Яширин очарчилик. Мусулмонлар шаҳарликларга овқат таклиф қилишди ва уларнинг муносабатларидан ҳайратда қолишди
Манчестер шаҳридаги мусулмон кўнгиллиларнинг фаолияти британ шаҳри аҳолисининг доим ҳам кўзга кўринмас оғир аҳволини ёритиб берди. Манчестер шаҳридаги Кадрия Жилания исломий жамоат ва маърифий маркази негизида фаолият юритадиган озиқ-овқат банки ҳар куни юзлаб фуқароларни овқатлантирмокда.
Яна бир мамлакат коронавирус туфайли аҳолига пул тарқатишни бошлади
Сингапур ҳеч қандай сабабсиз аҳолига пул тарқатишга қарор қилган яна бир давлатга айланди. Ҳукумат коронавирус пандемияси даврида одамларга 2,5 миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратди. Бу ҳақда ТАСС мамлакат бош вазирининг ўринбосари ва молия вазири Хенг Сви Китга таяниб хабар берди.
АҚШ Яманга 225 миллион долларлик ёрдам беради
Дональд Трамп маъмурияти чоршанба куни маълум қилишича, АҚШ фавқулодда озиқ-овқат ёрдами кўрсатиш учун Яманга қўшимча 225 млн доллар тақдим этади, бу март ойида АҚШ томонидан тақдим этилган ёрдамдан 73 млн доллар кўпдир. Давлат котиби Майк Помпео матбуот брифингида ёрдам Яманнинг жанубидаги БМТнинг фавқулодда озиқ-овқат дастурига ва Яманнинг шимолий қисмига БМТ "шу ойнинг бошида эронпараст ҳуссийлар туфайли қисқартиришга мажбур бўлган" жаҳон озиқ-овқат дастурига ажратилишини айтди.
Ёнғинлардан сўнг Россия заводида ишлаб чиқарилган ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқлаб қўйилди
Москва ва Санкт-Петербург касалхоналарида рўй берган ёнғинлардан сўнг Росздравнадзор Урал асбобсозлик заводида 1 апрелдан кейин ишлаб чиқарилган «Авента-М» ўпкани сунъий вентиляция қилиш (ИВЛ) аппаратлари ишлатилишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги 13 май, чоршанба куни хабар қилди.
ДХХ ходимлари ёрдамга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатди
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган ҳозирги синовли кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати мамлакатимиз аҳолиси томонидан катта хайрихоҳлик билан қарши олинди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти коронавирусга қарши курашда заиф мамлакатарга ёрдам беришга чақирди
Чоршанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти аъзоларини мусулмон давлатларига коронавирус пандемиясига қарши курашда ёрдам беришга чақирди, дея хабар бермоқда Reuters. Виртуал учрашувдан кейин 57 аъзодан иборат ташкилотнинг ижроия қўмитаси, шунингдек, давлатларни асосий тиббий буюмлар, хусусан синов асбоблари ва ҳимоя воситаларининг этишмаслигини тўлдиришга ёрдам беришга чақирди.
Бирдамлик белгиси сифатида. Ўзбекистон Россия Федерациясига 5 миллионта тиббий ниқоб етказиб берди
Москвага Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами бўлган самолёт Шереметьево аэропортига келиб қўнди, деб хабар беради РИА Новости. "Шереметьево аэропортига келган юкларда тиббий ниқоблар мавжуд", - деди ҳукумат бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчу котибиятида.
АҚШ Хитойнинг Марказий Осиёга ёрдамидан хавотирда эмас
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой Марказий Осиё давлатларига коронавирусга қарши курашда ёрдам бераётганидан хавотирда эмас, қолаверса ажабланаётгани ҳам йўқ. Американинг ўз роли ва ўрни бор, дейди у. Журналистлар билан телефон мулоқотда Помпео "Америка Овози"нинг бу борадаги саволига жавоб берди.
Германия инқироз билан қандай курашяпти?
Мамлакат ҳукумати эпидемия туфайли ишсиз ва даромадсиз қолган барча якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлади. Барча ривожланган давлатлар, Россиядан фарқли ўлароқ, пандемияда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жуда жиддий чораларни кўрмоқдалар.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдам кўрсатади
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан Қирғизистон Республикасида COVID-19 тарқалишига қарши курашда Қирғизистон Республикаси ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, шунингдек, яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдам тамойилларига асосланган ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик доирасида, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида Қирғизистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш – 1000 тонна ун, 7000 комплект тиббиёт ҳимоя костюмлари, 200 дона бир марталик N95 респираторлари, 20 000 та қўлқоп, 500 та ҳимоя кўзойнаги, 200 та тиббий пирометр ва 2000 та тест-тизим ва мос келувчи реагентлар тақдим этиш ҳақида қарор қабул қилди.