Қозоғистон ва Хитой визасиз режим жорий қилмоқда
Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Бундай қарор лойиҳаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Egemen.kz
Қосим-Жўмарт Тўқаев ифторлик қилиб берди
Оқ Ўрдада Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ифторлик берилди, дея хабар беради Каzinform Президент матбуот хизматига таяниб.
Қозоғистонда "Жасурона қаршилик" номли ҳарбий машғулотлар бошланди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев "Батыл Тойтарыс – 2023" (жасурона қаршилик) деб номланган ҳарбий машғулотлар ўтказишни буюрди. Уларнинг мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида самарали мувофиқлаштиришни ишлаб чиқиш, уларнинг тезкор ва ҳарбий-техник мувофиқлигини йўлга қўйиш, шунингдек, замонавий зиддиятлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Қозоғистоннинг собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Қозоғистон собиқ Мудофаа вазири Мурат Бектанов 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BaigeNews.kz хабар берди.
Ўтган йилнинг 9 ойида Қозоғистонда хорижий инвестициялар ҳажми 17,8 фоизга ошди
ҚР Бош вазири Алихан Смаилов йирик хорижий компаниялар, дипломатик корпус ва марказий давлат органлари ҳамда «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси вакиллари иштирокида Инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказди, дея хабар беради Kazinform.
Январ ойида Қозоғистон иқтисодиёти 5,6 фоизга ўсди
Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Тимур Жақсилиқов 2023 йил январь ойидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари тўғрисида маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистон президенти Туркия элчихонасига бориб, ҳамдардлик билдирди
Тўқаев Туркия Республикасининг Қозоғистондаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат жануби-шарқида юз берган кучли зилзиланинг ҳалокатли оқибатлари муносабати билан қардош халққа ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлашини билдирди.
Қозоғистон жанубида кучли зилзила қайд этилди
Зилзила кучи 5,4 баллни ташкил этди.
Қозоғистонда педофилларни кимёвий кастрация қилиш: бу жазога ҳукм қилинганлар ўзларини қандай ҳис қилмоқда?
Қозоғистонда 2019 йил охири ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларида салкам 1,5 минг педофил ва 2,8 мингдан ортиқ зўрлаш содир этилган. Ҳозирда Қозоғистондаги ахлоқ тузатиш муассасаларида вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этганликда айбланган 1600 га яқин маҳкум жазони ўтамоқда.
Қозоғистон Россия ва Беларусга санкцияларни айланиб ўтиш учун “туйнук” ҳам қолдирмади: чегаралар доимий равишда ёпилади
Қозоғистон ҳукумати Россия ва Беларуслик ташувчиларни мавжуд санкцияларни четлаб ўтиб, Европа бозорида ишлаш имкониятидан маҳрум қилади.