Қозоғистонда мудофаа вазири ҳибсга олинди
Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов жиноий ҳаракатсизликда айбланиб, ҳибсга олинди. Мамлакатдаги январ воқеаларидан кейин у Республика Мудофаа вазири лавозимидан озод этилган.
Алматида январь ойида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган митингда Тўқаевга импичмент эълон қилишга чақиришди
Алматида январь воқеалари пайтида ҳалок бўлганлар хотирасини шарафлаш ва ҳибсга олинганларнинг қийноқларини тўхтатишни талаб қилиш учун ўнлаб, эҳтимол юзга яқин одам Республика майдонидаги Мустақиллик ёдгорлиги олдида тўпланди. Бугунги кунда майдон атрофида полиция машиналари, махсус техника, эҳтимол алоқани ўчирувчи воситалар мавжуд, дея хабар беради Озодлик мухбири.
Путин Қозоғистонга қарши операцияга пухта тайёргарлик кўрилганини маълум қилди
Халқаро тўдаларнинг Қозоғистонда қонуний ҳукуматни ағдаришга уринишлари барбод бўлди – мамлакат омон қолди ва энди мустаҳкам оёққа турди, деди Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувда.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши сиёсат концепциясини тасдиқлади
Стратегик мақсад - Transparency International коррупцияни идрок этиш индексида 2026 йил охирига келиб 47 балл, 2030 йилга келиб 55 балл тўплаш ҳисобланади.
Тўқаев Қозоғистон махсус хизматларини бир неча қисмларга ажратмоқчи
Эксперт:"КНБ камроқ сиёсийлашган бўлади ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан кўпроқ шуғулланади"
Қозоғистонда Назарбоев даврининг тугаши
Қозоғистон «Миллат етакчиси» ва биринчи президент Нурсултон Назарбоевнинг сиёсий иштирокидан ждал суръатларда халос бўлмоқда.
Қозоғистон Россия қуролларини ғажиб ташлаган Туркия дронларига ишқибоз бўлди
Расман эълон қилинишича, Туркиянинг TUSAŞ аэрокосмик компанияси яқин ойларда Қозоғистонга замонавий ANKA зарбдор учувчисиз учиш аппаратлари партиясини етказиб беради.
Қозоғистонда КНБ структураси қайта ташкил қилинади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев топшириғига кўра Миллий хавфсизлик қўмитаси (КНБ) структураси қайта ташкил этилмоқда. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилди.
Қозоғистонда "ёввойи Арман" тергов изоляторидан ғойиб бўлди
«Ёввойи Арман» номи билан машҳур бўлган Арман Жумагелдиевнинг адвокатлари айтишича, уларнинг мижози Алматидаги тергов изоляторидан номаълум йўналишда олиб кетилган, деб хабар қилади Sputnik Казахстан.
Қозоғистон январ воқеалари бўйича тергов натижаларини жаҳон ҳамжамиятига тақдим этади
Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўзлари январ ойидаги фожиали воқеалар юзасидан тергов олиб боради