Тиббиёт рўза тутишга чақиради
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рўза тутинг – саломат бўласиз» деганлар. Эй инсонлар! Қодир таоло Ўзининг муқаддас Каломи Қуръони Каримда биздан аввалгиларга фарз қилингани каби, бизларга ҳам рўза тутиш фарз қилингани ҳақда марҳамат қилади. Шундай экан, муборак Рамазон ойида тақво хислатини намоён қилиб, ўзимизни Аллоҳ таолога холис ва тўлиқ топшириб, рўза тутайлик! Аллоҳ таолодан тақво қилайлик, У Зотга тавба қилайлик, энди шайтоннинг йўлига зинҳор юрмасликка азму қарор қилайлик, У Зотдан ёрдам сўрайлик – шояд Роббимиз бизни Ўзининг анбиёлари кўрсатган табаррук маърифат йўлига ҳидоят қилса…
Хотиржам ва жанжалсиз рўза
Рўза тутаётган одам ғазабланса ёки асабийлашса, унинг танаси кўп миқдорда адреналин ишлаб чиқаради. Ҳиссиётлар жунбушга келган вақтда унинг даражаси меъёрдагидан 20-30 баробарга ошиб кетиши ҳам мумкин. Агар бу ҳолат куннинг аввалида рўй берса, яъни овқат ҳазм қилиш вақтига тўғри келиб қолса, нормал овқат ҳазм қилиш жараёни бузилади ва тананинг бошқа аъзолари фаолияти ҳам ишдан чиқади.
Расулуллоҳ билан бирга Рамазон
Ҳар йили Рамазонга бир икки ҳафта қолганида мен ўзимча муқаддас ойда нима қилишим кераклиги ҳақида режалар туза бошлайман. Ҳар йилги Рамазонда Аллоҳ таоло билан қандайдир янги муносабатлар бошланишига умид қиламан. Ўзимча яхши мусулмон бўлишга ва айнан ўша Рамазонда ўзимининг ёмон одатларим устидан ғолиб бўлишга ваъдалар бераман. Бироқ шу вақтгача ваъдаларим биттаси ҳам амалга ошмади. (((
«Рамазон мусулмонлари»: Бошқа ибодатларни қилмаганларнинг рўзаси қабулми?
Рамазон – мусулмонлар учун муборак ой. Қалбни, танани ва онгни поклаш вақти. Дунёда 1,8 миллиардга яқин мусулмон бўлиб, бу одамларнинг барчаси Ислом динини ўз дини деб аташини аннглатади. Лекин бу одамларнинг барчаси диний ибодатларга тўлиқ риоя қилаётганлигини англатадими? Йўқ.
Рўзанинг тиббий тадқиқотлари
1975 йили Аллан Котт "Рўза турмуш тарзидек" китобида рўза тутишлик овқат ҳазм қилиш ва марказий асаб системасига физиологик дам бериб, модда алмашинувини нормаллаштиришини сезиб қолди.
Рамазон ва футбол: мусулмон футболчи рўза тутиши керакми?
Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етиб қолди. Бутун дунё мусулмонлари рўза тутишмоқда. Оддий мусулмонлар каби, футбол юлдузлари ҳам рўза тутиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ҳаракат қилишмоқда. Қолаверса, улар жисмоний ҳолатини ҳам бир маромда ушлаб туришга қаттиқ уринишмоқда.
Ҳоким пойтахт ресторанларига Рамазон ойида тўлақонли ишлашни мажбурий қилди
Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Эмомали Тожикистон пойтахтининг умумий овқатланиш муассасаларига муқаддас Рамазон ойида одатий иш режимида ишлашга кўрсатма берди. Ресторан ва кафелар эрталаб соат 11 дан кечикмасдан очилиши лозим, деб хабар беради Душанбе маъмуриятининг расмий сайти.
Меркел мусулмон-тадбиркорларини Рамазон ойида солиқлардан озод қилди
Муқаддам Рамазон ойи давомида Германияда мусулмон-тадбиркорлар даромад солиғи тўлашдан озод қилинди. Бу биринчи навбатда, исломий озиқ-овқат бозорлари ва ҳалол ресторанларга тааллуқли. DAILYTimes хабар беришича, солиқ имтиёзлари ҳақидаги қарорни ГФР канцлери Ангела Меркел имзолади. Ҳужжатга шарҳга кўра, қабул қилинган чорадан мақсад муқаддас Рамазон ойида мусулмонлар рўза тутган вақтда озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини пасайтиришдир.
Рамазонда узрсиз рўза тутмаслик
Аллоҳ таоло буюрадики: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирон киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади...» (Бақара сураси, 183–184).
Рамазон ойида овқатланишнинг 9 та олтин қоидаси
Кун бўйи рўза тутишдан сўнг мазали таомлар билан тўла ифторлик дастурхони Рамазон ойида соғлом овқатланиш ҳақида орзуларимизни йўққа чиқариши мумкин. Рамазон ойида тутиладиган рўза бизнинг саломатлигини яхшилаш мумкин, лекин фақат тўғри тарзда амалга шартига амал қилган ҳолда, акс ҳолда, инсон саломатлигига зарар етказилиши мумкин.