута олмади. Шу тута олмаган рўзаси сабаблими ёки сабабсизми? Яна, иложи бўлса, рўза қайси пайтда сабабли ва сабабсиз бўлиши ва унинг ҳар бирига неча кундан тутиб бериш лозимлигини айтиб берсангиз.
Рўза: унинг тарихи, ҳақиқати, мақсадлари
Биз ушбу мақолада рўзанинг ҳукмлари, уни нима бузадию, нима бузмаслиги ҳақида гапирмоқчи эмасмиз, балки, рўзанинг моҳияти, унинг шахс ва жамият ислоҳотидаги таъсири, унинг ҳикматлари ва мақсадлари борасида сўз юритмоқчимиз.
Рўза Ислом динининг беш рукнидан биридир. У Парвардигор томонидан ҳар бир мусулмонга фарз қилинган.
Рамазоннинг 41та фазилати
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Расулимиз Муҳаммад Мустафога энг улуғ дуруду салавотлар бўлсин! Аллоҳ таоло Еру Осмонларни яратиб, Қуёш ва Ойни йил ва ой-кунларни ҳисоб-китоб қилиш асоси қилиб белгилаганида ойларни ўн иккита бўлишини ирода қилди. У Зот бу ойлар ичидан Ўзи истаганини бошқалардан афзал қилди ва айримларини маълум ибодатлар учун танлади. Ана шундай танлаб олинган ойларнинг гултожиси – бу Рамазон ойидир.
Рамазонни қаршилаб
Баъзи кишиларимизда "Рўзадор кишини тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади", деган гапни нотўғри талқин этиб, ифторлик маросими қилиб, кўп одамларни чаўириб, кейин ўзи рўза тутмай юравериш одати ҳам йўқ эмас. Бу одат мутлаўо нотўғри тушунча оўибатидир. Аввало рўза тутганларга таом берган киши, рўза тутганнинг савобини олади, дегани "ўзи рўза тутмаса бўлаверади", дегани эмас. Қолаверса ҳеч бир савоб иш шариатда фарз қилинган ибодатни адо қилмай қўйишга сабаб бўла олмайди.
Рамазони шариф
Ҳар йили муборак Рамазон ойи яқинлашиб келар экан кишилар уни кутиб олиш учун тайёргарлик кўра бошлайдилар. Лекин афсуски, бу тайёргарликларнинг кўпи Рамазони шарифнинг асл моҳиятидан узоқ бўлган тайёргарликлар бўлади. Аслида йилнинг ўн икки ойининг энг улуғи бўлган, алоҳида ажраб чиққан, Аллоҳ таоло ўзининг охирги китоби ва абадий мўъжизаси Қуръони Каримни нозил этган, рўзасини тутишга амр қилган бу мўътабар ойни бошқачароқ кутиб олиш лозим бўлади.
Ҳей, бақалоқ! Уйғон!
Рамазони шариф мукаррам ой. Ундан унумли фойдаланиб қолиш керак. Рамазондан фойда кўрмасдан чиқиш катта надомат ва улкан йўқотиш бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг қуйидаги гапларига қаранг: "Кимки бу ойнинг яхшиликларидан маҳрум қолса, ҳақиқатдан ҳам маҳрум қолгандир!” (Насоий, Аҳмад, Байҳақий ривоятлари).
Янги ойни кўриш ва рўзани бошлаш
САВОЛ: Мусулмонлар Рамазон рўзасини янги ойни кўриб тутадилар. Янги ойни, ҳилолни кўришнинг нима ҳикмати бор?
ЖАВОБ: Мусулмонларнинг оммавий қиладиган бундай ишлари беҳикмат эмас, албатта. Рамазон рўзасинигина янги ойни кўриб бошламайдилар, балки, уни тугатишда ҳам янги ойни кўрадилар, Зулҳижжа ойини бошлашда ва шу тариқа қурбон ҳайити кунини белгилашда ҳам шу йўлни тутадилар. Бундай қилишнинг ўзига хос бир неча сабаблари бор. Улардан асосан учтасини келтирамиз:
Тошкентда хатми Қуръон ўтадиган қорилар
Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимиз жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам бу йили 107 масжидда хатми Қуръон қилинади. Қуйида масжидларда хатми Қуръон ўқиб берувчи қорилар билан танишишингиз мумкин:
Колл-центр – диний саволларга телефон орқали жавоб беради
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.