Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон армияси янги ҳудудларни озод қилмоқда
Арманистон-Озарбайжон фронти чизиғида ўтган кун ва тун яна шиддатли жангларга бой бўлди. Озарбайжон мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Арманистон кучлари Физули-Жабраил ва Ағдара-Тертер чегара ҳудудларида йўқотилган позицияларини қайта тиклашга уринмоқда.
Туркия Озарбайжонни жанг майдонида ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр
Туркия ташқи ишлар вазири Озарбайжоннинг Анқарадаги элчихонасига ташриф буюрди. Туркия музокараларда ҳам, жанг майдонида ҳам Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу сешанба куни Анқарадаги Озарбайжон элчихонасига ташрифи чоғида айтиб ўтди.
Боку Қорабоғга кўчирилаётган арман С-300 ракеталарини йўқ қилиш билан таҳдид қилди
Озарбайжон қуролли кучлари Арманистон қуролли кучларининг Қорабоғ томон ҳаракатланаётган С-300 зенит-ракета комплексларини йўқ қилади, деб хабар бермоқда мамлакат мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари полковник Вагиф Даргяхли.
Арман черкови ҳам ишга тушди
Католикос Гарегин II Қорабоғдаги вазиятни бош вазир Пашинян билан муҳокама қилди. Арман Апостол черкови раҳбари Қорабоғдаги вазият муносабати билан Арманистон раҳбариятини қўллаб-қувватлади. Барча арманлар католикоси Гарегин II якшанба куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбат қилди. Бу ҳақида унинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.
Тоғли Қорабоғ можароси борасида 6 та асосий масала (Инфографика)
Арманистон ва Озарбайжон ўртасида 30 йилдан ортиқ вақт давом этаётган Тоғли Қорабоғ можароси Жанубий Кавказда кескинлик кучайган шароитларда халқаро кун тартибидан яна ўрин олди.
Арманистон Қорабоғда таъсир радиуси кенг бўлган қурол ишлатиш билан таҳдид қилди
Арманистон мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғдаги можаронинг авж олиши пайтида кенг кўламли қирғин қуролларидан фойдаланишга мажбур бўлиши мумкин, деб баёнот берди Вазирликнинг матбуот котиби Шушан Степанян.
Озарбайжон армияси Фузулий шаҳрини озод қилиш учун жанг қилмоқда
Озарбайжон мудофаа вазирлиги душманнинг тўртта танки йўқ қилингани ҳақида хабар бермоқда. Озарбайжон армияси Арманистон босиб олинган Фузулий шаҳрини озод қилиш учун шиддатли жанглар олиб бормоқда. Бу ҳақида сешанба куни Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар берди.
Арманистон элчиси Тоғли Қорабоғни тан олиш шартларини айтиб ўтди
Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш унинг чегарасига «Озарбайжон ва Туркия ҳарбий тузилмаларининг қанчалик яқин» келишига боғлиқ, дейди Вардан Тоганян. У Арманистонни минтақа хавфсизлигига кафил деб атади. Арманистоннинг Россиядаги элчиси Вартан Тоганян РБК телеканалига берган интервmюсида республиканинг Тоғли Қорабоғ мустақиллигини тан олиш шартларини маълум қилди.
Озарбайжон юзлаб арман аскарлари ўлдиргани ҳақида баёнот берди
Арманистон Тоғли Қорабоғдаги можаро пайтида 550 дан ортиқ аскарини йўқотди. Ҳалок бўлган душманлар сони Озарбайжон мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Интерфакс-Озарбайжон".
Озарбайжон армияси ўз ерларини муваффақиятли озод қилмоқда
Хавфсизлик Кенгашида сўзга чиққан Озарбайжон мудофаа вазири Қорабоғдаги еттита Озарбайжон қишлоғини фашистлар босқинидан озод қилиш ҳақида Президентга хабар берди. 30 йил давомида бу қишлоқлар ўзларининг қонуний ва тарихий аҳолисини кўрмаганди, мана энди озарбайжонликлар яна у ерга қадам босмоқда.