close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
06.04.2020 14:25

Коронавирусга чалиниш рискига йўл қўмаслик учун Қозоғистон диний ташкилотларига байрам хизматларини онлайн-режимда ўтказиш тавсия этилди. Ахборот ва жамият ривожланиши вазири Даурен Абаев диний байрамлар вақтида карантин режимига риоя қилишга чақирди.

06.04.2020 00:00

Араб тилидаги интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Миср Вақф ишлари вазирлиги 4 апрелда мамлакатда коронавирус тарқалишига кураш доирасида Рамазон ойида жамоат учун ифторликлар ўтказишни ман этишини маълум қилган. Вақф ишлари вазирлиги эҳсон қилиш ниятида бўлганларни Рўза ойи бошланишидан олдин атаганларини нақд пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида фақир ва эҳтиёжмандларга тарқатишга чақирди.

03.06.2019 00:06

Рамазондан сўнг

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Иззатига бўйинлар таслим бўлган, Унинг нуридан барча зулматлар ёришиб кетган ва шариъатидан дунё ва охират обод бўлган Зотга ҳамду санолар бўлсин, бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбаримиз Муҳаммадга ва унинг аҳли байти ва саҳобаларига салавот ва саломлар бўлсин.

02.06.2019 06:15

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” маълум қилди.

02.06.2019 05:54

1 юнда Туркия дин ишлари Бошқармаси (Диянет) очиқ майдонда кенг кўламли таровеҳ намозмни ташкил қилди. Майдон 300 минг кишининг ибодат қилиши учун мўлжалланган бўлди, дея хабар беради Yeni Safak Диянет раҳбари Али Эрбан журналистларга берган маълумотга кўра, тадбир Истанбулнинг Yeni kapı туманида бўлиб ўтди.

31.05.2019 10:12

Ифторлик дастурхонига патир олиш учун новвойхонага кирдим. Харидимни қилиб, чиқиб кетаётгандим “Бир дона нон беринг” деган маҳзун сас қулоғимга чалинди.  Бошимни кўтариб, овоз келган томонга қарадим. Уст-боши юпун, оёғидаги резина шиппаги едирилиб кетган аёл музтаргина новвойга термулаб турарди. Юрагим қалқиб кетди. Елим халтадаги иссиқ патирдан таралаётган тафт оташ каби бутун вужудимни ёндирарди. Бўғзимни ачиштираётган тугун нафас олишга тўсқинлик қилар, на ортга қайтишни, на олдга юришни билмай қолдим...

31.05.2019 09:52

Бизни умр бўйи тутгин, Рамазон

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

Ўн бир ой интиқ кутганимиз, шоду хуррамлик билан қаршилаб, астойдил ихлос билан ўтказганимиз Рамазон ойи ҳам ниҳояланиб бормоқда. Насиб этса Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасидамиз. Гарчанд Рамазоннинг кетиши кўнгилга ҳузун солса-да, рўза ибодатининг ҳаловати ва сокинлиги йил бўйи руҳимизга ҳамроҳлик қилишидан умидвор бўлиб, муборак ойни байрам билан кузатамиз. Зеро ушбу кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ катта байрам саналади.

31.05.2019 08:19

Умрга татигулик кеча!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Рамазони ойининг охирги ўн кунлигида Қадр деб аталмиш бир кеча бордир. Бу кеча минг ойдан афзалдир. Барча мусулмонлар айни шу кечани исташлари, унинг баракотидан насибадор бўлишга уринишлари қадимдан маълум. Бу иштиёқнинг масдари Қуръони Каримдаги Қадр сураси ва Қадр кунининг фазли борасидаги келган ҳадиси шарифлардир.

29.05.2019 06:42

Рамазон – депрессиядан даво

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик

Депрессия – мутахассислар маълум бир моделни ташкил қиладиган белгилар ва аломатлар тўпламини шундай тавсифлайди. Олимлар депрессиянинг тўққизта классик белгисини аниқладилар. Дастлабки икки аломат ушбу руҳий хасталикка ташхис қўйишда фойдаланилади.

29.05.2019 06:29

Рамазонга муносабат

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Ҳаётимиз сифатини белгилаб берадиган асосий нарса нима? Энди, рўзанинг ташвишини қила бошлаган экансиз, бизнинг жавобимиз батта бўлади – овқат. Таом тановул қилиш кайфиятни яхшилайди ва умуман, кўп жиҳатдан хулқ-атворни белгилаб беради. Овқат бизнинг устимиздан ҳукмронлик қилади, чунки бизга ғайрат-шижоат беради, унумдорликни оширади ва шу тариқа, одамнинг яхшироқ бўлишига хизмат қилади, шундай эмасми?

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase