Қозоғистонда қурилаётган энг катта масжид конструкцияси қулаб тушди
Нур-Султон шаҳрида қурилаётган масжиднинг металл конструкцияси қулаб тушди ва иккита кўтарма кранни шикастлади. Бу ҳақида 21 февраль куни Казинформ агентлиги Қозоғистон пойтахти фавқулодда вазиятлар бўйича департаментга таяниб хабар қилди.
Қозоғистонда беш кун ичида қарийб 6 минг киши касалланди
Шу ҳафта бошида COVID-19 га қарши кураш бўйича тезкор штаб берган маълумотларига кўра, Қозоғистонда ҳар ҳафта ингдан ортиқ кишида коронавирус аниқланмоқда. Шу пайтгача 2,5 ой давомида Қозоғистонда ўртача ҳафтасига 700 киши бу касалликка чалинарди, айрим ҳоллардагина 800-900 киши қайд этилган.
Қозоғистонда Ислом банкларига талаб тобора ўсмоқда
Қозоғистонда ҳозирги пайтда атиги иккита исломи банк - Al Hilal ва Заман-Банк фаолият юритади. 2020 йил ноябрининг охирида уларнинг умумий активлари 81,9 мрд тенгени ташкил қилган ва ўтган йилнинг худди шу даври билан таққослаганда 45,5%га ўсган.
“Бепоён даштларнинг қонуний ворислари”: Назарбоев Россия шовинистларига жавоб берди
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Республика аҳолисини Мустақиллик куни билан табриклаб, қозоғистонликлар “бепоён даштларнинг қонуний ворислари” эканини таъкидлади. Назарбоев мурожаатининг матни Елбасы.kz сайтида жойланди.
Қозоғистон коронавируснинг иккинчи тўлқинини кутяпти
Қозоғистон янги турдаги коронавируснинг (COVID-19) иккинчи тўлқинига яқин. Бу ҳақида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатидаги эпидемиологик вазиятга бағишланган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради президент маъмурияти матбуот хизмати.
Қозоғистон ғарбида икки хафталик локдаун жорий қилинди
10 ноябрдан бошлаб Ғарбий Қозоғистон вилоятида икки хафталик локдаун жорий қилинди – минтақа эпидемиологик вазият кун сайин ёмонлашиб бораётган вилоятлар қаторидан ўрин олди, деб хабар беради «Фергана».
Қозоғистон раҳбари Озарбайжон позициясини қўллаб-қувватлади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон-Озарбайжон ўртасида Тоғли Қорабоғ можаросини ўз ичига олган минтақавий "музлатилган" можаролар мавзусида сўзлади. Axar.az хабар қилишича, Токаев БМТ ташкил этилганидан буён дунё кўплаб минтақавий ва этник можаролардан озод бўлмаганини афсус билан қайд этди. Маърузада халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига риоя қилиш зарурлиги таъкидланди.
Қозоғистон диний идораси тармоқда фаол ишлар олиб бормоқда
Ижтимоий тармоқлардаги интернет ресурслари ва саҳифалар ишини яхшилаш, шунингдек, диндорлар билан тезкор ишлаш Қозоғистон мусулмонлар диний идораси (МДИ) ишини жонлантиради, деди республика бош муфтийси Науризбай ҳожи Тағанули, деб хабар берди 1 октябрь куни МДИ матбуот хизмати.
Қозоғистонда масжидлар фаолияти тикланмоқда
27 август куни Қозоғистон мусулмонлари диний бошкармаси (МДБ) матбуот хизмати 31 августдан бошлаб Қозоғистонда масжидлар фаолияти тикланиши ҳақида эълон қилди. «31 августдан бошлаб мамлакатда МДБ раҳбарлигида барча санитария талабларига риоя қилинган ҳолда бир қатор масжидлар индивидуал ибодатлар учун очилади», - дейилади хабарда.
Қозоғистонда 40 га яқин ҳомиладор аёллар коронавирусдан вафот этди
Қозоғистонда пандемия бошлангандан буён қирққа яқин ҳомиладор аёллар коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақида маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг муовини Ажар Гиният бўлиб ўтган СЦК брифингида журналистларнинг саволига жавоб берар экан.