Путин: Жанг ҳаракатлари Арманистон ҳудудида бўлмаяпти
Россия президенти Жанубий Кавказдаги тўқнашувларни фожиа деб атади. Тоғли Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар – ҳақиқий фожиадир, деди Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россия 24» телеканали эфирида.
Путин Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини Алиев билан биринчи марта муҳокама қилди
Озарбайжон ва Россия президентлари Илҳом Алиев ва Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятнинг кескинлашувини телефон орқали муҳокама қилдилар. Бу икки мамлакат етакчисининг минтақада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён биринчи мулоқотидир.
Руслар арман диаспорасининг Россияни урушга тортиш бўйича фаоллигидан хавотирда
Россия миллатчилари Россия Федерациясининг этник арман фуқаролари Россияни Арманистон ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси томонида можарога аралашувига чақирувчи баёнотларини номақбул, деб ҳисоблашади. Бу ҳақда жамоат арбоби, публицист ва рус миллатчилиги мафкурачиларидан бири Егор Холмогоров ўзининг Facebook саҳифасида ёзган.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги: Арманистон Озарбайжонга қарши ҳарбий жиноятларини содир этди
Анқара Озарбайжон ерларини деоккупация қилишни Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишнинг ягона йўли деб атади. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу Озарбайжон аҳоли пунктларини ўққа тутишни ҳарбий жиноят деб атади.
Илҳом Алиев: Туркия Қорабоғ можаросини ҳал қилишда иштирок этиши керак
Озарбайжонга Арманистон қуролли кучларини босиб олинган ҳудудлардан олиб чиқиш жадвали - аниқ халқаро кафолатлар берилиши керак, деб таъкидлади Алиев. Озарбайжон ерларини деоккупация қилиш операцияси муваффақиятли ва белгиланган режага мувофиқ давом этмоқда. Бу ҳақида президент Илҳом Алиев Туркиянинг ТРТ HABER телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Арманистон Озарбайжондаги шаҳар ва қишлоқларни бомбардимон қилмоқда
27 сентябрдан 5 октябргача бўлган даврда Арманистон тарафидан ўққа тутилиш оқибатида 24 нафар Озарбайжон тинч фуқароси ҳалок бўлди ва 121 нафари яраланди. Арманистон қуролли кучлари Озарбайжондаги аҳоли пунктларини бомбардимон қилишда давом этмоқда.
Арманистон томонидан Озарбайжон ҳудудларига ракета ҳужумлари харитаси намойиш этилди (фото)
Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш маркази Кенгаши раиси Фарид Шафиев ўз Twitter саҳифасида Арманистон томонидан Озарбайжоннинг турли ҳудудларига ракета ҳужумлари кўрсатилган харитани тарқатди, дея хабар бермоқда Trend.
Арманистон Қорабоғ карама-қаршилигини диний можаро қилиб кўрсатмоқчи
Жаҳон ҳамжамияти томонидан Озарбайжон ҳудуди сифатида эътироф этилган Тоғли Қорабоғ учун Боку ва Ереван ўртасидаги тўқнашув узоқ тарихга эга. Озарбайжондан босиб олинган ерларда 27 сентябрдан бошлаб фаол жанглар авж олди.
Қорабоғ: Озарбайжон армияси ғалабаларни қўлга киритмоқда
Озарбайжон қўшинлари ва арман босқинчилари ўртасидаги жанг 2 октябрь кечаси ва эрталаб давом этди. Бу ҳақида Озарбайжон мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. Ағдара йўналишида Озарбайжон қўшинлари Магадиз туманидаги тепаликларни озод этиб, уларни назорат қилмоқда.
Арманларнинг Қорабоғга кўчирилиши
Россия ҳомийлигида арманлар давлати ташкил этилиши, шунингдек Россия Эрон ва Туркиядан қўлга киритган ерларга арманларнинг кўчирилиши тасодифий воқеа эмасди, балки арман тарихий адабиётларда савдо муносабатлари сифатида тарғиб қилинган рус-арман муносабатларининг табиий натижаси бўлди, лекин аслида у Шарқ мусулмон давлатлари, айниқса, Туркия, ва XVIII асрдан бошлаб, Озарбайжон томон душман муносабатга асосланган эди.