Қозоғистоннинг янги президенти машҳур сўфий шайх қабрини зиёрат қилди
Қозоғистоннинг янги президенти Касым-Жомарт Токаев Туркистон шаҳрига ўзининг биринчи расмий ташрифини амалга ошириб, бу ерда машҳур сўфий шоир ва дин тарғиботчиси Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мавзолейига, шунингдек, ушбу шайх номи билан аталадиган Университетга қадам ранжида килди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти маъмурияти хабар беради.
Қозоғистонда Қуръон қорилари танлови ғолиби автомобил билан тақдирланади
6 апрелдан 28 апрелгача Алматида Қуръон ўқувчилар республика танлови 8-марта бўлиб ўтади. Қозоғистон мусулмонлар диний бошқармаси тадбир ташкилотчиси бўлиб ҳисобланади. Қайд қилинишича, танлов қатнашчилари 4 та номинация бўйича мусобақалашади: Қуръонни ёддан ўқиш; Қуръоннинг 2/3 қисмини ёддан ўқиш; Қуръоннинг 1/3 қисмини ёддан ўқиш ва тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда Қуръонни ифода билан ўқиш.
Қозоғистон сенати спикери мактабдаги ҳижобларга қарши чиқди
Қозоғистон парламент юқори палатаси спикери Қасим-Жўмарт Токаев мамлакат таълим муассасаларида ҳижоб ўрашга қарши чиқди ва «сохта диний стереотипларга» эргашмасликка чақирди. "Мамлакатимиздаги ёшларнинг ҳар бири, динга қандай муносабатда бўлишидан қатъи назар, давлатга, унинг қонунлари ва рамзларига ҳурмат намоён этиши лозим.
Қозоғистон ҳукумати Суриядан қайтган собиқ жангарилар томонидан ҳеч қандай хавф кўрмаяпти
Қозоғистон ҳукумати Суриядан қайтган ва реабилитациядан ўтган собиқ жангарилар томонидан хавф кўрмаяпти. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик қўмитаси департамент бошлиғи Бахытбек Рахымбердиев бугун Астанада маълум қилди. «Жамоатчиликни у ердан қайтиб келган шахслар томонидан таҳдид бор ёки йўқлиги қизиқтирмоқда.
Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар керак эмиш
Қозоғистон ўсмирларига бепул презервативлар ва ҳомиладор бўлишдан сақлайдиган таблеткалар керак. Тўғри, бунга бюджетдан катта маблағлар талаб қилинади. Соғлиқни сақлаш вазирлигида ҳозирча шунча пулни қаердан олишни билишмаяпти. Шу билан бир пайтда, мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўсирлар амалда ўзини ҳеч қандай воситалар билан ҳимоя қилмаяпти экан. Оқибатда нафақат исталмаган ҳомиладорлик ҳолатлари, балки ОИВ юқтириш ҳолатлари ҳам кўпаймоқда.
Шифокор касалхонада намоз ўқигани учун суд қилинди
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида касалхонада намоз ўқиш учун мўлжалланган хона ташкил қилганликда айбланган шифокор суд қарори билан оқланди. Дин ишлари бўйича бошқарма ҚР Маъмурий кодексининг «Диний маросимлар ўтказишга талабларнинг бузилиши» 490-модда 1-қисм 1-банди бўйича " Оқмўла вилоят касалхонаси" анестезиология ва кардиореанимация бўлимининг 33 яшар бошлиғига нисбатан маъмурий баённома тузди.
Қозоғистон Қоҳирадаги масжидни қайта тиклайди
Қоҳирада ҳозирги Қозоғистон ҳудудида таваллуд топган деб айтиладиган султон Бейбарс масжидини қайта тиклаш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Масжид катталиги бўйича Миср пойтахтида иккинчи ўринда туради ва Миср осори атиқалар вазири Халед ал-Ананий лойиҳанинг очилиш пайтида айтганидек, икки мамлакат ўртасидаги қалин икки томонлама муносабатларни англатади.
Қозоғистонда биринчи исломий ипотека тақдим этилди
"Al Hilal" исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотека тақдим этди, хабар беради muftyat.kz. Исломий молиялаштириш тамойиллари бўйича ташкил қилинган ушбу янги маҳсулотдан айни пайтда Алмати, Астана ва Чимкент шаҳарлари аҳолиси уй-жой харид қилиш учун ҳам, бошқа банкларда мавжуд бўлган ипотекаларни қайта молиялаштириш учун ҳам фойдаланиши мумкин.